SAIDA_AZIZ IJODI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Ижод ва илҳом Аллоҳдан!
Кўчиришда Муаллиф розилигини олишни унутманг!
Журналист,
сценарист,
психолог Саида ҚОРАБОЕВА
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi_bot
Реклама хизмати 👇:
https://t.me/+_YBJjOJnAvg
Инстаграмда: saidakarabaeva

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


#ҲАЁТ

✍️ Яшаш, бу - имкон. Яхши яшаш, бу - совғадир.

▫️Ҳаётингизга мазмун бағишланг. Сиз билан бӯлган инсонлар кўнгилларини сизда қолдириб кетсин.

Гўзаллик изланг. Тополмасангиз ўзингиз гўзаллик манбаига айланинг!


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


#янги_кун_муборак

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

Омонмисиз, Яхшилар?

Аллоҳ сизни осмондек юксак, тоғдек мустаҳкам, заминдек хокисор, денгиздек сахий, тун каби сатр-парда, қуёшдек нурли қилсин.

Қаерга борсангиз ҳам ташрифингизни ёқимли ва амалингизни савобли этсин!

Хайрли Сешанба!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ТУНЧИРОҚ

Инсон доимо кимгадир ёки нимагадир етишмоқ учун елиб - югураётган чоғида энг кўп ўзига кеч қолаётганини, ўзига ўзи етишолмаётганини англамас экан.

Сокинлашинг, бир муддат тинчланинг, токи ўзингиз ҳам ўзингизга етиб олинг…
Малоҳат Анвар


Сокин тунларда қалбингизга сакинат тилаймиз.
Хайрли тун!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Хайрли кеч, Яхшилар!

Бугунингиз мазмунли кечди, деган умиддаман.

Қаерда юрманг: ишдами, бозордами, кўчадами, муҳими уйда сизни кутадиганингиз борми, демак беҳуда яшамаяпсиз. Ана шу кутадиганларимиз, йўлимизга илҳақларимиз бизга куч беришади, қувват бағишлашади.

Ишдан чиққанда, кўчада келаётганда биргина қўнғироқ, "Келаяпсизми?" деган сўроқ юракка шунчалар малҳам бўладики, кун бўйи бўлган дилхираликлар ҳам ёддан чиқади.

Фарзандларингиз, жуфтингиз, ота онангиз, умуман яқинларингизнинг борлигидан, сизни кимгадир керакли эканингизни сездириб туришларидан миннатдор бўлинг. Аллоҳга ҳамдлар айтинг.

Борингизга шукр, Яхшилар!

Саида
АЗИЗ

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Сериални томоша қилаётганлар борми?


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Сериал

Бугунги қисмдан...

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Бу ҳикояни илк бор ўқиганлардан изоҳ кутамиз. Ёқтирмажонлар ҳам эсдан чиқмасин...

2k 0 1 19 183

Forward from: SAIDA_AZIZ IJODI
#ретро
#АЙТИЛМАГАН_ҚЎШИҚ

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)
(ДАВОМИ)

- Менга пулларингиз керакмас. Мен юзсиз оталардан пул олмайман! Шу пайтгача сизсиз, пулингизсиз ўлиб қолмадим. Бундан буёғига ҳам яшайман!
Қадамимни тезлатиб, кўчага чиқдим. Нафасим тиқилиб борарди. Гўё ҳаво етишмасди. Бутун дунё кўзимга тор кўринарди. Ҳеч қачон отамни шу аҳволда, шундай хўрланган ҳолда учратаман, деб ўйламагандим. Уйга бордим-у ўзимни тўшакка ташладим. Йигирма йиллик армонлар билан ёш тўкдим. Қисмат мени шунчалар бахтиқаро яратганмиди?
Мен отамни мен билан фахрланишини истардим. Бизни ташлаб кетганига пушаймонлар қилишини ўз кўзим билан кўришни хоҳлагандим. Лекин... ҳаммаси ўзгача бўлди.

Бу воқеани онамга айтмадим. Ҳеч кимга билдиришни истамадим. Уч кундан сўнг бир йигит қўлимга мактуб тутқазиб кетди. Номада:
“Лобар, биламан, мендан нафратланасан. Бунга ҳаққинг ҳам бор. Мен шунчалар тубан кетибманки, сени ўз қизимни танимабман. Ўзгалар ёнида хўрлашгача борибман. Мени кечир, илтимос! Биламан, барибир кечиришни истамайсан. Мен сенинг кечиримингга лойиқ ҳам эмасман. Сен “Отам ўлган”, деб айтгандинг. Бироқ истайсанми-йўқми, мен сенинг номард отангман. Ҳеч бўлмаса мени онанг ҳаққи ҳурмати кечир!
Нобакор отанг Собир”.

Мактубни ўқидиму йиртиб ташладим. Нима кераги бор энди? Бу инсон юрагимга иккинчи тиғни қадади. Қалбимни жароҳатлади. Бу яранинг битиши учун бир инсон умри камлик қилади.

Бугун халқ кўзидаги машҳур санъаткорман. Қўшиқларимни жуда кўпчилик севиб тинглашади, жўр бўлиб ижро этишади. Аммо кўнглимдаги ҳисларни ҳеч ким билмайди. Балки шу дард мени қўшиқ куйлатар... дард билан куйлаганим учун нолаларим одамларга ёқар.
Шукрки, бахтимга онам тузалиб кетдилар. Дадамни эса кечирмадим. У билан бошқа кўришмадик ҳам. Бироқ ўзимга билдирмай ҳомийлик қилишидан хабарим бор. Қайсидир давраларда ошиғидан ортиқча маблағ беришади. Биламанки, буни у қилган.
Бироқ ҳали ҳануз “Ота” ҳақида қўшиқ куйламадим, тўғрироғи куйлолмаяпман...

