ЖИНЛАРНИНГ ИБН ТАЙМИЯ ҚИЁФАСИГА КИРИШИ
Султонлардан бири Ибн Таймияни зиндонга ташлаганидан сўнг одамлар орасида унинг озод қилингани ва қайсидир қишлоқда сабоқ бериб юргани ҳақида гап тарқалди.
Бу хабар Султонга етиб борди ва у қўл остидагилардан кимлардир унга ҳиёнат қилиб, ўша кунларда Ибн Таймияни зиндондан озод қилган бўлиши мумкин, деган гумонга борди.
Султон Ибн Таймияни ҳузурига чақириб: “Фалон куни ўша қишлоқда бўлган эдингизми? Бу қандай содир бўлди?"деб сўради.
“Мен қамоқдан чиққаним йўқ”, деб жавоб берди Ибн Таймия.
“Аммо одамлар сизни ўша қишлоқда дарс бергансиз, дейишяпти", деб эътироз билдирди Султон.
Ибн Таймия: “Эҳтимол у менинг дарсларимга қатнаб юрган жин бўлиши мумкин. [У менинг қиёфамга кириб, одамларга сабоқ берган бўлиши мумкин]”, деди.
Султон ҳайрон бўлиб сўради: "Сиз, нега сизнинг қиёфангизга фаришта эмас, балки жин кирган бўлиши мумкин, деяпсиз?"
Ибн Таймия: “Йўқ, албатта, фаришталар ёлғон гапирмайдилар [фаришталар инсон қиёфасига киришлари мумкин, лекин жинлардан фарқли ўлароқ, ёлғон гапирмайдилар ва ўзларини бошқа биров суратида кўрсатмайдилар”, деб жавоб бердилар.
📚 Мажмуъ ал-фатова”, 13/92-93.
✍️ Муҳаммад Ҳабибуллоҳ
📱 @shariyruqiya