Posts filter


#Фойдали

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу Уҳуддир. У тоғдир. У бизни яхши кўради, биз ҳам уни яхши кўрамиз”, дедилар.

Имом Муслим ривояти.

@Sakiyna_official | 👈


#Фойдали

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Довуд алайҳиссалом Жабороил алайҳиссаломдан: “Энг афзал тун қайси?” дея сўради. Жаброил: “Билмайман. Лекин Арш саҳарда титрайди” деди.

@Sakiyna_official | 👈


#Фойдали

(Болалагимизда сервантдаги идишлар) Биз улғайиб вояга етган бўлсакда, ҳали-ҳануз буларда чой ичмабмиз.

@Sakiyna_official | 👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Rockstar bilan yangi taʼm toʻlqinini ushla!

Yangi shirali taʼmlar - "Shaftoli" va "Tropik Guava"ga baho ber⚡

Yaxna Rockstar bilan tetiklanish va doʻstlaringni yangi ta’m bilan tanishtirishning ayni vaqti👍

Узнать больше

#reklama
pepsicobottler.uz


#Ҳикоя

ЖИН ИЗМИДАГИ ЙИГИТ...

Бу воқеа ўтган йили содир бўлганди. Очиғини айтсам, эсласак ҳалигача юрагимизга ваҳима солади. Айни қовун пишиғи вақти эди. Жуда катта жойга қовун экканлигимиз боис, бир укам полизнинг бир бошида ётса, иккинчиси қарама-қарши томонида ётиб қоровуллик қиларди. Албатта, улар ўзларига қулай қилиб чайла ҳам қуриб олишганди. Кечки овқатни бири келиб уйдан олиб кетар, сўнг ўша ерда бирга тамадди қилиб олишгач, ўз чайлаларига жойлашишарди. Шукрки, қовунларимиз ҳавас қилгулик эди.
— Сергак ётинглар. Шунча меҳнат зое бўлмасин. Мол-ҳол ораласа борми, ҳаммасини пайҳон қилади,— тайинарди отам.
Онам эса ҳамма оналар каби болаларининг ўзидан хавотирда бўларди:
— Бир-бирингдан хабардор бўл. Эҳтиёт бўлинглар. Қўрқсаларинг, бир жойда ётинглар...
Албатта, онамнинг гапидан улар кулишарди:
— Бир-биримизга қоровуллик қилсак-чи, ойи?
— Куласан-а, куласан! Эҳтиёт бўлган яхши-да, — ўзини оқларди ойим.
Ана шундай кунларнинг бирида. Кичик укам ваҳима билан югуриб келди уйга:
— Акам... акам бошқача бўлиб қолди. Уйга олиб келмасак бўлмайди...
— Нима бўлди? — жон ҳолатда бақирди онам. — Ҳушдан кетдими?
— Йўқ!
— Йиқилиб тушдими?
— Йў-ў-ўқ, юринг ота...
Отам ва укам шу тариқа югуриб кетишди. Уларга онам эргашди:
— Сен уйда ўтир, менам бормасам ўлиб қоламан...
Шу билан мен уйда қолдим.
Ана келар, мана келар дея бир соатни ўтказдим. Йўқ, улар келай дейишмасди. Яна бир соат ўтди, дарак йўқ.
Кичкина укамга қўнғироқ қилдим.
— Акамни излаб юрибмиз, топа олмаяпмиз... — укамнинг овози титраб келди.
— Нима қилганди, ўзи?
— Ёввойига ўхшаб қолганди...
Ҳеч нарсага тушунмадим. Орадан ярим соатлар ўтгач, отам ва укам қўлтиғидан тутиб катта укамни етаклаб келишди. Онам эса юм-юм йиғлаб уларнинг ортида келарди. Катта укамнинг кўзлари қизарган, бақирар, отам билан кичик укамга куч бермасди.
— Бойламасак бўлмайди, — деди отам юрагимни баттар ваҳимага солиб.
Сўнг кўзлари бемаъно боқаётган, ора-сира бақириб тишлашга уринаётган укамни уйга олиб кириб, қўл-оёғини боғлаб, ўтқизиб қўйишди. Ҳаракати чекланган укам эса бир зумда ўзига келгандек, ялина бошлади:
— Мен қўйворинглар, сизларга тегмайман...
Мен ҳеч нарсага тушунмадим. Кичик укамнинг айтишича, эрталаб акасининг қорасини кўрмагач, чайласига борган. Борса, катта укам бехуш ётганмиш. Кейин юзига юриб, сув сепиб ўзига келтирса, унга ташланибди. Ўзини ёввойидек тутибди. Албатта, кичкина укам қўрқиб кетиб дарров уйга келган.
— Мен дўхтир олиб келай, — деди отам.
Унгача минг тахминга бордик. Кимдир “Қутурган”, деса, бошқа биров “Ақлдан озган”, деди. Хуллас, отам ва укаларимга эргашиб еклган қишлоқ аҳли ўзича фол оча бошлади. Келган шифокор унинг қутурмаганини, шунчаки руҳий ўзгариш бўлгани айтди.
Хуллас, бир ҳафта ичида отам уни олиб бормаган жойи қолмади. У ҳамон то худ, то бехуд бўлиб бизни ваҳимага соларди. Охири одамларнинг гапи билан илмли мулла қидиришга тушди. Бошқа тумандан келган мулла эса укамни кўриши билан хулосасини айтди:
— Унга жин теккан. Жинларнинг таъсирида у... Битта исботи, ҳозир “Нос” сурасини ўқийман, сиз кузатиб ўтиринг. Хабарингиз бўла, бу сура айнан жинларнинг даҳл қилишидан асровчи дуо.
У шундай дея дуо ўқиди. Ишонасизми, укам қутиргандан қутириб, муллани калтаклашгача борди. Зўрға ажратиб олдик. Кейин уни акам ва кичик укам ушлаб ўтирди. Шу тариқа, мулла укамни қирқ кун тинимсиз ўқиди. Ҳар ўқиганида бемор укам жазавага тушарди. Охирги кун шу даражада авж олдики, охири хушидан кетди. Кўзларини очганида эса, мулойим ва беозор эди. Ҳозир ундан сўрасак, ўша воқеалар ҳақида ҳеч нарсани билмайди. Шунда, бу дунёнинг жумбоқларидан баттар ёқа ушлаймиз...