ТАМОМ
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Forward from: SAIDA_AZIZ IJODI
#ретро
#АЙТИЛМАГАН_ҚЎШИҚ

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(ДАВОМИ)

Ҳайрон бўлганча:
- Мен сизга бошқа манзилни айтдимку, қаёққа кетаяпсиз? – Деб сўрадим. Ҳайдовчи индамади.
- Тўхтатинг машинани! – дедим жон ҳолатда. У эса тезликни оширди. Бироздан сўнг қандайдир ҳашаматли хонадон қаршисида турардим. Машинадан тушишим ҳамон икки йигит икки томондан тутганча олиб киришди. Ичкарида эса икки киши гаплашиб ўтиришарди. Уларнинг бирини танидим: Собир ака!
- Лобархон, зўрлик ишлатишга мажбур қилдингиз. Хафа бўлмайсиз энди. – илжайганча менга яқинлашди. Қўли билан юзимни силади. Иккинчи киши хохолаганча кулиб юборди. Собир акага нафрат билан тикилдим. Шунда... шунда кўзим унинг лаблари устидаги тим қора холига тушди. Бу хол ҳам таниш. Мен уни қаерда кўргандим... Хотирамнниг туб тубига тушиб эслашга уринардим.
- Бир чиройли қилиб куйлаб берасиз энди, асал, – деганча иккинчи киши ёнимга яқинлашди. Ўзимни тутиб туролмадим. Жон ҳолатда бегона одамнинг юзига тупуриб юбордим.
- Ифлос, – деганча у қўлимни қайирди. – Сенларнигг қанақалигингни биламан. Ўзингни фариштадек кўрсатмоқчимисан, манжалақи... – деганча юзимга тарсаки туширди. Хўрлигим келди. Йиғлаб юборишдан аранг ўзимни тийиб турардим.
- Қосим, уни ўз ҳолига қўй, - деди Собир ака . Кейин менга юздандида: - Тўртта қўшиқ айтиб берсангиз бўлди меҳмонлар олдида , - деди мулойим оҳангда. Мен уни эсладим! Ўша кўзлар, ўша нигоҳ, бироз кексайганини айтмаса ўша чеҳра, ўша хол... Танидим! Бу ўша онамнинг сандиғида асрайдиган суратларда кўрганим – менинг дадам эди! Юзини тўлишганини айтмаса, деярли ўзгармаган. Э, фалак, бу қандай кўргулик. Ҳали биздан тониб топганлари шу бўлдими? Шу ҳашамат, шу кибор, ўша эркатой қизи Лола! Инсонийликни тополмабдида, барибир.

Қўшиқ куйладим. Алам билан йиғлаб қўшиқ айтдим. Ич –ичимда бу одамни лаънатлаб нола қилдим. Чиқиб кетарканман, Собир ака – дадам ҳовлига кузатиб чиқиб, қўлимга яна бир даста пул тутқазди.
- -Хафа бўлмайсиз, энди. Хорижлик меҳмонларимизга овозингиз маъқул бўлди. Балки хорижга чиқиб келишингизга имкон яратиб берармиз...

Унга нафрат билан боқдим. Қўлидаги пулни олдим ирганиб кетдим. Сал нарида мен томонга вовуллаётган итларга ирғитдим.
- Менга сизнинг ифлос пулингиз керакмас. Биласизми, мен кимман? – шу тобда менга нимадир куч бағишлаётганди. – Бир ўтмишингизни эсланг. Чанг кўчаларда ики хонали тор ҳовлида қолган одамларни эсланг...

Собир аканинг ранги оқариб, кўзлари олайиб менга тикилди.

(Давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Forward from: SAIDA_AZIZ IJODI
#ретро
#АЙТИЛМАГАН_ҚЎШИҚ

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(ДАВОМИ)
☘️
Тепадаги алоҳида хонага кирдик. Лола менга кулимсираб қаради.
- Ада, Лобар опам келдилар, - дедида, “Мен пастда бўламан”, деб секин чиқиб кетди. Собир ака дераза томонга ўгирилиб олганди.
- Лобархон, раҳмат. Сўзимизни ерда қолдирмай келганингиз учун, - негадир у киши мен томонга ўгирилмасди.
- Қизингизнинг туғилган куни бўлгани учун келдим. Агар тўй бўлганда келмасдим, - дедим мен ҳам бўш келишни истамай.
- Биламан, жуда қатъиятли қизсиз. – у мен томонга ўгирилди. Собир аканинг қиёфаси менга таниш туйилди. Уни қаердадир кўргандай эдим.
- Манави хизмат ҳаққингиз, - деганча Собир ака бир даста пул узатди. Сўнг кулимсираб гапида давом этди: - Эртага бир кичкинагина ўтиришимиз бор эди. Чет элдан меҳмонлар келишган. Бориб даврамизга файз киритиб берсангиз.
- Йўқ. Боролмайман, хафа бўлманг. Онамнинг тоби йўқ. – гапирдим мулойимлик билан.
- Ундай деманг энди, оғзингиздан чиққанини берамиз. – кўзларини айёрона қисди Собир ака.
- Ўйлаб кўрамиз, - деганча ташқарига чиқдим. Бу кишини қаерда кўрганимни ҳеч эслолмасдим. Тавба нега бунчалар таниш чеҳра...
Эртаси куни эркаклар давраси бўлишини билганим учун Собир ака қўнғироқ қилганида бормаслигимни айтдим. Бир томондан онамнинг операция куни ҳам белгиланган. Синглим оғироёқ, ўзи билан ўзи овора. Онамнинг мендан бошқа ҳеч кими йўқ. Онам операциядан яхши чиқса бас. Қолгани мен учун муҳиммас.
☘️
Хато ўйлаган эканман. Ўша куни студияда қўшиқ ёзиб ўтиргандим, қўл телефоним жиринглади. Гўшакни олишим билан нариги томондан: “Лобархон онангизнинг аҳволи ёмонлашди. Ўлим тўшагида ётибди, тез етиб келинг”, деди кимдир. Тўсатдан айтилган хабар қаттиқ таъсир қилди. Телефонни ким қилгани ҳам хаёлимга келмасди. Шошганча кўчага чиқдим. Аксига олиб машинани ҳайдовчи билан жўнатиб юборгандим. Таксида борақоламан, деганча, тўғри келган машинага қўл кўтардим.

Такси ҳайдовчиси мен айтган манзилга эмас, бошқа томонга рулни бурди.

(Давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Forward from: SAIDA_AZIZ IJODI
#ретро
#АЙТИЛМАГАН_ҚЎШИҚ

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)
(ДАВОМИ)

☘️
Гўшакни кўтаришим билан нариги томондан эркак кишининг овози эшитилди.
- Лобархон, овозингизни шайдосимиз. Жуда чиройли куйлайсизда...
- Раҳмат, узр мен ким билан гаплашяпман? – дедим овоз эгасини танимай.
- Мен фалон ташкилот раҳбари Собир акангиз бўламан, - унинг жавобини эшитиб, кеча Самаднинг гапи ёдимга тушди.
- Лаббай, эшитаман. Хўш, хизмат?
- Қизчамиз ўн саккизга кираётган эди. Шуни катта қилиб нишонламоқчи эдик. Қизим сизни жуда яхши кўради. Қизимни хурсанд қилсангиз, биз сизни хурсанд қилардик.

Қандай оталар бор-а... Қизининг туғилган кунини ресторанда нишонлаб бермоқчи... менинг отам, ҳатто туғилган куним санасини ҳам билмаса керак. Аввалига боришни истамадим. Аммо раҳбарнинг ўзи қўнғироқ қилгани учун йўқ деёлмадим. Уларга “йўқ” дейиш ўзингга душман орттиришдан бошқа нарса эмас.
☘️
Ресторанга кириб борганимда, ичкари жуда чиройли қилиб безатилоганди. Турли-туман шарлар, анвойи гуллар ҳар томонга илинган. Ўртага одам бўйи қўғирчоқ қўйиб, унга “Лола, 18 ёшинг муборак!” деб ёзилганди. Демак, ёлғиз қиз бўлса керак, деб ўйладим. Одатда, бой оталар ёлғиз қизининг туғилган кунини шундай дабдабали нишонлайди. Ичкарига кирганимда пушти ранг либосда биз томон келаётган қизни туғилган кун соҳибаси деб тахмин қилдим.
- Лобар опа, яхши келдингизми? – қиз жуда гўзал эди. Негадир бир қарашдаёқ унга меҳрим тушди.
- Туғилган кунингиз билан, Лолахон!, - деб табрикладим самимий тарзда.
- Раҳмат, Адам айтсалар ишонмагандим. Ростдан келибсиз, - деди кулимсираб.
Базм бошланди. Бир неча таронадан сўнг Лола ёнимга келдида:
- Лобар опа, илтимос, биттагина “Ота ҳақида қўшиқ айтиб беринг, - деди ялиниш оҳангида. – Менинг шунақанги меҳрибон адам борларки...
Нима қилишни билмадим. Ота ҳақида қўшиқ ёзмагандим.
- Лекин менинг бундай таронам йўқ.
- Майли бошқа хонанданики бўлса ҳам айтиб беринг, - деди Лола. Машҳурлардан бирининг “Отажоним” қўшиғини куйладим. Қўшиқ сўзларини айтаяпману, титраяпман. Бу мавзуда айтишим чиндан изтиробли бўларкан менга. Қўшиқ тугагач, Лола юзимдан ўпиб қўйиб миннатдорчилик билдирди.
- Юринг, сизни адам чақиряптилар, - деб рестораннинг иккинчи қаватига бошлади. Ҳисоб- китоб қилса керакда, деб ўйладим. Лоланинг ортидан эргашдим.

(Давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Forward from: SAIDA_AZIZ IJODI
#ретро

#АЙТИЛМАГАН_ҚЎШИҚ

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(ДАВОМИ)
☘️
Ҳовлимиз ёнида турган “Тез ёрдам” машинасини кўриб, юрагимга ваҳима ўрмалади. “Онажоним”, деганча ичкарига одимладим. Онамнинг хонасидан чиқиб келаётган таниш шифокорни кўрдиму:
- Нима гап? Тинчликми? Нима бўлди? – дея сўроққа тутдим. Шифокор бош чайқаганча:
- Онангизнинг аҳволи оғир. Ўтган сафар ҳам айтдим. Ўт пуфакни жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш керак, - деди.
- Биламан, айтсам кўнмадиларда, - дедим жоним ачиб.
- Бўлмаса оғриқ кундан кунга зўраяверади. Вақтида олиб ташлаш лозим. Кичик ўсимта ҳам пайдо бўлганини айтгандим... агар вақтни бой берсак... – шифокор менга ноумид қиёфада боқди. Нима демоқчилигини англадим.
- Майли, касалхонага ётқизамиз. Операцияни кўтара олармиканлар? – дедим чорасиз.
☘️
Касалхонанинг ҳидини ёмон кўраман. Ёқимсиз туйилади менга. Худо ҳеч кимни дардманд қилиб қўймасин.
Онамни кўрикдан ўтказган шифокорлар ҳали бироз вақт тайёрлаш кераклигини айтишди. Онамнинг қон босимини тушириб, кейин жарроҳликка олинаркан.
☘️
Бир оёғим студияда бўлса, бир оёғим касалхонада. Синглим ҳам оғироёқ, келолмайди. Ярим тунгача онамнинг ёнларида бўламан. Ҳолсиз онам эса менга тикилганча:
- Қизим, сени ҳам қийнаб қўйдима? – дейдилар.
- Йўқ, - дейман кулимсирашга уриниб. – Худо хоҳласа, концертимгача тузалиб кетасиз.
Онам индамади. Масъум жилмайди холос. Кўзларидан оққан икки томчи ёш ёстиққа сирғалиб тушганини кўрдим.

Ичкаридан чиқарканман, касалхона ёнида турган админстраторим Самадни кўриб ҳайрон бўлдим.
- Ҳа, нима қилиб юрибсан бу ерда?
- Боя бир жойга айтиб келишган экан.
- Самад, мен тўйга бормайман дедимку... Ҳозирча бора олмайман. Онамнинг аҳволини кўриб турибсанку, - дедим норозиланиб. Тавба одамларга ҳам ҳайронсан. Санъаткор ҳам одам, ахир. Унинг ҳам қайғуси бор. Унда ҳам она бор. У ҳам иссиқ жон... Йўқ, мухлислар тушунишни исташмайди. Нархини ошираяпти деб ўйлашади. – Онам касал бўлиб ман қўшиқ куйлолмайман. Юрагимга сиғмайди. Ҳеч бўлмаганда бир ҳафта тўйга чиқмоқчи эмасман.
- Йўқ, Лобар опа, бормасангиз бўлмайди. Юқори ташкилотнинг раҳбари. Қизининг туғилган куни экан. Ўн саккизга кираркан. Сизнинг ашаддий мухлисангиз эмиш. Отаси ресторанда туғилган кунини нишонлаб бераётган экан. Сизнинг келишингизни илтимос қилибди.
- Уф, бошқа хонанадани айта қолсин. Мен бормайман! – деганча машинага ўтирдим.

Эртаси куни уйимга қўнғироқ бўлди.

(Давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Forward from: SAIDA_AZIZ IJODI
#ретро
#АЙТИЛМАГАН_ҚЎШИҚ

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(ДАВОМИ)

☘️
Келин дарвоза ёнида, карнай–сурнай садолари тинган, “Тўйлар муборак” айтилиши керак фурсатлар... Одамларнинг нигоҳи менга қадалган... “Йўқ”, деёлмадим. Гарчи кўнглимда икки хаёл ўзаро жанг қилишаётган эсада, бири “Санъаткорсан, айтишинг керак”, деб уқтирса, икикнчиси “Қандай чидайсан” деса...
Титраганча таронани куйладим. Қўлимда микрафон, кўзларим эса келин–куёвда. Камрон ўзига муносиб жуфт топганди. Иккиси қўш кабутардек бир –бирига ярашиб туришарди. Камронга куёвлик либоси ярашганди. Ҳис- туйғуларим ортиқ бардош беришолмади. Изтироблар чангалидан қутулолмадим. Иккита қўшиқ куйладиму, секингина тўйхонани тарк этдим.
Яна янги нолаларга сабаб бўлди бу ҳодиса.

Бу тун кўнглим ўлади менинг,
Юрак гулим сўлади менинг ,
Қалбим дардга тўлади менинг,
Бугун тўйинг муборак, жоним.

Тўйдан икки кун ўтиб, Камрон миннатдорчилик билдириб қўнғироқ қилди. “Бахтли бўлинглар”, деганча гўшакни қўйдим. Бошқа нима ҳам дердим ахир. Инсон ўз севгилисига ёмонликни раво кўролмаскан. Бунга ҳам ярим йил бўлибди.
Журналист аёлнинг биргина саволи бутун ўтмишимни ёдимга солдия...
☘️
Хаёлларимни телефон жаранги тўзғитиб юборди.

– Лобар опа, онангизнинг аҳволи ёмонлашди. Тез етиб келаркансиз – нариги томондан келган овоз эгасини танидим. Уйимизда онамга қарашиб юрадиган уй хизматчисининг овози эди. Машинани тезлигини оширдим. Ўзи сўнгги кунларда анча тоблари бўлмаётганди. Ҳойнахой, ҳозир берган интервьюмни эшитган бўлсалар керак. “Отам ўлган”, деган гапим таъсир қилгандир балки... “Ҳеч қачон тирик одамни ҳам ўлган дейдими? “ деб койирдилар доим. “Биз учун йўқ бўлган одамни қандай қилиб, бор, дейман”, жавоб қайтарардим онамга.

(Давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Forward from: SAIDA_AZIZ IJODI
#ретро
#АЙТИЛМАГАН_ҚЎШИҚ

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(ДАВОМИ)
☘️
Машинага ўтирарканман, ортимдан кимдир чақирди. Ўгирилиб қарадим. Мен томонга бир йигит шошиб келарди. Уни бир қарашдаёқ танидим. Камрон! Тўғри орадан олти- етти йил фурсат ўтган бўлсада, у деярли ўзгармаганди. Кўксимнинг чап тарафидаги юрагим нотинч тепиб қўйди.
– Лобар, яхшимисан? – сўрашиш учун қўл узатди у. Тавба, мактабда бир йил бирга ўқиб, бирор марта қўл бериб сўрашмагандик. Йиллар одамни ўзгартириб юборарканда. Қаршимда мен кўнгил қўйган, жиддий қарашлари кўнглимни асирага айлантирган йигит эмас, аксинча менинг машҳурлигим сабаб муносабати ўзгарган кимса турганини ҳис қила бошладим.
– Раҳмат, ўзингиз яхшимисиз? – тилим сенлашга бормади. У сизлаганимдан ноқулай аҳволга тушди. Атрофга аланглаб қараб қўйди.
– Лобар, табриклайман, шу даражада машҳур бўласан... бўласиз деб ўйламагандим.
Гапига кулгим қистади. Ўзимни тийдим. Ахир сен рад этган муҳаббат мени шу машҳурликка эриштирдику... қалбим тубида қолиб кетган дард мени шу даражага кўтардику. Дардли нолаларим бўлмаганида машҳурлик қайда эди... Шошаётганимни билдириш учун қўл соатимга қарадим.
– Узр, сизни йўлдан қолдирмай. Бир илтимос билан келгандим. - у менинг кўзларимга аллақандай умид билан тикилди.
– Тўйми? – нигоҳидаги илтимосни ўқий олдим. У боши билан “ҳа” ишорасини берди. Жилмайишга уриниб, - Табриклайман, - дедим.
– Раҳмат. Шу ўн беш кундан сўнг. Илтимос, ўзинг ўтказиб берсанг. Онам сени яхши кўрадилар. Тўйга шу қизни олиб келгин деётгандилар...
Онаси айтганми ё ўзими? Тавба, бир пайтлар мендан ор қилган йигит энди рўпарамда бошини эгиб турарди. Дунёнинг ишлари қизиқ. Сени суймаганларни ёнингга келтириб қўяди... Ажаб дунё... Камрон менга қоғозга ёзилган манзилни узатди.
– Худо хоҳласа, - дея олдим аранг. Борган сари бўғзим ачишиб борарди. Овозим титраб чиққанини ўзим ҳам сездим.
– Пулини... – уни гапиришга қўймадим. Машинага ўтирарканман:
– Ўша ерда келишамиз, – деганча эшикни ёпдим. Алам ва изтироб бир бўлиб юрагимни ёқарди. Тўғри, Камронга эрга тегиш ҳақида мутлақо ўйламаганман. У мени рад этган ўша кундан кейин у ҳақида ўйламай қўйганман. Аммо кўнгил барибир кўнмас эканда. Қалбимнинг қайсидир бурагида унга бўлган ҳис- туйғулар яшириниб олишган экан. Улардан минг истасамда, воз кечолмаган эканман. Ўша куни яна мисралар ёзилди:

“Сени андуҳлардан қўриб яшайман,
Висолингни тушда кўриб яшайман,
Хазон гул мисоли сўлиб яшайман,
Қалбингда армонинг бўлиб яашйман,
Мен барибир сени севиб яшайман.

