SAIDA_AZIZ IJODI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Ижод ва илҳом Аллоҳдан!
Кўчиришда Муаллиф розилигини олишни унутманг!
Журналист,
сценарист,
психолог Саида ҚОРАБОЕВА
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi_bot
Реклама хизмати 👇:
https://t.me/+_YBJjOJnAvg
Инстаграмда: saidakarabaeva

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Азизлар, бу онлайн ёзилаётган қисса... Сабр қиласизлар...


#ЯНГИ_ҚИССА

#ҚИРҚ_ИККИ_МИНГ_ДАҚИҚА

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ

Нилуфар нега йиғлаётганини тушунмасди. Эри ва ўғлининг гаплари кўнглига бу қадар оғир ботишининг сабабини англолмасди.

Бундай гаплар шу кунгача бўлиб келган. Қайсидир мавзуда сўз борса, албатта, эри Нилуфарнинг фикри устидан кулади. Аёл бунга ўрганиб ҳам қолганди.

Ақллилик қилишни истамас, сўзини исботлашга уринмасди. Фойдаси йўқлигини биларди. Эри билан баҳслашишнинг якуни жанжалга айланиб кетарди.

Бироқ айни лаҳзаларда ўзини тутолмасди. Худди ўзанидан тошган дарё каби кўзларидан ёш тошиб оқарди. Ўксиниб йиғларди аёл. Йиллар давомида эри томонидан камситилгани камдек, ўғли ҳам унинг устидан кулди. “Мен шунчалар ношуд аёлманми?” ўйланди Нилуфар. “Уйда ўтирган аёл билимсиз дегани эмаску...”

Эшикнинг оҳиста чертилиши жувоннинг хаёлини ўзига келтирди.

-Қизим... – эшик очилиб, остонада Муборак хола кўриниш берди. Нилуфар шоша-пиша кўз ёшларини артди. Ўрнидан турди.

-Келинг, ойижон! – деди жилмайишга уриниб. Бироқ бу гал эплолмади. Кулимсираган лаблар кўз ёшига тўсқинлик қилишолмади. Барибир томчилар думалаб кетди.

Муборак хола келинининг ёнига келди. Елкасидан силади. Самимий нигоҳ билан боқди:
-Сиз улардан хафа бўлманг, болам! Иккиси ҳам эркак кишида! Ўзини шердек ҳис қилишади. Ҳаммасини ўзимиз қилаяпмиз, деб ўйлайдилар. Лекин уларга шерликни ҳис қилдирганларни тан олгилари келмайди.

Нилуфар бош силкиб қўйди.
-Йўқ, хафа бўлмадим. Шунчаки... кулишгани алам қилди. – тутилиб сўзлади аёл.

-Қўйинг нозик қалбингизга оғирлик солманг. Эътибор қилманг уларга... Болалар билмаса ҳам, мана мен биламан сизнинг қандайлигингизни...

Нилуфар қайнонасига миннатдорона қаради.

-Раҳмат!

Муборак хола келинининг елкасини силаб қўяркан, сирли жилмайди.
-Нилуфарой, балки сандиқдаги дипломни ишлатиш фурсати етгандира...

Нилуфар қайнонасига ялт этиб қаради. Муборак хола кўзларини қисиб қўйдида, хонадан чиқди.

Нилуфарнинг чеҳраси ёришди. Қайнонасининг илмоқли сўзи қалбининг қаеридадир аллақандай нурни пайдо қилганини ҳис этди.

Йигирма йил! У бор салоҳиятини, билимини, иқтидорини оиласига бағишлади. У тенггилар аллақачон докторликни ҳимоя қилишди. Дадаси Нилуфарни профессор бўлишини орзуларди. Орзулари амалга ошмай қолди. Аёлнинг ўзи ҳам бир олам мақсадларини оила аталмиш қўрғоннинг бурчакларига кўмиб қўя қолганди.

Ўша пайтда болалари ёш эди. Болалари учун, умр йўлдоши учун Нилуфар йигирма йиллик умрини оиласига бахш этди. Лекин... энди фарзандлар улғайди. Эрининг ҳам ишлари кундан кунга ривож топаяпти. Демак, қайнонаси айтгандек, вақти келди! Иқтисодиётни тамомлаган, шу соҳадан иш топиш мумкин..

Бир неча марта курсдошлари унга таклиф қилишди. “Ичимизда бу соҳани зўр тушунадигани сен эдинг. Ёнимга кел, бирга ишлайлик”, дейишди дугоналари. Деярли барчасининг ўз бизнеси бор. Ёки юқори лавозимда ишлайди. Нилуфар бу таклифларнинг бир учини чиқарганда, ҳар гал Баҳодир қаршилик билдирар, аёл ҳам жим бўларди.

