SOF IBRAT Илмий-маърифий канал.


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


«Соф Ибрат» – Қалбларга ибрат улашувчи илмий-маьрифий канал 🌙
Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар.
(Аҳзоб сураси, 41-оят)
Реклама хизмати: @sofiibratreklama
@Peshqadam_kutubxonauz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


📿 РАЖАБ - ИСТИҒФОР ОЙИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ражаб ойида истиғфор айтишни кўпайтиринг. Чунки бу ойнинг ҳар бир соатида дўзахдан озодлик бор” (Дайламий ривояти. Ал-Фирдавс (81/1. 247).

📿أَسْتَغْفِرُ اللهَ

💬Ўқилиши: “Астағфируллоҳ”.

📿 أَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ

💬Ўқилиши: “Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ”.


📿 أَستغفِرُ اللهَ الَّذي لا إلَهَ إلَّا هو الحيُّ القيُّومُ وأَتوبُ إليه

💬Ўқилиши: “Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳайюл қаййум ва атуубу илайҳи”.


📿 رَبِّ اغْفِرْ لِي وَتُبْ عَلَيَّ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ

💬Ўқилиши: “Роббиғфир лий ва туб ъалаййа иннака антат тавваабур роҳийм”.


📿 سُبْحَانَكَ وَبِحَمْدِكَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ

💬Ўқилиши: “Субҳаанака ва биҳамдика астағфирука ва атуубу илайк”.


📿 سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ

💬Ўқилиши: “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илаҳа иллаа анта астағфирука ва атуубу илайк”.


📿 اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

💬Ўқилиши: “Аллоҳумма иннака афуввун кариймун туҳиббул афва фаъфу ъанний”.


📿 أَللَّهُمَّ مَغْفِرَتُكَ أَوْسَعُ مِنْ ذُنُوبِي وَرَحْمَتُكَ أَرْجَى عِنْدِي مِنْ عَمَلِي

💬Ўқилиши: “Аллоҳумма мағфиротука авсаъу мин зунуубий ва роҳматука аржаа ъиндий мин ъамалий”.


📿 أسْتغفرالله ربي من كلّ ذنبٍ وأتوبُ إليه

💬Ўқилиши: “Астағфируллоҳа Роббий мин кулли занбин ва атуубу илайҳ”.

Даврон НУРМУҲАММАД


https://t.me/sof_iibrat

920 0 46 2 14

Муслима келиннинг сепи бўлмаса-бўлмасин, аммо...

- Гўзал ахлоқи
- Илми
- Беш вақт намози
- Дуоси
- Одоби
- Ва фаросати бўлсин...



https://t.me/sof_iibrat


Амалга ошмаган ҳар бир иш ортида, Аллоҳ мурод қилган бир хайр бордир.


https://t.me/sof_iibrat


🔥🔥🔥🔥🔥 ⭐️

1 oylik⭐️ 50 meng
3 oylik ⭐️180 meng
6 oylik⭐️255 meng
1 yillik ⭐️320 meng
Premium olib berman ⭐️ kimga Premium kerak bulsa @Abdulloh1I yozing


Фақат шу калималарни кўпроқ зикр қилинг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким: "Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай ин қодийр", деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кундузидан то кеч киргунича шайтондан омонлик бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетади", дедилар. Ва яна у зот: "Ким: "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи", деб бир кунда юз марта айтса, хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам, ўчирилади", - дедилар.
Муттафақун алайҳ.


"Риёзус солиҳийн" китобидан.


https://t.me/sof_iibrat


Уйғотгич (будильник) лар пайдо бўлишидан аввал одамлар вақтида уйғониш учун шамларга михчалар ўрнатиб қўйишар эди. Улар михчани керакли, тўғри ўринга қистириш учун шамни ёниш вақтини ҳисобини олишарди. Шам эриб битгач, мих темир идишчага тушиб, эгасини уйғотишга кифоя қиларли овоз чиқарарди.


https://t.me/sof_iibrat


Хақиқий эркак:

• ота-онасини рози қилиш учун борини беради;
• оиласини ўзи таъминлайди, ўзи боқади;
• оиладаги эркак киши қиладиган ишларни қатъий ўз зиммасига олади;
• керак пайтда жиддий, керак пайтда ҳазилкаш бўла олади;
• гапирган гапига жавоб бера олади;
• айтдими, бажаради, ваъда бериши шарт эмас;
• аёлини эҳтиёт қилади;
• аёли ва фарзандларига меҳрибон бўлади;
• аёлини бегона эркаклардан қизғонади;
• меҳрни ҳам, қахрни ҳам ўз ўрнида ишлатади;
• аёлларнинг ишига аралашавермайди;
• ҳар нимани гапиравермайди;
• аёлига оғир юк кўтартирмайди;
• ҳеч қачон ғийбат қилмайди, ғийбатни эшитмайди;
• кўча эшик тақилласа, ўзи бориб очади. Аёлига чиқ, демайди.
• аёлининг оиласидан ҳеч нарса кутмайди.
• аёлининг пулини сарфламайди;
• нафақат аёли, балки аёл зоти билан гап талашиб, тортишиб ўтирмайди.


https://t.me/sof_iibrat


Ҳаёт баъзи инсонларни таниганимизга пушаймон қилдиради,
Баъзи бир инсонларни эса, "Нимага аввалроқ учратмаган эканман-а," деб афсуслантиради.


https://t.me/sof_iibrat


Кўнгил кўзи билан кўрган ҳеч бир инсонни алдай олмайсиз. Чунки у сизни очиқ бир китоб каби ўқийди.

