#Фойдали
Кексайиб қолган ўзимга мактуб!
1. Хаммага ақл ўргатаверма. Хаттоки хаммадан донолигингни билсанг хам, хадеб бошқаларни қарор қабул қилишларига аралашма. Ёшлигингни эсла, катталарни насиҳати қулокларингга ёқармиди йуқми..
2. Сендан ёрдам сўрашмаса, ёрдам беришга ошиқма. Яқинларингни дунёнинг барча бало-қазоларидан асрашга уринма. Уларни мехр ила дуо кил.
3. Нолийверма! Вайсақи кампирга айланиб колма! Ахир сенга ундай кариялар ёқмасдику.
4. Болаларингдан миннатдорчилик кутма. Ёдингда тут: ношукр фарзандлар булмайди. Болаларидан доим миннатдорчилик кутиб, хаттоки талаб қилиб яшайдиган нодон ота-оналар бўлишади. Меҳр талаб қилиб олинмайди, у шунчаки беғараз, беминнат берилади.
5. "Мен сени ёшингда.."
"Сенларни деб умримни ўтказдим.."
"Сендан ёшим катта, шуничун мен яхшироқ биламан.."
"Одамларни боласига ўхшаб.." каби сўзларни асло қўллама.
6. Пулларингни хадеб йиғаверма, ўзинг учун сарфла, саёҳат қил.
7. Эринг қари, вайсақи, кучсиз чолга айланиб қолса хам, уни хамиша хурмат қил, авайла.
Ахир эрининг розилигини олган аёлга жаннат ваъда қилинган.
8. Набирали бўлганингда янаям мулойимроқ, халимроқ бўлгин, юмшоқ муомала килиб, уларга намунали, севимли бувижон бўлишга ҳаракат қил.
9. Энди аввалгидай қуюқ пардоз қилмагин, қош-кўзингга ўсма-сурма суртиб, қўлларингга хина қуйиб юрсанг кифоя, ундан ортиғи бачкана кўринади.
10. Ўзингни кўпам айблама. Тақдиринг қандай бўлишидан, фарзандларинг қандай бўлишидан қатъий назар, сен қулингдан келганча яшадинг, ақлинг етганча тарбияладинг.
Хар қандай холатда хам обрўингни саклаб қол. Билгинки сен шунча йил яшаб, хали хам тирик экансан, демак - сени қиладиган савоб ишларинг ва ибодатларинг хали кўп ва сен яқинларингга кераксан!
@Sakiyna_official I 👈