Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Самарқандда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва эксклюзив хабарлар, фото ва видео лавҳаларни @Samarqand_live каналида ўқиб боринг.
Мурожаат: @Samarqandiy
http://www.youtube.com/@FarhodNorbutayev

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Shovqin va keraksiz vaqt yoqotishdan qutuling

Kettik Travel – aeroportdagi dam olish zonalari va foydali aviachipta bronlari.
✨ Launj zonalar 40% gacha chegirma bilan – ichimliklar va osoyishtalik.
✨ Eng yaxshi takliflar orqali aviachiptalarni bron qiling.

Sayohatingizni uslubda va foyda bilan boshlang!
👍Saytga oting va batafsil bilib oling: kettik.travel

Saytga kirish

#reklama
kettik.travel


Sirdaryo viloyati hokimi Erkinjon Turdimovga yangi matbuot kotibi etib Manuchehr Mirzayev tayinlandi.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Rockstar bilan yangi taʼm toʻlqinini ushla!

Yangi shirali taʼmlar - "Shaftoli" va "Tropik Guava"ga baho ber⚡

Yaxna Rockstar bilan tetiklanish va doʻstlaringni yangi ta’m bilan tanishtirishning ayni vaqti👍

Узнать больше

#reklama
instagram.com


#Ибрат
Яшашни онам учун яхши кўраман!

Оналаримиз омон бўлсин!

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Milliy_kontent

- Oraga birovni qoʻymay, hurmatingizni qilib oʻzlari keldilar.
- Oraga birovni qoʻymagan boʻlsa, unda siz kimsiz?

🎬 "Iblis devori" filmidan parcha

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Барча давлат органлари ва ташкилотларининг веб сайтлари энди gov.uz платформасида юритилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, 2025 йил 1 мартдан бошлаб давлат органларининг расмий веб-сайтлари фақатгина ягона платформада (gov.uz) юритилиши белгиланди.

Давлат органларининг раҳбарлари ташкилотининг расмий веб-сайти ягона платформада юритилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

“Киберхавфсизлик маркази” ДУК Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ягона платформани ҳар олти ойда беғараз асосда киберхавфсизлик талабларига мувофиқлигини экспертизадан ўтказиб боради.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Ҳоким ёрдамчилари фаолияти қуйидаги йўналишларда баҳоланади ва қўшимча иш ҳаққи тўланади.

🔴Ишсиз аҳолини ишга жойлаштириш.

🔴Тадбиркорлик субъекти ташкил қилиш (тугатилганлар фаолиятини тиклаш).

🔴Ишсиз фуқароларни ўзини-ўзи банд қилдириш.

🔴Камбағал оилалар учун индивидуал дастур яратиш ва ижрога қаратиш.

🔴Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида аризаларни ўз вақтида кўриб чиқиш.

🔴Ҳудуддаги тадбиркорлар маҳсулотини "онлайн бозор" тизими орқали реализациясини амалга ошириш.

🔴Хорижга ишга юбориш.

Ҳоким ёрдамчилари ушбу 7 та йўналишда ҳар чорак баҳоланиб борилади. Натижада, амалга оширилган ишларига қараб, ойлик иш ҳаққига мос равишда 0-15-30-50 фоиз устама тўлаб берилади.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Ижтимоий тармоқларда Бош вазирнинг яна иккита янги ўринбосари бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Биринчиси — Бош вазирнинг ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари масалалари бўйича ўринбосари;

Иккинчиси — Бош вазирнинг геология, ёқилғи-энергетика, нефт-кимё ва қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари.

Ёзишларича, Бош вазирга янги ўринбосарлар сифатида биринчисига собиқ АКТ вазири Шуҳрат Садиков, иккинчисига Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев бўлиши айтилмоқда.

(Хабар расман тасдиқланмаган)

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Ҳеч ким ишсиз қолмасин экан. Бир вақтлар қўлим қўлимга тегмай савдоларим тез юрарди, бошимни қашишга вақтим бўлмасди. Бир куни чарчаганимдан "Эй Худойим, мен ҳам одамларга ўхшаб уйда ётиб дам олсамку" деб юбордим. Орадан ҳеч қанча ўтмай ишларим ўз-ўзидан тақа-тақ тўхтаб қолди.

Шу бўйи уйда ётганимча бир йил ишсизликдан кўчага чиқолмадим. Ўлгудек зерикардим, уйда ётавериб ёрилгудек бўлардим. Шунинг учун ниятни яхши қилиш керак экан. Аллоҳ таоло ҳалолдан ризқингизни беряптими, Ўзидан куч-қувват сўраб, ҳечам чарчадим деманг.

Газни босинг ))

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Yuklanmoqda...

Yangi Clear Men. O'zingizga bo'lgan ishonch va qazg'oqdan himoya.