Жалолиддин Румий


https://t.me/sof_iibrat

2k 0 12 2 25

🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак🌙

• Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг!

• Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!👇

https://t.me/sof_iibrat


Яхшиям борсан, қизим

Қизим болалигида мен билан яқин муносабатда бўлганига қарамай, ўсмирлик даврига келиб орамиз хийла узоқлашганини ҳис қилдим. Ора-орада бир-биримизни тушунмай, гапимиз келишмай қоладиган бўлди.

Кейин мен бунинг сабаби ҳақида ўйлаб кўрдим. Билдимки, қизим билан етарлича мулоқотда бўлиб унга етарлича вақт ажратяпман-у, лекин унга етарлича меҳр бермаётган эканман.

Қизим билан ўтириб гаплашиб олмоқчи бўлдим. Лекин яхшилаб ўйлаб кўриб бу фикримдан қайтдим.

Яхшиси унга айтмасдан туриб меҳр бераман. Унга олдингидан кўра самимийроқ, илиқроқ муносабатда бўламан деб қарор қилдим.

Ҳар сафар уйдан чиқиб кетишимдан олдин ёки уйга қайтиб келганимда қизимга табассум қилиб пешонасидан, юзларидан ўпиб қўядиган бўлдим.

Қизим мактабидан қайтиб келганида кайфиятим қандай бўлишидан қатъи назар табассум билан кутиб олишни одат қилдим.

Қизимга “Сенсиз уйимиз ҳувуллаб қолди”, “Сени соғиниб қолдим, қизим” деган гапларни айтишни канда қилмадим.

Иккимиз ошхонада иш қилсак “Яхшиям сен борсан, қизим, сенсиз қийналиб қолардим” деб уни хурсанд қилардим. Шу арзимаган ишлар қизимни менга тобора яқинлаштириб борди.

Бора-бора қизимга яқинлигим шу даражага етдики, ҳатто унга мактублар ёзиб китоб-дафтарларининг орасига ёки тушлиги солинган идишга қистириб қўядиган бўлдим.

Бу ишни қизим мактабга борганида уни яхши кўришим битилган мактубимни ўқиб хурсанд бўлсин, кайфияти кўтарилсин деб қилардим.

Орадан бир ой ўтар-ўтмас қизимнинг менга муносабати тубдан ўзгарди. Энди у менинг ҳар бир гапимни жон қулоғи билан эшитар, менга ҳадеб қаршилик қилавермас, жеркимас эди. Қолаверса, ўзининг ичидаги гапларини, дугоналарига ҳам айтмайдиган сирларини яширмасдан ўзимга айтадиган бўлди.

Мен эса бир тарафдан шунча пайтдан бери ғафлатда қолиб, қизим билан узоқлашганим учун у билан мулоқот қилиш роҳатидан бебаҳра қолганимдан афсус чексам, бошқа тарафдан фарзандим билан орамиздаги масофани яқинлаштирган, орамиздаги тўсиқларни кўтарган Аллоҳга ҳамд айтардим.

“Фарзанд тарбиясида 700 та сабоқ” китобидан



https://t.me/sof_iibrat




Сўра, сенга берилади. Сўра.......

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтадилар: "Намоз ўқиётган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрат Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳум билан бирга эдилар. Намозни тугатиб, Аллоҳга ҳамду сано ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиб дуо қилдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сўра, сенга берилади. Сўра, сенга берилади", - дедилар.
Имом Термизий ривояти.

Аллоҳумма солли ъалаа Саййидина Муҳаммад.


https://t.me/sof_iibrat


Икки мева  исми билан бошланган сура?
Poll
  •   Такосур сураси, 1-оят
  •   Қурайш сураси, 1-оят
  •   Тийн сураси, 1-оят
  •   Энди билиб оламан
490 votes


Қайси саҳоба Азонни тушида таълим олди?
Poll
  •   Билол ибн Рабоҳа розиялллоҳу анҳу
  •   Усмон ибн Аффон розиялллоҳу анҳу
  •   Абдуллоҳ ибн Зайд розиялллоҳу анҳу
  •   Энди билиб оламан
474 votes


"Орқангда ким турганини билсанг, олдингдан ким чиқишининг аҳамияти йўқ".


https://t.me/sof_iibrat


Ҳижрий -қамарий ойлардан қайси ой кириб келяпти?
Poll
  •   Шаввол ойи
  •   Ражаб ойи
  •   Зулқаъда ойи
  •   Энди билиб оламан
473 votes


Унутиш, кўникиш Аллоҳ таолонинг катта неъматларидан экан. Бўлмаса, ғамдан ўлиб кетардик.


https://t.me/sof_iibrat


Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:

1.
Азон айтилган вақтда.
2. Қуръон ўқилган вақтда.
3. Каъбани кўрган вақтда.
4. Ёмғир ёғаётганда.
5. Душманга йўлиққанда.
6. Зулм кўрганда.
7. Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8. Фарз намозини тугатганда.
9. Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
10. Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11. Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12. Шаъбон ойининг 15-кечаси.
13. Арафа кунида.
14. Рамазоннинг кеча ва кундузида.
15. Ифтор вақтида


https://t.me/sof_iibrat


🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак🌙

• Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг!

• Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!👇

https://t.me/Sof_iibrat

20 last posts shown.