@Sakiyna_official | 👈


Янги медиамиз чиқди. Сен билан ёхуд ёнингдаман 6-қисм.

Ҳавола: https://youtu.be/vYLFZNeZBOU?si=ZfpB9_p0erMW6_SQ 👈

@Sakiyna_official I 🎧


#Фойдали

Иши юришмаган, омадсизларнинг узр-баҳоналари
1. “Шуни эртадан бошлай қоламан...”
2. “Мен жуда чарчаганман...”
3. “Мен хўрланганман...”
4. “Вақтим етмаяпти...”
5. “Мен ҳеч нарсани яхши қилолмайман, эплолмайман...”
6. “Бу менинг айбим эмас...”
7. “Ҳар бир муваффақиятга эришган одам фирибгарлик билан бунга эришган..”
8. “Айтишга осону, амал қилиш қийин-да...”
Омадсиз бўлиб қолишдан эҳтиёт бўл!

@Sakiyna_official | 👈


Woman Card - Ehtiyojlaringizga boshlanadigan karta

Ipak Yo'li Bankidan Woman Card - bu eksklyuziv imtiyozlarga ega ayollar kartasi✨

Kartaning imkoniyatlari:
✅ Yetkazib berish: bepul
✅ Hamkorlardan imtiyozlar: 55% gacha chegirmalar
✅ Bank ilovasi orqali boshqa kartalarga o'tkazmalar: komissiyasiz

Узнать больше

#reklama 16+
play.google.com


Биз конкурсимиз старт бердик🥳

Бу галги конкурсимизда китоб мукофотлари йўқ. Фақатгина пул мукофотлари мавжуд. Энг юқори ўрин эгаси 700.000 сўм пул мукофоти ва Сакийна голд каналининг 6 ойлик бепул обунасига эга бўлади.

Қолган совринларни эса ботимиз орқали билиб олишингиз мумкин.

@Sakiyna_official I 🎧


#Ҳикоя

Устоз...