Batafsil

#reklama
instagram.com


🌳🪓 Toyloqda daraxtni noqonuniy  kesish orqali tabiatga 115 125 000 so‘m zarar yetkazgan


Toyloq tumani “Xo‘jayuz” MFYda joylashgan  mahalla hovuzi atrofidagi bir tup ko‘p yillik o‘sib turgan chinor daraxti shu mahallada yashovchi fuqaro S.R tomonidan hech bir ruxsatlarsiz  noqonuniy ravishda kesib tashlaganligi holati aniqlangan.

Toyloq tuman Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi inspeksiyasi davlat inspektorlari tomonidan olib borilgan tezkor o‘rganishlar jarayonida huquqbuzar fuqaro daraxtni noqonuniy tarzda kesib tashlashi oqibatida tabiatga 115 125 000 so‘m zarar yetkazganligi maʼlum bo‘ldi.

Mazkur holatda o‘simlik dunyosiga yetkazilgan zarar miqdorida jinoyat alomatlari borligi sababli aybdor shaxslarga nisbatan qonun talablariga muvofiq tegishli hujjatlar rasmiylashtirilib, huquqni muhofaza qiluvchi organlariga taqdim etildi.

Samarqand viloyati Ekologiya boshqarmasi matbuot xizmati


Тирноғимиз ўсиб қолса, ўсган жойини қайчида олиб ташлаймиз. Бармоғимизни олиб ташламаймиз. Тўғрими?

Худди шу каби, биродарларимиз билан келишмовчиликлар чиқиб қолса, шу келишмовчиликни узиш керак, биродарликни эмас.


@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


ОДАМ САВДОСИНИ ОЛДИН ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ДАДИЛ ҚАДАМЛАР

Инсоният ҳаёти ва фаравон турмушига жиддий муаммоларни келтириб чиқараётган жиноятлардан бири – одам савдоси. Мазкур трансмиллий жиноятнинг турли кўринишлари дунё халқари ҳаётида турли хавфларни келтириб чиқаради.

БМТ томонидан эълон қилинган маълумотга кўра, дунёда ҳар йили тахминан 2 миллион 700 минг киши одам савдосининг қурбонига айланмоқда. Халқаро экспертларнинг хабарларига кўра, ушбу жиноят ортидан айрим “кимсалар” йиллик 7 миллиард АҚШ долларидан даромад олаётгани маълум қилинган. Афсуски, ушбу жиноятдан жабрланганларнинг 80 фоизи хотин-қизлар ва болалардир. Ҳавотирли жиҳати шундаки, алдов йўли билан ҳар йили дунё бўйича 600–800 минг нафар аёл ва болалар хорижий мамлакатларга олиб кетилиб, сотиб юборилаётгани таъкидланган.


Расмий ҳужжатларда баён этилишича, одам савдосининг учта кенг тури тарқалган тури мавжуд бўлиб, булар: жинсий эксплуатация, мажбурий меҳнат ва одам аъзоларини сотишдир. Бу жиноятларни юзага келишининг асосий сабаби, билимсизлик, маънавий қашшоқлик, очкўзлик каби турли салбий сифатларни келтиришимиз мумкин.

Жиноятчиликнинг бу турини олдини олиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бир қатор ҳужжатлари қабул қилинган. Хусусан, "Одам савдосига ва учинчи шахслар томонидан танфурушликдан фойдаланишга қарши кураш тўғрисида"ги Конвенция, "Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш ҳақида"ги Конвенция каби қатор халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни келтириш мумкин.


Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалаларига оид миллий қонунчилигимизда 2019-2020 йилларда 20дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги ҳамда “Жиноят кодекс”ларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Шу билан бирга, халқаро тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги қонуни янги таҳрирда қабул қилинди.


Сўнгги йилларда мамлакатимизда бу борада жиддий қадамлар ташланмоқда. Ҳукумат қарори билан одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базаси юритилиши ва унга одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар, жабрланганлар, жабрланган деб тахмин қилинаётганлар киритилиши ҳақида ОАВлари орқали эълон қилинган эди.

Бир сўз билан айтганда, ҳуқуқ устувор бўлган давлатимизда қонунлар ижросини таъминловчи органлар борки, бу каби иллатларни фош этилмай, ушбу жиноят жазосиз қолмайди.

Ш.Гайбулов,
Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман
судининг судяси.


@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
AVO platinum kredit kartasi

AVO platinum - foizsiz kredit karta💰. Garovsiz va kafillarsiz. 50 mln so'mgacha ajratamiz. Uydan chiqmasdan 24/7 onlayn rasmiylashtirish. Xavfsiz.
Kartani mobil ilovada olish!💰

Oʻrnatish

#reklama
click.avo.uz


Самарқанд вилоят судида вилоят суди ва Самарқанд вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан вилоятдаги давлат идоралари ва ташкилотлари иштиокида “Меҳнат шартномасини бекор қилиш тушунчаси ва асослари” мавзусида семинар машғулотлари ўтказилди.

Семинарда Самарқанд вилояти судлари, вилоят ИИБ, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Самарқанд вилоят бошқармаси, Самарқанд вилоят Маданият бошқармаси ходимлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этди.

Семинарда “Меҳнат шартномасини бекор қилиш тушунчаси ва асослари” мавзусида машғулот ўтказилди.


