SOF IBRAT Илмий-маърифий канал.


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


«Соф Ибрат» – Қалбларга ибрат улашувчи илмий-маьрифий канал 🌙
Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар.
(Аҳзоб сураси, 41-оят)
Реклама хизмати: @sofiibratreklama
@Peshqadam_kutubxonauz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Кечиримли кишилар ~ қалби яхшиликлар билан лиммо-лим тўлган кишилардир. Улар дунёнинг қийматини биладилар ва одамларнинг айби билан ўралашмайдилар.


https://t.me/sof_iibrat


Отанг сени яхши кӯришини айтавермайди. Лекин отангнинг яхши кӯриши унинг ҳатти-ҳаракатларида кӯриниб туради.

[Эй фарзанд, буни сен ӯзинг кӯра олишинг керак. Шунда отанг сени қанчалар яхши кӯришини, сен унинг соясида юрганингни ҳис қиласан]

«Ҳикматлар чашмаси»дан


https://t.me/sof_iibrat


ҚУШ УЯСИДА КЎРГАНИНИ ҚИЛАДИ.

Яхшиликни ўзингиздан бошланг. Болага ўрнак намуна бўлинг!

• Ўзингиз телевизор кўраркансиз, болага китоб ўқи дейсиз. Боланинг наздида "китоб" жазо бўлиб кўринади.
• Ўзингиз телефондан кўз узмай, соатлаб интернетда ўтираркансиз, болани мажбурлаб ётоғига жўнатасиз, боланинг наздида "уйқу" жазо бўлиб кўринади.
• Ўзингиз дўстларингиз (дугоналарингиз) билан мазза қилиб вақт ўтказаркансиз, боладан дарсларини бажаришни талаб қиласиз. Боланинг наздида "дарс" жазо бўлиб кўринади.

• Энг гўзал, таъсирли даъват - яшаб, кўрсатиб берилганидир..!

❗️Ота-оналар болангизга сиз ойнасиз, сиздан ўрганади одобни, тарбияни, китоб ўқишнию, каттага салом беришгача. Болани хатоси учун жазолашдан олдин буларни бир мулоҳаза қилинг!


https://t.me/sof_iibrat


​​🍃🌸🍃✨✨✨✨🍃🌸🍃
Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатух

Хайирли тонг

Яна бир тонгни насиб этган Роббимга хамду санолар бўлсин

Бугунги кунимиз хайирли ва барокатли бўлсин диндошларим

Аллоҳга қасам, бир масаланинг ечими боши берк кўчага кириб қолса, Аллоҳ учун мингта истиғфор айтаман. Шунда эшик очилади.
Аниқ ишонинки, истиғфор яхшилик, муваффақият ва нажот эшикларини очади!

🍃🌹🍃✨✨✨✨✨🍃🌹🍃

«Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ»..


https://t.me/sof_iibrat


Мусулмонни маҳзун қилиш ҳаромдир. Чунки маҳзунлик озордир, мусулмонга озор етказиш эса ҳаромдир".

©Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ

https://t.me/sof_iibrat


Қалби мунаввар бўлишини истаган одам оз есин ва бадахлоқ кимсалар билан ўтирмасин!

©Имом Шофеъий Роҳимаҳуллоҳ


https://t.me/sof_iibrat


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❄️ Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ким дунёни истаса, тижорат қилсин.
Ким охиратни истаса, зуҳд қилсин.
Ким ҳар иккисини истаса, илм ўқисин.

https://t.me/sof_iibrat


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ИСРО ВА МЕЪРОЖ ВОҚЕЪАСИ (давоми бор)

Исро ва Меърож ҳодисаси юз бергани ҳақида Ислом умматида мутлақо ихтилоф йўқ. Бу ҳақда Қуръони каримда: «(Ўз) бандаси (Муҳаммад)ни, унга мўжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидул Ҳаромдан (Қудсдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжидул Ақсога тунда сайр қилдирган Зотга тасбеҳ айтилур. Дарҳақиқат, У эшитувчи ва кўрувчидир» (Исро, 1), дейилган.
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

2025 йил 27 январь – Ражаб ойининг 27 куни – Меърож кечасидир.


t.me/sof_iibrat


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#isro #meroj #namoz

🗣ИСРО ВА МЕЪРОЖ КЕЧАСИ


https://t.me/sof_iibrat


Ражаб ойи Қуръони каримда бошқа ойларга нисбатан ҳурматлироқ бўлган тўртта ҳаром ойининг биридир. Бу ойни Аллоҳ таолонинг ўзи улуғлаган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам видолашув ҳажи куни Мино водийсида саҳобаларга хутба қилиш чоғида Аллоҳнинг наздида ойлар ўн иккита бўлиб, ундан тўрттаси: Ражаб, Зулқаъда, Зулҳижжа ва Муҳаррам ойлари уруш ҳаром қилинган улуғ ойлардир, деганлар.

