Босиб олинг
Омад кепди билиб қўйдик
Даврингизни суриб қолинг
Биз анчани кўриб қўйдик
Ўзингизни босиб олинг.
Карилламанг миниб улов
Кеча юргандингиз яёв
Осмонга сапчимай дарров
Ўзингизни босиб олинг.
Топганингиз уч-тўрт сўм пул
Шу пулларга бўлмангда қул
Маишатни қувмай нуқул
Ўзингизни босиб олинг.
Хою хавасларга учмай
Бевафо санамни қучмай
Вафодор ёриздан кечмай
Ўзингизни босиб олинг.
Давлатиз бор сизни кутар
Ҳамма дўстлик қўлин тутар
Пулсиз қолинг ташлаб кетар
Ўзингизни босиб олинг.
Ўтиб кетар давру даврон
Хаётингиз изга солинг
Эртага қилмай пушаймон
Ўзингизни босиб олинг.
Баҳодир Воҳидов
@sheriat_olami
Омад кепди билиб қўйдик
Даврингизни суриб қолинг
Биз анчани кўриб қўйдик
Ўзингизни босиб олинг.
Карилламанг миниб улов
Кеча юргандингиз яёв
Осмонга сапчимай дарров
Ўзингизни босиб олинг.
Топганингиз уч-тўрт сўм пул
Шу пулларга бўлмангда қул
Маишатни қувмай нуқул
Ўзингизни босиб олинг.
Хою хавасларга учмай
Бевафо санамни қучмай
Вафодор ёриздан кечмай
Ўзингизни босиб олинг.
Давлатиз бор сизни кутар
Ҳамма дўстлик қўлин тутар
Пулсиз қолинг ташлаб кетар
Ўзингизни босиб олинг.
Ўтиб кетар давру даврон
Хаётингиз изга солинг
Эртага қилмай пушаймон
Ўзингизни босиб олинг.
Баҳодир Воҳидов
@sheriat_olami