-Яна келмабди,-Юсуф ака ўзига
гапиргандек секин синфга кўз югуртирди. Энг тўполончи ўқувчиси Сардор бугун ҳам дарсда йўқ. Юраги сиқилиб, уяли телефонини қўлга оларкан, «Сардор тўполончи бўлсада дарсларни қолдирмас эди. Икки кун бўлди, хабар олай»,-дея йўлакка чиқди.
Чақириқ ўрнига ўрнатилган ғамгин қўшиқ узоқ,«бўзлади»,гўшак кўтарилмади.
-Нимадир бўлган, телефонни кўтармаяпти. Юсуф ака энди ўқувчисининг онаси билан боғланишга ҳаракат қилди. Хайрият!
-Ассалому алайкум, Юсуф ака, яхшимисиз? Ўзи сизга қўнғироқ қилмоқчи эдим. Кечадан бери Сардордан дарак йўқ. Аёл йиғлаб юборди.
-Мактабга бормадими?
-Ҳавотир олманг, ҳозир топамиз, дея аёлни овутган бўлди -ю, нима қилишни ўйлаб қолди. Синфга қайтиб кирди.
-Баҳодир, Жавлон, Фарҳод, бир дақиқага ,-дея қайтиб йўлакка чиқди.
Сўраб-суриштирув натижасида Сардор аразлаб Жавлоннинг уйида ўтирганини билиб олди. Иккинчи соат дарси йўқ эди. Жавлонни олиб йўлга тушди. «Сабабини ўртоқларига ҳам айтмабди, демак нимадир бўлган.»

Жавлоннинг уйига кириб борганларида Сардор супада бир нуқтага тикилиб, хаёл суриб ўтирарди.
-Ассалому алайкум, устоз,-дик этиб ўрнидан туриб кетди.
-Ва алайкум ассалом,-қўл узатди Юсуф ака. Фотиҳа ўқиди.
Олдинига юрагини очмаган бола суҳбат асносида уйидан кетиб қолишининг сабабини қандай айтиб берганини ўзи билмай қолди.
-Уйга биттаси келиб-келиб юрибди, ойимни олдига,-кўз ёшларини яшириб ҳўрсинди бола.
-Хўш?
-Келмасин, керак эмас, ўртоқларимнинг олдида нима деган одам бўлдим...
-Ойинг бева қолганда адашмасам, икки ёшда эдинг-а? Ҳадемай, ўқишни битирасан, уйланасан, ёшлигини сенга сарфлаган онанг ҳам қариб қолади, бир умр ёнида суянчиқ бўла оласанми? Нима онанг сени деб бир умр ёлғиз яшашга маҳкум этилганми? Сен кимсанки, онанг учун қарор қабул қиласан? Ундан кўра ўша кишига айт, ойингни никоҳлаб олсин.

Ўзи учун шармандаликдек кўринган масалага осонгинга ечим топган устозига тикилиб қолган Сардорнинг нигоҳи унинг гапларига кўнганлигини исботлаб турарди.

Орадан йиллар ўтди.
Мактабдан чиқиб келаётган Юсуф ака узоқдан ўзига кулиб келаётган йигитни яқинлашгандагина таниди Сардор салом-аликдан сўнг гап бошлади:
-Сизнинг олдингизга келаётгандим , устоз, ўшанда тўғри йўл кўрсатган экансиз. Бир йил бўлди, чет элдаман. Онам ёлғиз қолмадилар. Адам билан мени дуо қилиб ўтиришибди. Мен эса сизни!

Салходжаева Феруза


@Sakiyna_official | 👈


Ҳаётингни бағишла.

Ҳавола: youtu.be/zbJ1OyUixU0?si=Orf-L5vPDHn3bC2s 👈

Муаллиф: Шамсинур
Ижрочи: Сабрием

@Sakiyna_official | 👈


#Фойдали

Ғафлатни юзага келтирадиган иккита катта сабаб бор:
Биринчиси: Қоринни (кўп)таом билан тўлдириш.
Иккинчиси: Дангаса, ялқовлар билан кўришиш, бирга маишат қилиш.
Агар ғафлатдан қутулишни истасанг, сен ўзингга очлик ва узлатни лозим тут.

Абул Фараж ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳнинг “Тазкироту фил ваъзи” асаридан.

@Sakiyna_official | 👈


Telegramda Yandex Direct bilan reklama joylashtiring

Mashhur Telegram kanallaridan mijozlarni bugun jalb qiling 💰👌

Sinab koʻrish

#reklama
yandex.uz


#Айсел

Кўзларимни ёшлатган Айселнинг таъсирли хикояси.Тўлиқ Холда

Муаллиф Холид Эртуғрул. Ижрочи Сабрием.

@Audio_Sakiyna | 👈


#Фойдали

Ўқиган бир нарсамдан сўнг бомдод намозини ўз вақтида адо этишга киришдим. У: “Ризқ топиш (тирикчилик) учун уйқунгдан турасан-у, ўша ризқни ато этувчи Розиқинг учун (буюрган фарзини адо этишга) турмайсанми?” деган сўзлар эди...
Ушбу жумлаларни ижтимоий тармоқларда тарқатишдан эринманг. Балки уларнинг бирини қалби уйғониб, унинг салоҳияти ва нажотига сабаб бўлар...

