Ўткинчи дунё
Ўлим танламаскан инсоннинг ёшин,
Ажали етса гар, оларкан бошин.
Насиба тугаса, еб бўлмай ошин.
Азройил келаркан олмоққа жонин.
Беш кунлик дунё бу, вафо қилмайди,
Ёшми у? қарими? асло билмайди.
Кимгадир кулса ҳам, кимга кулмайди.
Ҳеч бир жон кун келиб ўлмай қолмайди.
Бас нечун, не сабаб оғритиб жонни,
Чиқариб қўйгудай қуюшган қонни,
Йўқотиб, ҳаттоки дилда иймонни,
Дилин яралаймиз ахир инсонни.
Одам боласимиз, барчамиз инсон,
Феруза кетмасин сендан ҳам иймон.
Яхшилик қилавер, борида имкон,
Ўзингга қайтади, кун келиб ишон.
✍ Феруза Абдусаматова.
@sheriat_olami
13.12.2024.
Ўлим танламаскан инсоннинг ёшин,
Ажали етса гар, оларкан бошин.
Насиба тугаса, еб бўлмай ошин.
Азройил келаркан олмоққа жонин.
Беш кунлик дунё бу, вафо қилмайди,
Ёшми у? қарими? асло билмайди.
Кимгадир кулса ҳам, кимга кулмайди.
Ҳеч бир жон кун келиб ўлмай қолмайди.
Бас нечун, не сабаб оғритиб жонни,
Чиқариб қўйгудай қуюшган қонни,
Йўқотиб, ҳаттоки дилда иймонни,
Дилин яралаймиз ахир инсонни.
Одам боласимиз, барчамиз инсон,
Феруза кетмасин сендан ҳам иймон.
Яхшилик қилавер, борида имкон,
Ўзингга қайтади, кун келиб ишон.
✍ Феруза Абдусаматова.
@sheriat_olami
13.12.2024.