#КЕЧКИ_МУТОЛАА
#ҚАЛБЛАР_УНИНГ_ИЗМИДА...
Муаллиф: Саида ҚОРАБОЕВА (Saida AZIZ)
37-қисм
🍃
Ташқарига чиққанда, Алибек унинг йўлини тўсди.
- Зумрад яхшимисиз? – қиз чўчиб кетди. – Ким у? Учрашувга чиқдингизми?
- Йўлимдан қочинг... – деди қиз паст овозда.
- Илтимос, сизга зарар етадиган ҳеч иш қилмайман. Фақат айтинг, бу шунчаки учрашувми? – ўтинч билан сўради йигит.
Зумрад илк бор Алибекнинг кўзларига қаради. Бу нигоҳда илинж турарди. Алибек қизнинг нигоҳидан ҳеч нарсани ўқий олмади. Қарорини айтди:
– Зумрад... мен ҳам сизга совчи юбормоқчи эдим.
- Кечикибсиз... Бу йигитга унаштирилдим. – Алибек худди хавоси чиққан шардек бўшашиб, йўлдан четлашди. Қиз унинг ёнидан ўтиб кетаркан, йигит:
- Бахтли бўлинг! – дея олди.
Кўз олди қоронғулашгандек бўлди. Дунёга сиғмай қолгандек туйилди.
Жаҳл билан эшик томон чиқаркан, зинада опаси ва Марваридга дуч келди.
Улар зинада туриб сўрашишди.
-Вой, Али, укажоним, қандайсан? – Марварид дарровгина қўл узатди.
Алибек қўл бериб кўришаркан, чеҳраси тунд эди.
- Ассалому алайкум. Мари опа, яхшимисиз? Поччам, жиянлар юришибдими?
- Шукр, юришибди. Ўзингчи, негадир кўринишинг бошқача, ука... – синовчан боқиб, сўзлади жувон. Гули ҳам укасининг кайфияти йўқлигини сезди.
- Яхшимисан, Алибек? – сўради опа.
- Яхшиман, зарур ишим бор эди. Сизлар бемалол овқатланаверинглар... , - шошганча яна бир зина пастга тушди.
- Али, бирга овқатланамизми, деб ўйлагандим, - Гулининг овозида норозилик сезилди. Алибек буни пайқади.
- Опа, кейинги сафар. Ҳозир бормасам бўлмайди...
- Бўпти, яхши бор. Ўзингни эҳтиёт қил, укажон, - деди Марварид. Гулининг йигитга хавотир билан қараб турганига қўшимча қилди: - Гули опа, ишим бор деяптику... Майли, келаси сафар ўтирамиз... Боравер.
Марварид Гулини қўлтиқлаганча, ичкарига одимлади.
Алибек шошиб, машинага ўтирди. Машина газини ғийқиллатиб босиб, катта тезликда ҳайдаб кетди.
- Қара, Мари, машинани ҳайдаганини кўрдингми? – кўнглидаги ҳадиги тарқамай ортига қаради опа.
Йигитнинг машинага шошиб ўтирганини, катта тезликда ҳайдаб кетганини Зумрад ҳам пинҳона кузатганди.
Рамзиддин жимгина овқатланар, Зумрадга тайинли гап топишга қийналарди. Қизнинг иштаҳаси бўғилди. Таомланишга хоҳиши сўнди.
- Нега емаяпсиз? – сўради Рамзиддин ундан. – Ёқмадими? Бошқа таом буюрайлик бўлмаса...
- Йўқ, яхши. Тўйдим. – қисқа жавоб қилди қиз.
- У ҳолда ширинлик айтайлик. Қандай ширинликни ёқтирасиз? – қизнинг кўзларига қаради йигит. Зумрад бош чайқади.
-Фарқи йўқ.
Рамзиддин официантни чақириш учун атрофга аланглади. Кўзи оловранг кўйлакда турган Марваридга тушди. Лаҳзада ичидан нимадир чирс этгандек бўлди. Не ажабки, кўзлари билан жой излаётган аёл ҳам оний фурсатларда йигитни кўриб улгурганди. Ёнида қиз билан овқатланаётганини кўриб, кўрмаганга олди аёл. Гули дераза ёнидаги Алибекнинг жойи томон юрди. Марварид унга эргашди. Бироқ ортига ўгирилиб қараб қўйди.
ДАВОМИ БОР
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi