Фақатгина бошига мусибатга етганда ёрдамчи бир восита эмассан, ҳар қандай ҳолатда ҳам очликда ҳам тўқликда ҳам, қийинчиликда ҳам осончиликда ҳам Меҳрибонимсан Роббим. Осийлик, кибр қилиш, ношукрлик, итоатсизлик эса мен заиф ҳақирингдан.
Шижоат келганда интиладиган, бошқа пайт кераксиз бир нарса эмассан, ҳар қандай ҳолатда ҳам ибодат, итоатга, ҳамд айтиб умрлар етмайдиган даражада шукрлар айтиладиган ягона ҳа ягона бўлган зотсан Меҳрибоним.
Юрак тўридан сизиб чиққан маҳзунлик кўз ёшларини артгувчисан. Ҳатто сенга қанчалик итоатсизлик қилиб кўриб турганингни билиб туриб ҳам осийлик қилсамда, кечир, кечиргин, дейишимга кечириб бағрингга олувчи аввалу охирида такрорланмас бўлган ягона бенуқсон, раҳмли Ҳаким зотсан.
Ҳидоятингда мустақим, собит қил. Итоатда, сенга интилишимда шижоатлилардан қил.
@Sakiyna_official I 👈