Аввалига унинг тўйига боришга иккиландим. Бир ҳамкасбимнинг “Ўзим ҳофиз севган ёрим тўйида”, деган қўшиғини эшитиб, кулиб қўйгандим. Ўзим ҳам кўнгил ҳисларим соҳибининг тўйида қўйшиқ куйлашимни хаёлимга келтирмагандим.
Ё, ҳаёт, кутилмаган бурилишларинг шу қадар кўпки...

Тўй кунигача иккиландим. Аммо бормаслик... синфдошимга нисбатан ўзимни катта тутишни истамадим. Камронга “Бораман”, деб қўйганим учун иккита қўшиқ куйлаб қайтаман, деган қарорга келдим.
Мен кириб борганимда келин ҳали келмаганди. Оппоқ рўмолли аёл (Камроннинг онаси бўлса керак) мени кутиб олди.

– Вой, қизим, Лобархон, келинг... Сизни кутиб тургандим. Жон болам, келин хозир келиб қолади. Ичкарига кириг. Камроним айтса ишонмабман...
Камрон менинг келишимга ишонмаган чоғи, бошқа хонанадани ҳам айтибди. Тўйхонага кириб, хизматдаги ҳамкасбим билан салом-алик қилдимда “Бирровга келдим”, дедим кулимсираиб. Қизиқ, бирор синфдошимни кўраманми, деб ўйлагандим. Йўқ, кўрмадим. Балки бир томондан шуниси яхшидир мен учун.
Келин-куёвнинг саҳнасини чиройли безатишибди. Секин уйни кузатдим. Сариштали ҳовли экан. Камроннинг онаси ҳам ширинсухан аёллиги кўриниб турибди. Унга қараб ўйладим: “Мени шу аёл келин қидлармиди? Йўқ, келин қилмасди, деган жавоб келди ичимдан. Бу аёл кабилар фақат қўшиқларимизга шайдо бўлишади. Ўзимиз ҳақимизда эса ўша кунги аёллар айтганидек бошқача фикрда юришади...
– Лобархон, “Тўйлар муборак”ни сиз айта қолинг, – деганча ҳамкасбим қўлимга микрафонни тутқазди. Буниси ҳамасидан ўтиб тушганди.

(Давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Forward from: SAIDA_AZIZ IJODI
​​#ретро
#АЙТИЛМАГАН_ҚЎШИҚ

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(ДАВОМИ)
☘️
Орадан икки кун ўтиб, синглимни сўраб совчилар келишди. Дилдоранинг кўнгил қўйгани борлигини билардим. Йигит оиласида катта ўғил бўлгани учун бу йил уни уйлантириш керак экан. Шу боис.. эшик қоқиб келишганди.
Бечора онам яна менга мунгли нигоҳларини қадади. Оҳ, онама... армонлар қаъридан тез қариган онам–а...

– Ойи, мен розиман. Дилдорани узатаверинг, – дедим онамга кулимсираб қарарканман. Волидам лабларини қаттиқ тишлаганча кўз ёшга эрк берди.
– Нега Лобар? Ахир опаси бўлиб... одамлар нима дейишади? – онамнинг гапини охирига етказишга қўймадим.
– Ойи, яна бошламанг... Мен розиман, бемалол тўй бошлайверинг!

Аввалига йиғлаб сиқтаган онам чорасиз эканлигини билди чоғи, бошқа гапирмади.

Орадан бир ой ўтиб, ҳовлимизда тўй бўлди. Синглимнинг тўйи! Оппоқ либосда янада гўзаллашган синглимга ҳавасим келди. Назаримда, фариштадек турарди у рўпарамда. Жигаримни ўзга хонадонга кузатарканман, кўнглим йиғлади. Йўқ, у мендан аввал турмуш қураётгани учунмас.. яна бир меҳрибоним мендан олислашаётгани учун кўз ёш тўкардим. Мен синглимга термилиб, онам шўрлик эса менга тикилиб йиғлардик. Дилдора остонамизни тарк этиш арафасида “Қани дуо қилинглар”, деди маҳалламиз оқсоқолларидан бири. Шу тобда дадам бўлмаганига пушаймон бўлдим. Одатда, қизларнинг оталари дуо қилиб, пешонасидан ўпиб, бахт тилаб кузатишарди. Синглимга эса бегоналар оқ фотиҳа беришди. Яна бир марта алам қилди менга...

Тўйда янги ёзган қўшиғимни куйладим. “Армон” деб номланарди қўшиқ. Ашуламни тинглаб, онам селдек оқди.

“Дардни куйлаб, дард излаган менман ўша,
Бахтни ўйлаб, бахт чизмаган менман ўша.
Севгисини аламларга совға қилиб,
Ишқ йўлида ҳеч кезмаган менман ўша.

Лайлидирман, Мажнуним йўқ севгим билар,
Ошиқликнинг тиконлари бағрим тиғлар.
Юрагимнинг бир четида арслон йиғлар,
Армонлардан ҳеч безмаган менман ўша.

Ноламга тўйхонанинг тўрида ўтирган келинчак унсиз кўз ёш тўкди. Унинг бахтли бўлишини чин дилимдан тилардим. Менку ўз йўлимдан қайтмайман, “Менинг ҳам бахтимни синглимга қўшиб бергин Худойим”, деб сўрадим Яратганга нола қилиб.
Тўйхонадан чиқиб кетарканман, ортимдан икки аёлнинг гаплари қулоғимга чалинди: “Доно, нега биринчиси қолиб, иккинчисини узатди? “ деб сўради биринчи аёл. “Э, билмайсизми, биринчи қизи артистку. Артистларни эр олармиди?” деб жавоб қилди иккинчиси.
Уларнинг гапини эшитмаслик учун қадамимни тезлатдим. “Дод” деб юборишдан ўзимни аранг тийиб тургандим. Нега одамлар бунчалар тубан? Нега бунчалар паст назарда фикрлашади? Э, Худо, ҳали бундай гапларнииг қанчасига бардош беришимга тўғри келаркан? Илоҳо, Ўзинг қўллагин!