ДАВОМИ БОР
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

558 0 1 10 67

#ЯНГИ_ҚИССА

#ҚИРҚ_ИККИ_МИНГ_ДАҚИҚА

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Forward from: SAIDA_AZIZ IJODI
#назм

СУҲБAТДОШ

Қанийди учраса шундай бир одам:
Сен ёқа бўлганда у ҳам енг бўлса.
Ёши, мартабаси тенг бўлмаса ҳам,
Aлбатта сен билан кўнгли тенг бўлса.

Қанийди учраса шундайин бир зот,
Гаплашсак жайдари ёронларга хос.
Дейлик: юлдузларда бормикан ҳаёт,
Қайси дармондори қайсимизга мос.

Қанийди учраса шундай суҳбатдош,
Бир-бирин асабин арралашмаса.
Бири кўз бўлганда, бири бўлса қош,
Суҳбатга ғийбат ҳеч аралашмаса.

Aбдулла Орипов

@Saida_Aziz_Ijodi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Яхши кўрганларингизга берадиган бебаҳо ҳадянгиз~ меҳрингиз, эътиборингиз ва садоқатингиздир.

Хайрли оқшом, Яхшилар!


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


​​#Бугун

БМТ Бош Ассамблеясининг 2015 йил 22 декабрдаги 70-сессиясида 11 февраль – “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни” сифатида расман эълон қилиниб, 2016 йилдан бошлаб мазкур сана дунёнинг кўплаб давлатларида кенг нишонланиб келинмоқда.

"Илм йўлидаги инсон фаришталар қанотида бораркан. Уларга ҳатто сувдаги балиқлар ҳам саловот айтиб тураркан", деганди устозим Юлдуз Ҳошимова. Илм йўли осон эмас...

Илм йўлида бардавом бўлган хотин-қизларимиз жуда кўп.

Шахсан ўзим таниган кўплаб аёллар орасида олималар бор.

Абдулла Қодирий мактабида раҳбарим бўлиб ишлаб, тарих фанлари бўйича PhD ёқлаган, мени илмга қизиқтирган Ҳилола Назирова,
Адабиётшуносликда фаол изланаётган устозим Муҳайё Йўлдошева,
айни пайтда Ҳиндистонда илмий тадқиқотини инглиз тилида олиб бораётган курсдошим Зуҳрахон,
Филология йўналишида DsC томон ҳаракат қилаётган Дилдора Баҳриддинова... санасам адоғи йўқ...

Аллоҳ барчаларининг илмларини зиёда қилсин!

Каналимиз аъзолари орасида ҳам олималаримиз бўлишса, ушбу кун барчангизга муборак бўлсин!

Илм осмонида қуёшдек порлайверинг, азиз Олималар!


@Saida_Aziz_Ijodi


#Иқтибос

Табассум билан ҳимоялан, сукут билан ҳужум қил, бефарқлик билан ғалаба қозон.

✍️ Конфуций


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


ИБРАТЛИ ДУНЁ

Бу расмда қийин имтиҳондан ўтиб, тиббиёт олийгоҳига кирганини эшитган 19 ёшли бразилиялик Габриел Нобренинг ҳолати тасвирланган. Пули йўқлиги сабабли, у қўшимча дарсларга қатнашиш учун ўқитувчи билан ўқув марказида фаррошлик қилишига келишиб олган ва имтиҳонларга қийинчиликда тайёрланган.

1-хулоса: кимнинг хоҳиши бўлса,
ҳар қандай ҳолатда имкон топади;

2-хулоса: меҳнат қилган, албатта, натижага эришади.

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#йўлдаман

Чиноздан юрганимизда ер қор эди. Қор ҳам майдалаб ёғаётганди.

Янгийўлнинг йўлларида эса... қор йўқ😊

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Forward from: Shahnoza Soatova blogi
Фейсбукда журналист Раъно Алиева ёзмоқда:

“Истъдодли ўзбек ўғлони, таниқли халқаро журналист Бобур Комиловнинг акаси Ўткир Комиловга жигар кўчириб ўтказиш операциясига маблағ борасида шу дамларгача кўпгина жойларга мурожаат қилиб кўрдик... Аммо сўнгги чора сифатида қанчалик қийин бўлмасин, яна сизларга юзланишга мажбурмиз. Оз-оз тўпланиб, дарё бўлганидек, сизларнинг мурувватингиз, қўлловингиз ҳозир энг ҳал қилувчи паллада жуда зарур.

Хабарингиз бор – Ўткир Комилов ҳиндистонлик шифокорнинг дорилари ёрдамида операциясиз даволанишни танлаган эди. Бошида бир оз ижобий ўзгариш бўлгандай бўлдию, аммо кейин вазият яна ёмонлашди. Охири шифокорлар жигар инплантациясидан бошқа чора йўқ, деб узил-кесил айтишгач, бошимиз жуда қотиб қолди. Донор топилганда ҳам Ҳиндистонга бориб операция ўтказишга 30 минг доллар атрофида пул керак, бунча маблағни эса топишимиз имконсиз эди. Ўткирнинг аҳволи эса кундан кунга оғирлашмоқда.

Буни қарангки, биз бош қотириб турганимизда президент ташаббуси билан 2023 йилда ташкил қилинган Миллий Тиббиёт Марказидаги шифокор дўстлардан яхши хабар олдик. Давлатимиздаги жонкуярлар туфайли Ҳиндистонлик энг малакали хирург Ўзбекистонга келиб, жуда муҳтож бўлган касалларни ордер асосида бепул операция қилишига имкон туғилибди. Ўткир бу имкониятни қўлдан бой бера олмаслигини тушунди ва операцияга рози бўлди. Аммо энди донор муаммо эди. Донор албатта қариндош бўлиши шарт экан. Донор муаммоси узун ҳикоя, шунинг учун охирини айтаман. Узоқ изланишлар ниҳоясида Ўткирнинг синглиси, уч фарзанднинг онаси, айни пайтда қўлида бир ёшли гўдаги бор Зуҳра Комилова акасига ўз жигарини беришга аҳд қилди. Бундай жасоратни ҳамма сингиллар ҳам қила олмайди. Илоҳим икковларини ҳам Аллоҳ паноҳида асрасин, илоҳим режадаги амалиёт омадли, муваффақиятли кечсин.

Зуҳра Тошкентга келиб, керакли текширувлардан ўтди, шифокорлар унинг жигари акасига тўғри келишини айтишди. Аммо бир муаммо бор экан. Давлат асосий бемордан пул олмайди. Аммо донор учун, унга сарфланадиган дори-дармон учун 60.000.000 (олтмиш милён) сўм миқдорида тўлов қилиш керак экан. Айни пайтда бунча маблағни излаб тополмадик. Ўткир Комилов шу кунларда Вирусалогия Марказига операцияга тайёргарлик кўриш учун ётқизилди. Ҳатто операция куни ҳам аниқланди. Агар ҳаммаси жойида бўлса, 17 февраль куни Ҳиндистонлик хурургнинг навбатдаги ташрифи вақтида режадаги операция ўтказилади. Бироқ...

Бироқ донор учун керакли маблағ йўқ. Боримизни йиққанимизда, қарз- қавола қилганимизда ҳам бунча пулни тополмаймиз. Шунинг учун яна бир бор Сизларга – ҳиммати баланд, оқибатли, саҳоватли, беминнат, бағрикенг инсонларга юзланаяпмиз. Кўп бора айтганимиздек, аввало Ҳақдан, қолаверса, шу азиз Халқдан бошқа нажоткоримиз йўқ. Сиз учун арзимас бўлган сумма бугун энг ҳал қилувчи паллада турган Ўткир Комилов учун ҳаёт–мамот масаласи бўлиши мумкин. Майли, ўзингиз оғринмайдиган кичкина сумма бўлса ҳам Ўткир Комиловнинг онаси номидаги мана бу 8600061053537824 (Муслима Комилова) картага ташласангиз🙏!

Ҳеч бирингиз хаста бўлманг, ишингиз шифокорга тушмасин, ҳамиша соғ- саломат бўлинглар. Сизларнинг дуоларингиз ва кўмагингиз билан Аллоҳим Ўткир Комиловга ҳам шифо берса, жигарим деб ўз жигарини акасига илинаётган Зуҳрага ҳам енгиллик берса ажабмас. Хуллас, сизга суянамиз ва ишонамиз🙏🙏🙏. Ўтган галги мурожаатларимизга лаббай деган барча юртдошларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Гарчи йиғилган маблағ Ҳиндистонга бориб операция ўтказишга етмаган бўлса ҳам Ўткир Комиловнинг шу кунгача даволанишига катта кўмак бўлди.

Яна бир илтимос ушбу постни имкон қадар бўлишсангиз. Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин!🤲🤲🤲

Ўткир Комиловнинг онаси Муслима Комилованинг карта рақами:
8600061053537824”

Пост тугади.

Раҳматлик Бобур Комилов ҳақида аввал ёзгандим. Бир оиладан учинчи ўғилнинг бошига шу ёмон дард келди. Саховат қилиш имконингиз бўлса, аяманг, яхшилар.

@shahnozxon


#Тарихидан_сабоқ

Африкани босиб олиш учун йўлга чиққан Юлий Цезар бошиданоқ муваффақиятсизликка учрайди. Ўрта ер денгиздаги кучли бўрон кемаларнинг катта қисмини ҳалок қилади ҳамда Цезар Африка қирғоқларига атиги битта легион билан келиб тушади.