Шу нуқтаи назардан бу ойларда кўпроқ ибодат қилиш, бу ойнинг тунларини ғанимат билиш, хайр-садаоқот улашиш, қариндош-уруғлар ҳолидан хабар олиш, гуноҳларга истиғфор ва тавбалар айтиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Ҳанафий мазҳабининг кўзга кўринган олимларидан Мавлоно Мулла Али ал-Қори раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг “Ражаб ойидаги одоблар” номли рисоласида Ҳофиз Суютий раҳимаҳуллоҳнинг “ал-Жоме ал-кабир” асарида қуйидаги махсус намоз ҳақида маълумот борлигини айтади:

Ражаб ойида бир кеча бўлиб, унда қилинган ҳасанотларга юз баробар кўп ажр берилади. Бу Ражаб ойининг 27-кечасидир. (Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меърожга чиққан кечалари бўлган.) Ким шу кечада икки ракатдан олти марта жами ўн икки ракат намоз ўқиса (бу намозда фотиҳадан кейин хоҳлаган сурасини зам қилади. Махсус сура белгиланган эмас!) ва намоз тамом бўлгач юз марта “Субҳаналлоҳи вал-ҳамду лиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” ( سبحان الله و الحمد لله و لا اله الأ الله و الله اكبر ) деса, кейин юз марта “астағфируллоҳ” деса, кейин юз марта Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловат айтса ва ортидан дини ва дунёси учун манфаатли нарсаларни Аллоҳдан сўраб дуо қилса, ва шу кечаси саҳар туриб рўза тутса Аллоҳ унинг дуосига ижобат қилади. Гуноҳ ва ҳаром нарсаларни сўрамаган бўлса бас.

Худди шу ривоятни имом Байҳақий раҳимаҳуллоҳ ҳам Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан (заиф иснод билан) ривоят қилган.

Ҳужжатул ислом Ғаззолий “Иҳё”да бу намозни “Меърож намози” деб айтган. (ал-Адаб фи Ражаб. Мулла Али ал-Қори. 48 -Б).

Демак, шу ривоятга кўра Ражаб ойининг 27 кечасида нафлан икки ракатдан олти марта, жами ўн икки ракат намоз ўқиш ва ортидан юқорида келтирилган зикрларни айтиб дуо қилиш фазилатли иш бўлар экан.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу намоз фарз ҳам, вожиб ҳам, суннат ҳам эмас! Балки фазилат бўлиб, уни бажарганлар савоб олади, бажармаганлар гуноҳкор бўлмайди!

Аллоҳ таоло ўша кунга барчамизни саломат етказсин ва ундан унумли фойдаланиб қолишга муваффақ айласин!

https://t.me/sof_iibrat


◉ 4 соат яшаш учун 8 соат ишлайсан;
• бир кун дам олиш учун 6 кун ишлайсан;
• 15 дақиқа овқатланиш учун 8 соат ишлайсан;
• 5 соат ухлаш учун 8 соат ишлайсан;
• бир ой таътилга чиқиш учун йил бўйи ишлайсан;
• қариганда нафақага чиқиш учун бутун умр ишлайсан...

Охирги нафасинг ҳақида ўйла! Алал-оқибат бу дунёнинг қадрсиз эканлигини англаб етасан..!

Биз моддий ва ижтимоий қулликка ўрганиб қолганмиз. Ҳаёт қисқа саёҳат. Уни яшаб ўт..
.


https://t.me/sof_iibrat


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❄️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🫠 Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
😊 Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

https://t.me/sof_iibrat


Ёнғин..

Учиб кетса ҳам бўларди, лекин у «ОНА»да, Субҳаналлоҳ.

https://t.me/sof_iibrat


Омад билан бахтни ушлаб қолай десангиз, ғазаб билан кибрни қўйиб юборинг.


https://t.me/sof_iibrat


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😊 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу.

🌅 Хайрли тонг.

𖦹 - Эй кимса!

«Ғафлатдан оғирроқ уйқу йўқ.
Шаҳватга берилишдан осони йўқ.
Қалб ўлишидай мусибат йўқ.
Соч оқаришидан кўра огоҳ қилувчи йўқ».

©️Ибнул Жавзий, «Табсиро».


https://t.me/sof_iibrat


#Тавсия

Уйланмоқчи бўлган йигитларга насиҳат.
Зубайр ибн Аввом дедилар:
“Ким бир аёл, қизга уйланмоқчи бўлса, унинг отаси ва ака-укасига қарасин. Албатта у улардан бири тарбиясида келади”.


https://t.me/sof_iibrat


Кичкинагина қалбимиз бор. У бир сўз билан меҳрга ва бир сўз билан қаҳрга тўлиши мумкин.


https://t.me/sof_iibrat


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин.

Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин!

Жума айёми муборак бўлсин!


https://t.me/sof_iibrat


🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак🌙

• Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг!

• Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!👇

https://t.me/sof_iibrat


Китоб ўқишга вақтинг эмас, хоҳишинг йўқ.
Истаган одамингни алда,
Эплай олсанг, виждонингни ҳам!
"Ҳаётни берган дарси етади! "- деб ҳам овунма!
100 йил яшаб жоҳил, 30 йил яшаб олим ўтганлар бор!

#аввало_ўзимга

https://t.me/sof_iibrat

20 last posts shown.