(Давоми бор)

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Forward from: SAIDA_AZIZ IJODI
​​#ретро
#АЙТИЛМАГАН_ҚЎШИҚ

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(ДАВОМИ)
☘️
Қўшиғингиз ҳалқ орасида машҳур бўлса, сизга ҳомийлик қилишни истаганлар тез топиларкан. Мен эса бўйсунишни истамайдиган феъл эгасиман. Бировга бўйин эгишни, пул тиккани учун унга қулдек эргашишни истамадим. Ҳомий бўлгач, унинг йўриғига юришга мажбур бўласан ахир. У айтган жойга борасан, у қил деганини бажарасан.
“Худо қўлласин”, дея тинмай ҳаракат қилардим. Илк қўшиғимдан сўнг мени тўйларига чақирувчилар кўпайди. Асосан, ёшлар бу таронани яхши кўришарди. Секин-аста эл ичида танила бошладим.
Биринчи мусиқий альбомим сотувга чиққанида мендан бахтиёр инсон йўқ эди. Ўша куни кўпчилик мени қутлади. Аввалига қўшиқ куйлашимга қаршилик қилган онам кўзига ёш олиб, менга омад тилади: “Қанийди шахсий бахтинг ҳам бўлсайди”, деди ўкиниб. Оҳ, онама, ҳар куни мени турмушга узатишни ўйлайдиган меҳрибоним...
- Ойи, мен ҳали турмушга чиқмайман. Ҳаёт мен учун энди бошланяпти. Энди чинакамига ҳаракат қилишим керак, - дедим онамнинг кўксига бош қўйиб. Менинг биргина ҳаммаслагим, ёрдамчим онам. Чиндан ҳам онамнинг ўрнини ҳеч ким босолмайди. Ўша тунда халқ орасида машҳур бўлган она тўғрисидаги қўшиғим ёзилди. Онам шўрлик таронани тинглаб ўксиб-ўксиб йиғлади. Биламан, ичида: “Қанийди бу кунларда отанг ҳам ёнингда бўлса”, деб ўйлаган.
Отам мендан кечирим сўраб келса ҳам кечирмайман, кечиролмайман. Бу кунларга етишим учун оз -унча изтироб чекдимми? Илк қўшиғимни чиқариш учун кимларга ялиниб бормадима, қанча эшикни қоқмадима..
Йўқ, мен ота ҳақида эшитишни ҳам, билишни ҳам истамасдим.
Санъат оламининг фуқаросига айланганимдан сўнг кўп нарсани тушуниб етдим. Бу оламнинг оддий мухлис билмаган томонлари кўп. Ёзилмаган қоидалари бор. Разиллик, қабиҳлик, ёвузлик, шон-шуҳрат, бойлик, ҳаммаси санъаткорнинг оёқлари остида бўларкан. Мен шулар орасида ўзлигимни йўқотиб қўйишдан чўчирдим.
Илк концертимни берганимда, жуда қаттиқ ҳаяжонга тушдим. Зални тўлдиролмасликдан, шарманда бўлишдан қўрқардим. Ўйлаб, ўйлаб ўзимни тамом қилаёздим, ҳаттоки. Шукр, яна Аллоҳим қўллади. Залдаги мухлисларнинг кўплигини кўриб, яна кўзим ёшланди. Томошабинларнинг олқиши менга янада далда берди.
Ютуқларимдан севинган онамнинг кўзлари ҳам ёшланарди. “Болам, омадингни берсин”, деб алқарди нуқул.
Йигирма тўрт ёшимда илк марта совчилар келишди мени сўраб. Рад жавобини бердим. Таниқли Лобарни ким ҳам келин қилгиси келмайди ахир... онам эса йиғламсираб юзимга ткилди.
- Лобар, қизим, балки ўйлаб кўрарсан, учрашарсан, - дея олди аранг.
- Ойи, мен турмуш қуришни истамайман. Келганларнинг мақсади аён. Улар менинг ўзимга эмас, машҳурлигимга совчи бўлишяпти. – деганча уйдан чиқиб кетдим. Мен учун айни лаҳларда оиладан кўра, ижодим муҳим эди. Худо пешонамга ёзган бўлса, бирор куни кимгадир турмушга чиқарман, лекин ҳозир эмас.

(Давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Forward from: SAIDA_AZIZ IJODI
​​#ретро
#АЙТИЛМАГАН_ҚЎШИҚ

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(ДАВОМИ)
☘️
Хуллас, тез орада мактабни ҳам битирдик. Ўшанда нега Камронга қарши гап айтмаганимга ўзим ҳам ҳайрон қоламан. Муҳаббат шу қадар кучли бўларканки, севган инсонингнинг дилини оғритишни, ўзингни исботлашни истамай қоларкансан. Гарчи Камрон менинг кийиниш услубимни танқид қилган бўлсада, аммо мен бу услубдан чекинмасдим. Бу мен учун қулай эди.
Бироқ мактабни битирганимдан сўнг онам бу юришларимга чек қўйди.
- Бўйи етиб қолган қизсан. Қачонгача йигитлар билан дўстлашиб юраверасан. Яхши жойдан чиқса, эрга бераман, - деди меҳрибон онам мени койиб. Индамадим. Онам мени ўғил болалар билан дўстлашишимдан норози бўларди. Ойимга қизларни нега ёқтирмаслигимни, нега улар билан чиқишолмаслигимни тушунтиролмасдим. Қизлар... ёнингда кулиб туришади- ю, кетишинг билан ортингдан ғийбатни бошлашади. Сени осмон деб турганлар, бир зумда лойга қориштиришади. Баъзилари ҳатто менга “Тўпори” қиз деб ном қўйиб олишганди. Балки бу тўғридир. Одамлар билан тез чиқишиб кетолмасдим. Бундан афсус чекмайман. Уларга нисбатан ишончим сўниб қолган.
Вақт ўта бошлади. Онам менга ҳар гапнинг бирида турмушга чиқишимни эслатиб қўярди. Мен турмушга чиқишни истамасдим. Эркаклардан бири дадамми? Уйланиб, беш- олти йил яшаб, кейин бошқасининг этагидан тутиб кетди. Мен учун эркакларнинг барчаси дадамдек эди, назаримда. Қўшниларнинг айтишича, дадам мавқеи баланд, бойвачча бўлиб яшаркан шаҳарда. Ҳамманинг наздида баланд кўринган дадамнинг юраги қанчалар торлигини фақатгина мен билардим. Ташлаб кетганига йигирма беш йил бўлди. Ўшанда туғилган чақалоқ бугун йигирмага киради. Аммо у ҳамон бизни эсламади. У биз учун ўлгандек биз ҳам у учун ўлгандик.
Онам эса... вафодоргина мерибоним эса ҳамон эрини кутарди. Тунлари биздан яширинча кўзёш тўкиб олишидан хабарим бор эди.

