Бу таклиф асосида маҳаллий тўқимачилик корхоналарида янги маҳсулот турларини экспорт қилиш бўйича дастурлар ишлаб чиқилган ва “Сунъий штапел толалари” тури бўйича 2023-йилда 2022-йилга нисбатан экспортни 14,5 фоизга оширишга ҳамда экспорт географиясини кенгайтиришга эришилган.
Ўзбекистонда тўқимачилик саноатининг кимё толалари бўйича диверсификация стратегияларидан фойдаланишнинг синергия самараси асосида ишлаб чиқариш ҳажмининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрлари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг «Экспорт ва логистикани ривожлантириш бўлими» фаолиятига жорий этилган.
Таклифни амалиётга жорий этиш натижасида кимё толалари асосида 2030-йилда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг 4,7-марта ошириш имкони аниқланиб, тармоқ корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолиятини диверсификациялашнинг истиқболдаги кўрсаткичларини янада аниқлаштириш ва мувофиқлаштириш имкони яратилган.
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!