* * *
Ҳамма сенга қилар арзи ҳол,
Мактуб, менга дардинг айта қол.
Кабутарлар билан учгансан,
Ёр бўлиб, ёр бўйнин қучгансан.
Довюраксан, довюраклар кам,
Кўп бўлгансан жанггоҳларда ҳам.
Овутгансан бағрингда бир пас
Юракларни дунёга сиғмас.
Айрилиқ хати оғир бироқ,
Айрилгандан сенга қийинроқ.
Севишганларга ўртоқ бўлдинг,
Гоҳ пўстлоқ, гоҳо япроқ бўлдинг.
Оқарибсан, рангинг бир аҳвол,
Мактуб сен ҳам дардинг айта қол.
* * *
Елкам
Керак жойга авайлаб, асраб,
Етказасан юкларинг яраб.
Худо деган томошабининг
Шахсан ўзи турибди қараб.
Кўтарасан, чекма сира ғам,
Юклар тоғдек-тоғдек бўлса ҳам.
Улкан юкларга чидамасанг,
Нега бунча улкансан, елкам?
* * *
Буйруқ беравериб сира тўймайди,
Ҳалол пулим ҳол-жонимга қўймайди.
Кенг бўлсин дер кўнглинг, яна кўнглинг оқ,
Уйинг бўлсин дейди кичик, лойсувоқ.
Айриласан дер, мендан дунё десанг,
Кетаман деб қўрқитар тилло десанг.
Ҳалол пулим ҳалолликдан тўймайди,
Буйруқ бериб, ҳол-жонимга қўймайди.
Қурумсоқми қийнар, ўзинг тий дейди,
Эгнингдаги ҳали бўлар, кий дейди.
Унча бунча ишни орзу қилмайман,
Ҳажга қўядими-йўқми, билмайман.
Кўнгил сўра деб қисташдан тўймайди,
Ҳалол пулим ҳол-жонимга қўймайди.
Собирали Саидов
@sheriat_olami
Ҳамма сенга қилар арзи ҳол,
Мактуб, менга дардинг айта қол.
Кабутарлар билан учгансан,
Ёр бўлиб, ёр бўйнин қучгансан.
Довюраксан, довюраклар кам,
Кўп бўлгансан жанггоҳларда ҳам.
Овутгансан бағрингда бир пас
Юракларни дунёга сиғмас.
Айрилиқ хати оғир бироқ,
Айрилгандан сенга қийинроқ.
Севишганларга ўртоқ бўлдинг,
Гоҳ пўстлоқ, гоҳо япроқ бўлдинг.
Оқарибсан, рангинг бир аҳвол,
Мактуб сен ҳам дардинг айта қол.
* * *
Елкам
Керак жойга авайлаб, асраб,
Етказасан юкларинг яраб.
Худо деган томошабининг
Шахсан ўзи турибди қараб.
Кўтарасан, чекма сира ғам,
Юклар тоғдек-тоғдек бўлса ҳам.
Улкан юкларга чидамасанг,
Нега бунча улкансан, елкам?
* * *
Буйруқ беравериб сира тўймайди,
Ҳалол пулим ҳол-жонимга қўймайди.
Кенг бўлсин дер кўнглинг, яна кўнглинг оқ,
Уйинг бўлсин дейди кичик, лойсувоқ.
Айриласан дер, мендан дунё десанг,
Кетаман деб қўрқитар тилло десанг.
Ҳалол пулим ҳалолликдан тўймайди,
Буйруқ бериб, ҳол-жонимга қўймайди.
Қурумсоқми қийнар, ўзинг тий дейди,
Эгнингдаги ҳали бўлар, кий дейди.
Унча бунча ишни орзу қилмайман,
Ҳажга қўядими-йўқми, билмайман.
Кўнгил сўра деб қисташдан тўймайди,
Ҳалол пулим ҳол-жонимга қўймайди.
Собирали Саидов
@sheriat_olami