ОНА НИДОСИ.
Бир бурда нонга ҳам тўяди қорним,
Ширин дийдорингга юрагим маҳтал
Бир йўқласанг гуллар кўнгил маконим,
Соғиндим она, деб келсанг ҳар сафар.
Атлас- у кимҳобга йўқ энди талаб,
Тунги кўйлакларим ботар танамга
Булутли кунларда жоним эрталаб,
Сен қуёш бўлиб кир болам хонамга...
Майли олиб келма қаймоқ билан бол ,
Шундоқ ҳам чойимни зўрға ютаман
Кунда бир йўқлагин, сўраб қўй аҳвол,
Сахардан кечгача йўлинг кутаман.
Пар болишлар қадоқ уяр бошимга,
Гоҳ майин тўшагим жонимга жазо
Кунларим йил қўшиб қўйса ёшимга,
Соатлар бонгида куй чалар видо.
Кўзларим нури ҳам қайга йўқолди,
Чиройли сўзларни тизолмас забон
Шамшод танам синган камондек толди,
Фақат соғинч ҳиссим навниҳол ҳамон.
Сочларим тўзғийди оқ қорлар мисол
Умр йўлларида тинди-ку жолам
Сендан илтимосим, келмаса малол
Ғанимат онангни йўқлаб тур, болам .
Бир бурда нонга ҳам тўяди қорним
Ширин дийдорингга юрагим маҳтал
Бир йўқласанг гуллар кўнгил маконим
Соғиндим она, деб келсанг ҳар сафар.
Обуначимиз томонидан юборилган шеър
@sheriat_olami
Бир бурда нонга ҳам тўяди қорним,
Ширин дийдорингга юрагим маҳтал
Бир йўқласанг гуллар кўнгил маконим,
Соғиндим она, деб келсанг ҳар сафар.
Атлас- у кимҳобга йўқ энди талаб,
Тунги кўйлакларим ботар танамга
Булутли кунларда жоним эрталаб,
Сен қуёш бўлиб кир болам хонамга...
Майли олиб келма қаймоқ билан бол ,
Шундоқ ҳам чойимни зўрға ютаман
Кунда бир йўқлагин, сўраб қўй аҳвол,
Сахардан кечгача йўлинг кутаман.
Пар болишлар қадоқ уяр бошимга,
Гоҳ майин тўшагим жонимга жазо
Кунларим йил қўшиб қўйса ёшимга,
Соатлар бонгида куй чалар видо.
Кўзларим нури ҳам қайга йўқолди,
Чиройли сўзларни тизолмас забон
Шамшод танам синган камондек толди,
Фақат соғинч ҳиссим навниҳол ҳамон.
Сочларим тўзғийди оқ қорлар мисол
Умр йўлларида тинди-ку жолам
Сендан илтимосим, келмаса малол
Ғанимат онангни йўқлаб тур, болам .
Бир бурда нонга ҳам тўяди қорним
Ширин дийдорингга юрагим маҳтал
Бир йўқласанг гуллар кўнгил маконим
Соғиндим она, деб келсанг ҳар сафар.
Обуначимиз томонидан юборилган шеър
@sheriat_olami