Хуллас, ўқишни битириб Консерваторияга ўқишга киришга ҳаракат қилдим. Худо қўллади. Талаба бўлдим. Ўзимда йўқ хурсанд эдим. Орзуларим ушала бошлаганди. Мақсадим машҳур санъактор бўлиб, элга танилиб, отамни, ўша биздан тониб кетган дадамни доғда қолдириш эди. “Шундай қизларини ташлаб кетганига афсуслансин”, дердим ўзимга ўзим. Ростда, у воз кечиб кетган оиласи бугун қандайлигини билиб қўйсин, қилмишидан уялсинда (бу ўша вақтдаги қарашларим, ҳозир бу фикрларим ҳам ўз- ўзидан барҳам топди).

Илк қўшиғимни ёзиш учун росса овора- ю сарсон бўлдим. Кимга киришни, кимга ялинишни билмайман. Ҳаммаси маблағга бориб тақалади. Менда эса пул йўқ эди ўшанда. Шўрлик онамнниг топганига кун кечирамиз. Оладиган стипендиям эса еб ичишдан ортмасди.
Тан оламан, шундай пайтларда ёнимда мени қўлловчи дадам бўлишини шунақанги истардимки... бироқ дадам биздан олисда, бизни эсламас, билмасди ҳам.
Ҳар тун Аллоҳга илтижо қилардим. Энг чорасиз қолган лаҳзаларингизда ҳам Роббимга дуо қилинг, у нажот бергувчи Зотдир. Шундай ҳам бўлди. Иккинчи курсни тугатиш арафасида устозларим ёрдамида илк қўшиғимни ёздим. Ўшанда овозимга кўпчилик тан берди. “Муҳаббат” ҳақида эди биринчи нолам...
Кўнглимдаги армонларимни, япроқчалик қадри бўлмаган севги дардимни қўшиб куйладим.
- Лобар, яхши куйлабсиз. Қўшиқда дард бор. Тингловчига таъсир қилмай қўймайди, - дейишди устозлар.
Ҳамманинг ҳам илк таронаси оммалашавермайди. Айниқса, бугунгидек ижтимоий тармоқлар йўқ бир пайтда. Фақатгина телерадио орқали кетилади. Унда ҳам хит бўлиш осонмас.
Менга Тангримнинг Ўзи мадад берди. Омад берди. Қўшиғим мухлислар томонидан яхши кутиб олинганини билганимдан кейин бир ғайратимга минг ғайрат қўшилди.

(Давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Forward from: SAIDA_AZIZ IJODI
​​#ретро
#АЙТИЛМАГАН_ҚЎШИҚ

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)
(ДАВОМИ)

Синфдош қизлар унинг атрофида парвона бўлишга ошиқишарди. Лекин у қизлар билан кам мулоқотда бўлар, фақат китоб ўқигани ўқиган. Гоҳида унга ҳавас қилардим. Ўзим унчалик яхши ўқимасдим. Асосан мактаб тадбирларида қатнашганим учун ўқитувчилар ҳам йўқ демай, айтган баҳоимни қўйиб беришарди. Бора-бора ўзим истамаган тарзда Камронни синфдош қизлардан қизғона бошладим. Биринчи ёзган шеърим шу ҳақда бўлган, ҳатто...
Жилмайиб боқсанг гар мендан ўзгага,
Ўч олгим келарди қалам қошлардан.
Ҳатто бегоналар нарида турсин,
Қизғонардим сени синфдошлардан...
Шу тўртликни қандай битганим ёдимда йўқ. Лекин мисралар ҳамон хотирамдан ўчмаган.
Кўнглимда унга нисбатан аллақандай туйғулар бош кўтарганди. Бу қандай ҳиссиёт эканлигини тўлиқ англамаганман ўшанда. Ҳарқалай туйғулар асирасига айланишимга оз қолганди. Дарс вақтида ҳам ўзимни қанчалик қўлга олишга уринмай, кўзларим менга бўйсунмас, у томонга ўгирилишни исташарди. Ҳар доимги шаддод қиз унинг ёнида сипогина инсонга айланиб қолардим.
- Лобар, нима бўлди? – деб сўрашни бошлади ўртоқларим.
- Ҳеч нарса – деб жавоб берардим мен.
Лекин унинг менга нисбатан мнуосабати жуда совуқ эди.
Ўшанда саккизинчи март арафаси эди. Мактаб саҳнасида қўшиқ куйлашга таклиф қилишди. Саҳнага чиқишим билан кўзим унга тушди. Рўпарамда жимгина ўтирарди у. Негадир ўз-ўзидан оёқларим титрай бошлайди. Назаримда, қўлимдаги микрафонни ҳам тушириб юбораёздим. Мусиқа бошланиб бўлди ҳам мен куйлай олмасдим. Кўзларимни ундан узолмасдим. Нигоҳларимдан ноқулай аҳволга тушди чоғи, Камрон залдан чиқиб кетди. Йўқ, барибир айтолмадим. “Кечирасизлар” деганча саҳнадан тушдим. Томоғимга нимадир қадалгандек эди гўё. Ҳинд фильмларида шундай саҳналарни кўп кўрардим. Ҳаётда ҳам учраркан бундай ҳолат. Мен гувоҳман. Бошқа пайт бўлганида ашула айтолмаганимдан шарманда бўлгандек, ҳис қилардим ўзимни. Бу сафар бундай ҳиссиёт йўқ эди. Хаёлимда нималардир айланиб юрарди, ўзим ҳам билмасдим. Фақат бир савол қийнарди: Камрон нега чиқиб кетди?
Секин мактаб ҳовлисига чиқдим. Дарахтзор томонга ўтдим. Сал нарида йигит ва қиз суҳбатлашиб туришарди. Камрон эди... У кимнингдир қўлини ушлаганча жилмайиб гапириб турарди. Кўзларимга ишонолмадим. Наҳотки... Йўқ, кўзларим алдамаганди. Йигит ва қиз турган томонга қараб қотиб қолгандим. Қимирлашга мажолим йўқ эди. Мен жиддий йигит, деб ўйлаган Камрон ҳам қизларнинг ортидан юраркан. Ич-ичимдан йиғлашни истардим. Нега буналар тез ўзгарганимни ўйлашга менда фурсат йўқ эди. Кузатиб турганимни пайқаган Камрон мен томонга кела бошлади. Лол эдим. Жойимдан қимирлолмасдим. Ичкарига кириб кетса керак, деб ўйладим. У эса менинг ёнимда тўхтади.
- Лобар, илтимос, иккинчи менга бундай ёмон тикилма. Очиғи,менинг ўз севганим бор. Менга шим кийган, ўғил болалар билан дўст бўлган қизлар ёқмайди. – деди ҳар доимгидек жиддий оҳангда. Унинг гапини эшитиб юрагимдан нимадир узилгандек бўлди. Демак, нигоҳларим унга кўнглим сирини сездириб қўйишган. Қолаверса, энди ёш бола эмасдик. Ҳарқалай, кўзларда нима яширин эканлигини билиш ёшида эдик. У гаплари билан юзимга тарсаки туширганди. Индамадим. Камрон ичкарига кириб кетгач, мен ҳам залга қайтиб кирдим. Ўқитувчимизнинг қўлидан микрафонни олдиму, қўшиқ айта бошладим. Лабларим қимирлаб қўшиқ айтаяпти-ю, кўзларимдан ёш тўхтамасди. Қўлим тегмай тўкилган эди менинг муҳаббатим. Бор орзу умидларим яксон бўлганди. Ҳис-туйғуларим топталганди. Бор андуҳимни қўшиб ашула айтдим. Ҳамма ҳайрон боқарди. Доимо кулиб тарона куйлагувчи Лобар бу гал фақат йиғларди. Камрон ҳам мени кузатиб турарди. Угина менинг йиғим сабабини биларди. Нега? Нима учун? Нега ундай деди? Мен ҳали унга “Сени яхши кўраман”, демагандиму... Рост, уни ёқтириб қолгандим. Илк бора нозик ҳисларни туя бошлагандим... Аммо... Шим кийиб юрсам, ўзимга қулай бўлгани учун-ку... йигитлар билан ўртоқ бўлсам ёмон бўлганим учунмас-ку... улар билан самимий муносабатдаман-ку...
Ўшандан кейин Камрон билан ҳатто саломлашмай ҳам қўйдим. Билмадим, у мен ҳақимда яна нималарни хаёл қилдийкан... Ҳисларимга ҳам нуқта қўйилди.
(Давоми бор)
@Saida_Aziz_Ijodi