@Sakiyna_official | 👈


#Фойдали

Мақталиш учун берма,
Берилиши учун мақтама.

Шоир Иброҳим Жамол. “Равоиъул адабил ъаробий” китобидан.

@Sakiyna_official | 👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Toshkentdan Salala Centrum Air bilan 2.6 mln so'm!

❤️ Salala sizni kutmoqda!
Salala — qumloq sohillar va moviy dengiz! Hozir 2.6 mln so'mdan boshlab!

Chiptalarni bron qiling va Salalaning go'zal tabiatidan, hashamatli mehmonxonalaridan hamda iliq quyoshidan bahramand bo'ling!

👍 Bugun havola orqali bron qiling — eng qulay narxlar! Chiptalar 2.6 mln so'm — buni qo'ldan boy bermang!

Bandlash

#reklama
booking.centrum-air.com


#Сабрием

Сен билан ёхуд ёнингдаман. 5-қисм.

Муаллиф: Шамсинур
Ижрочи: Сабрием

@Sakiyna_official I 👈


Бугун соат 23:40 га қадар ҳомийларимизни кутамиз, шу билан эртага соат 9:00 да конкурсимизга старт берамиз.

Ҳомийлик учун админимизга мурожаат қилинг: @Believer_jx

Шошилинг ҳомийлар, сизни манфаатли натижа, иштирокчиларимизни эса ажойиб совринлар кутяпти.

Эслатиб ўтамиз, фақатгина битта ҳомий қабул қиламиз.

@Sakiyna_official I 👈


#Ҳикоя

ЯХШИ ва ЁМОН

Леонардо да Винчи “Сўнгги овқатланиш” номли расмни чизишда жуда катта қийинчиликларга дуч келди…
Яхшини ҳазрати Исо орқали тасвирлаб, ёмонни сўнгги кечки овқатда унга хиёнат қилган Яҳуда орқали кўрсатиб бериши лозим эди. Расмнинг ярмини битиргач, бу инсонларга модел вазифасини ўтаб берадиган чеҳралар қидириши лозим эди. Шу сабабли ўзи истаган юзларни қидира бошлади.
Кунларнинг бирида рассом хор концертини кўришга борди. Хордагилардан бирининг чеҳраси яхшини ифодалашга уйғунлигини ҳис қилди. Концертдан сўнг ўша одамни ўз хонасига таклиф қилиб, фикрини билдирди. Шундан сўнг у одамга қараб яхшини ифодалаб олиш мақсадида кўплаб намуналар чизиб олди.
Орадан уч йил ўтгач, “Сўнгги овқатланиш” асари ҳам тугалланиб қолган бўлса-да, Яҳудани тасвирлайдиган одамни топа олмас эди. Черков эса Леонардодан расмни тезроқ тугатишини талаб қилар эди. Бир неча кунлик изланишдан сўнг рассом ўз истагидаги одамга дуч келди. Ахлатлар ичида ётган одам мастликдан ўзини йўқотиб қўйган эди. Леонардо ўз ёрдамчилари ёрдамида, қийинчилик билан бўлса-да, ўша одамни черковга олиб борди. Чунки яна ҳам ёмонроқ одамни қидиришга унинг вақти ҳам, имкони ҳам йўқ эди.
Ёрдамчилар топилган одамни тик тутиб турдилар. Бечора нималар бўлаётганини билмас эди. Леонардо эса унинг юзида акс этган ишончсизликни, гуноҳни, худбинликни расмда акс эттирар эди…
Леонардо ишини тугатгач, одам ўзига келди. Мастлиги тарқалиб, шишиб кетган кўзларини очиб девордаги гўзал расмни кўрди ва шундай деди:
– Мен бу расмни олдин ҳам кўрганман!
– Қачон? Қаерда? – Леонардо ҳайронликдан ўзини йўқотиб қўяёзди.
– Уч йил олдин, – деди одам ҳазин тўла овоз билан. – Қўлимдаги бор имкониятлар йўқолмасидан олдин бир хорда қўшиқ айтардим. Ўша пайтларда бир рассом Исонинг юзини тасвирлаш учун мени чақирган эди…
Яхши ва ёмоннинг юзи бир хил... Фақат...


@Sakiyna_official | 👈

20 last posts shown.