РУҚИЯ ТИББИЁТ КАБИДИРАшҳаб ва Ибн Нафиъ Имом Молик ибн Анасдан ривоят қиладилар:
Бир одамга жин кирганлиги ҳақида у зотдан бир кишига, шундай дейилгани ҳақида сўрашди, беморга айтилди: Агар хоҳласангиз, биз сизнинг соҳибингизни ўлдириб берамиз (яъни, агар хоҳласангиз, ичиздаги жинни ўлдирамиз), дейишди.
Бошқа бир жамо айтди: Буни қилманг, сабр қилинг ва Аллоҳга тақво қилинг (яъни, улар, жиннинг азиятига сабр қилинг ва Аллоҳга тақво қилинг,) дейишди.
Бошқалар эса: Йўқ ўлдиринг, чунки бу жин сизни ўғри каби алдамоқда ва сизнинг молингизни олишни хоҳламоқда (яъни, бу жин Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳуни олдига келган ўғри жин каби сизни алдашни хоҳламоқда). Дейилди.
Шунда Молик ибн Анас дедилар: Менинг олдимда гуноҳларнинг, жиноятнинг энг буюги ўғри каби тасвирланган жиндир, деди.
Сўнгра у кишидан сўралди: Унда сизнинг фикрингиз қандай? Дейилганида У Зот: Бу ҳақида билмайман, бу тиббиётдандир, дедилар.
"Наводир ва зиядат - Ибн аби Зайд Ал-Қайровоний 14/555.
Бу гапнинг маъноси шуки, руқия масаласи ҳам худди тиббиёт каби ижтиҳод ёндашувини талаб қилади. Шифокор ўз давосида ижтиҳод қилганидек, руқия қилувчи ҳам ижтиҳод қилиши керак. Лекин руқия қилувчи ижтиҳодининг чегараларини билиши зарур, тоинки ижтиҳод деган ном остида ширк ёки ҳаром ишларга тушиб қолмаслик учун, эътиқод илми ва уни бузувчи иллатларни ўрганиши ва қилиниши мумкин бўлган ва қилиниши мумкин бўлмаган амалларни ўрганиши вожибдир, сўнгра ижтиҳод қилиши мумкин.
©Муҳаммад Ҳабибуллоҳ
@shariyruqiya