Forward from: Катта Оға 🎬
Онг тубсизлигига қадамма-қадам 🕯
Томоша қилганимдан сўнг мени қаттиқ ўйлантирган ва 2024 йилда кўрган фильмларим орасида энг ёққан фильм.
"Исцеление" 1997 г.
#тақриз #тавсия #детектив #триллер
Воқеалар бир қатор шафқатсиз қотилликлар билан тўқнаш келган тажрибали, аммо ишдан толиқиб кетган терговчи детектив Такабе ҳақида ҳикоя қилади. Барча жиноятлар бир-бирига алоқаси йўқдек кўринса-да, унда бир ғалати тафсилот бор - қурбонларнинг таналарига "X" ҳарфи ўйиб ёзилган. Ҳар бир ҳолатда гумонланувчилар турлича, бироқ уларнинг барчаси қотиллик содир этилган пайтни эслолмайди ва нима сабабдан жиноят қилганини тушунтириб беролмайди...
Бу фильм орқали японларнинг нафақат хоррор жанрда, балки детектив жанридан ҳам одамни қўрқитадиган фильм ишлай олишни тушундим. Бироқ, фильмдаги даҳшат сиз билан одатий қўрқитиш услубидан фарқ қилади. У аста-секин, шошилмасдан ўзининг секин темпи билган сизни ўйлантириб қўяди. Бу эса сизни фильм қаҳрамонлари каби мувозанатни йўқотишингизга сабаб бўлиши мумкин.
Куросава бўғиқ ва зулматли муҳитни яратган. Фильмда ҳатто очиқ майдонлар ҳам клаустрофобик бўлиб кўринади. Режиссёр узоқ давом этадиган кадрлар, масофадан олинган кадрлар, паст ранглар, реалликни ўзгарувчан ва параноик тарзда тасвирлаган.
Фильм инсон психикаси заифлиги устида мулоҳаза юритади. Агар инсон бирор таъсир остида ёмон иш қилса, уни айблаш тўғрими ёки нотўғри деган масала ҳам кўтарилади. Яьни ёвузлик юқумли бўлиши мумкин, бироқ биз ёвузликка йўл қўйганимизда, ўз асл ички туйғуларимизга эркинлик берамизми ёки ёвузлик пайдо бўлганда у бизнинг ўзлигимизни четга суриб қўядими деган саволлар билан ўйлантириб қўйиши мумкин.
Эътиборингиз учун раҳмат!
Телеграм канал Катта Оға 🎬