Кемадан тушаётган ҳукмдор қоқилиб кетади. Бу эса аскарлари учун гўёки ёмонлик белгиси эди. Аммо Цезар довдираб қолмайди ҳамда бир ҳовуч қумни қўлига олиб шундай дейди: «Мен сени қўлларимда тутиб турибман, Африка!»

Ушбу ҳолат аскарлар руҳиятига шунчалик ижобий таъсир қиладики, тез орада Цезар ўзининг кичик қўшини билан Мисрни забт этади.

P. S: Буюк мақсадлар йўлида ҳеч қачон чекинманг!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#йўлдаман

Атрофда қор. Майдалаб ёғиб турибди.

Машинада радио тинглаб кетяпмиз. Радиобошловчилар: "Охирги марта кимга нима совға қилгансиз?" деган саволни беришган. Жавоблар турлича...

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам "Ҳадялашиб туринглар, бу орангиздаги муҳаббатни кучайтиради", деганлар...

Хўш, сиз охирги марта қачон, кимга нима ҳадя қилдингиз?

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мени кутиб, чой ичмай ўтирганларга яна салооооомлар!

Қалай, яхши тушлар кўрдингизми?

Яхши одамларни тушига ёмон нарсалар кирмайдида!

Хуллас, чой дамладим! Чой эмас, нақ соғлиқ ва бойлик гаровида! Ичига тоза ҳаволардан, гуллару гиёҳлардан, дарёларнинг шарқироқ сойларидан,  қушларнинг  овозидан солиииб дамладим.

Атрофимда сокинлик  айланиб юрган экан униям қўшвордим. Хурсандчиликни Ўзингиз қанча истасангиз, шунча солишингиз мумкин.
Қани чойимиздан олинг, қани? Мазали бўптими?
Бай-бай-бай🫖
😊😊😊

Нонушта қилаётганларга ёқимли иштаҳа 😉

Ишга отланганлар, омадингизни берсин😊😉

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Мотивация

Оламда шунча гўзаллик бўлиб турганда, арзимаган чанг зарраси  диққатимизни тортаверади.

Атрофимизда шунча яхши одамлар турганда, битта ёмон одам диққатимизни эгаллаб олади...

Дунёмизни эзгуликлар ўраб турганда,  кимнингдир аччиқ устида айтилган гапини қайта-қайта таҳлил қилаверамиз.

Ҳаммасини борича қабул қилинг. Яшаш осонроқ бўлади. Хайрли амаллар билан атрофимиздагилар ёдида қолайлик.
😊😊😊

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


#изҳор

Тилимизда ва дилимизда шундай сўзлар борки, улар руҳий яраларга ажойиб малҳамдек:  "Яхши кўраман",  "Кутаман",  "Миннатдорман","Тушундим", "Ҳис қиляпман"...

Бу сўзларни ҳаммамиз биламиз, лекин ҳамма вақт ҳам айтмаймиз.

Бир неча лаҳзаларда бир қанча инсонларнинг кўнглини олиш ва кўплаб савобларни қўлга киритиш мумкин...

Илтимос, бу сўзларни айтишга хасислик қилмайлик. 😊

Мен сизни яхши кўраман! 😍

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сен Аллоҳга ишон. Умидлар ҳеч кутмаган вақтингда гуллайди...

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

Аллоҳга ишониб бошлаган кунимиз хайрга, файзга, барокага тўла бўлсин, Яхшилар!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ТУНЧИРОҚ

Сенга насиб этадиган нарса бошқа бирисига насиб этмас. Қисматинг бўладиган киши бошқа бирисига ёр бўлмас. Бу дунёда сенга аталган, сендан кетмас.

Сендан талаб ― дуо этмоқ ва дуони ҳаётингга ёғдирмоқдир. Сабр билан чидамоқдир. Сен чидаганинг сари насибанг гўзаллашар. Сен уринганинг сари насибанг яқинлашар. Сен қадам ташлаганинг сари энг яхшиси насиб этади. Ҳадиксираб кутиш билан келадиган нарса келиб қолмайди. Унутма, насибангга қараб интилсанггина йўл очилади сенга.

©️ Эрдўған Йилдирим


Осуда тун тилаймиз, Яхшилар!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Азизлар, бу қиссани ўтган йилнинг ноябрь ойида бошлаб, айрим сабабларга кўра тўхтатган эдик.

Мана Бисмиллаҳ, деб бошладик. Бу ёғига Ўзи илҳомлантирсин, ёзишга қодир қилсин!

Бошланиши маъқул бўлди, деб умид қиламиз😊

3.2k 0 0 39 339
20 last posts shown.