Семинарда Самарқанд вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Мансур Норбоев маъруза қилди. Мавзу юзасидан иштирокчиларга ҳар бир саволларига атрофлича изоҳ берилди.


@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Ўлимдан олдин!                                            

40 ёшида ошқозон саратони билан касалланган халқаро миқёсда таниқли дизайнер ва ёзувчи Крисда Родригес вафот этишидан олдин шундай ёзган эди:

1. Гаражимда дунёдаги энг қиммат машина бор эди, лекин энди ногиронлар аравачасида ҳаракатланишимга тўғри келмоқда.

2. Уйимда ҳар хил брендли пойабзал ва қимматбаҳо буюмлар сотилади, аммо ҳозир менинг танам касалхона томонидан тақдим этилган кичик матога ўралган.

3. Банкда кўп пулим бор, лекин ҳозир бу маблағдан ҳеч қандай фойда йўқ.

4. Менинг уйим қасрга ўхшайди, ҳозир эса касалхонада оддийгина каравотда ётибман.

5. Беш юлдузли меҳмонхонадан беш юлдузли меҳмонхонага ўтар эдим, аммо ҳозир  касалхонадаги бир лабораториядан иккинчисига ўтмоқдаман.

6. Мен юзлаб одамларга дастхат берар эдим, аммо бу сафар тиббий ҳужжатларга имзо чекмоқдаман.

7. Сочларимни етти нафар сартарош тартибга келтирар эди, энди эса бошимда битта ҳам соч йўқ.

8. Хусусий самолётимда исталган жойга уча олар эдим, аммо ҳозир касалхона дарвозасига бориш учун икки йўлак керак.

9. Гарчи озиқ-овқат жуда кўп бўлсада, лекин ҳозир менинг диетам кунига икки таблетка ва кечқурун бир неча томчи шўр сувдир.

Бу уй, бу машина, бу самолёт, бу мебель, бу банк, жуда кўп обрў ва шон-шараф, уларнинг ҳеч бири менга мос келмайди. Буларнинг ҳеч бири мени тинчлантирмайди.

"Ўлимдан бошқа ҳақиқий нарса йўқ.

Соғлиғизни қадрига етинг!


@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ИШТИХОН ҲАФТА ИЧИДА !!!

✨Ахборот хизмати хабар беради.


@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Ишонинг...

Қўлингиздан кетган бойликка, нарсаларга ачинманг, демак сизнинг насибангиз эмас экан...

Ҳаётингиздан чиқиб кетган ва чиқиб кетмоқчи бўлган инсонларни қайтаришга уринманг, демак ҳаётингизда ўз ролларини ижро этиб, бажариб бўлдилар..

Соғлиғингизга келган беморликдан кайғуга ботманг, демак Аллоҳ сизни севади, гуноҳларингизга каффорат бўлибди..

Йўқотганларимиз яхши эди, демак яратган унданда яхшисини беради, ишонинг...

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Вилоят банкларидан 6 та, туман (шаҳар) филиалларидан 65 та банк раҳбарлари ишдан олиниши кутилмоқда.

Асосий эътироз, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилишда сусткашликка йўл қўйганлиги.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


​​❗️Фалончи доим бахтли...

Сиз унинг қалби пок, яхшиликни севиши, уни бошқаларга ҳам илинишини билмайсиз!

❗️Фалончининг насибаси буюк...

Сиз унинг истиғфорни канда қилмаслигини билмайсиз!

❗️Фалончи нимани орзу қилса, албатта эришади...

У Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмаслигини, ўтирса ҳам, турса ҳам дуо қилиб сўрашини билмайсиз!

❗️Фалончининг ризқи кўп.
Ризқдан ризқ ичра яшайди...


Унинг нияти соф, ўзидан бошқаларга ҳам яхшиликни соғинишини билмайсиз!

❗️Фалончига гап тегмайди. Унинг олдига кимса ёмонлик ила яқинлашолмайди...

Сиз унинг ғазабини ютиб, одамларнинг хатоларини кечиришини билмайсиз...

❗️Фалончига кўз тегмайди...

Сиз унинг зикрларни, муслимнинг қўрғони, Қуръон тиловатини тарк қилмаслигини билмайсиз...

❗️Баъзи инсонлар борки  зоҳиран, сиз уни умуман Аллоҳни танимайди, деб ўйлайсиз...

У эса кечалари билан Аллоҳга муножот қилиб чиқади... Тилидан зикр тушмайди.

❗️Шунақа инсонлар борки, кўрганингизда менсимайсиз...

Лекин, қиёматда, жаннатда сиздан юқорида бўлади.

‼️ Хар бир сизга кўриниб турган неъматнинг орқасида махфий амаллар, заҳматлар, сабрлар, қаноатлар бор...

‼️ Ёдингизда бўлсин!

«Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур. Ким бир ёмонлик қилса, унга фақат қилганига яраша жазо бўладур. Ва уларга зулм қилинмас»

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

20 last posts shown.