Forward from: SAIDA_AZIZ IJODI
​​#ретро

#АЙТИЛМАГАН_ҚЎШИҚ

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

☘️
(ДАВОМИ)

Маактабда “Дадам ундоқ, дадам бундоқ” деб оғиз кўпиртириб, мақтанаётган дугоналаримга ҳавас қилардим. Баъзиларининг дадаси мактабга машинада ташлаб кетарди. Шу пайтларда дадамнинг биздан юз ўгиргани ёдимга тушар, ўзимни ночор сезардим. Тунлари мен ҳам онамга сездирмай кўз ёш тўкиб олардим.
Аммо баъзан қизлар ҳам ҳаддан ошиб кетишарди. Назаримда, атайлаб менинг ёнимда дадалари ҳақида гапиришни хушлашарди. Балки менга шундай туюлгандир. Лекин уларнинг ҳар бир сўзлари юрагимга қаттиқ тегар, дод деб юбормаслик учун лабимни тишлаб, ўзимни базўр тийиб турардим. Бора-бора қизлардан ҳам кўнглим қола бошлади. Очиғи, улар мени тушунмасди. Дилимни ёролмасдим уларга. Дугоналаримнинг ўй-хаёллари фақат пардоз-андоз, янги чиққан урфдаги кийимлар, йигитларни ғийбат қилиш билан банд эди. Менга эса бу мавзулар умуман қизиқ эмас.
Ўнинчи синфга келиб, йигитлардан дўстим кўпайди. Қизларга қараганда, йигитлар мени кўпроқ тушунишарди назаримда. Улар билан ғийбат қилмайсан, кийимлар тўғрисида гапирмайсан. Қайсидир шоирнинг “Қиз болага қиз бола дўст бўлмайди ҳеч қачон”, деб ёзган шеърини ўқигандим. Бу рост. Камдан-кам ҳолларда чин дугоналарни топиш мумкин. Қолганларини фақат манфаат яқинлаштиради. Кўпроқ, йигитлар билан муносабатда бўлганим учун юриш- туришим ҳам, кйимларим хам эркакшода бўлиб борарди. Мактабга ҳам асосан синфдош йигитлар билан бирга бориб келардим.
Онам аввалига индамади. “Кўнгли ярим етим қизимнинг кўнгли ўксимасин”, деб ўйлагандир балки. Ўғил болалар билан кўп гаплашишимни кўрган айрим қизлар пана-панада мен ҳақимда нималарнидир пичирлаб қўйишарди. Улар менга ғайирлик қилишармиди ёки мени ёқтиришмасмиди, билмайман.
Ўн биринчи синфга ўтганимда синфимизга янги бола келиб қўшилди. Исми Камрон эди. Негадир у билан яхши гаплаша олмасдик. Синфда барча йигитлар билан муносабатим жуда зўр, ҳаммаси билан ўртоқ эдим. Лекин Камрон... ундан қандайдир тортинардим. Сабабини англолмасдим. Бошқалар билан ҳазил- хузул қилиб гаплашган Лобар у билан бош ирғаб қўя қолардим. Ўта жиддийлиги ўзига ярашарди.

(Давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Forward from: SAIDA_AZIZ IJODI
​​#ретро


#АЙТИЛМАГАН_ҚЎШИҚ

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)
☘️
(Давоми)
Отам ташлаб кетганда беш ёшли қизалоқ эдим. Шу боисми, отамнинг ҳатто қиёфасини ҳам эслолмайман. Фақат онамнинг сандиғида хотира бўлиб қолган суратларни ҳисобга олмаса, у киши (ота дейишга тилим бормайди) ҳақида тасаввурга ҳам эга эмасдим. Билганим, мансабнинг ортидан қувган, “Қизимга уйлансанг, сени раҳбар қиламан”, деган одамнинг қизига уйланиб, биздан воз кечиб кетган. Онам шўрлик икки қизини индамай бағрига босиб қолаверган. Нима ҳам десин, отамнинг ўзи кетаман дегандан кейин... билишимча, ўша одам: “Оилангдан, болаларингдан бир умрга воз кечиб, ажрашиб келасан”, деб шарт қўйган. Номардликни кўринг, мансаб учун отам ҳам дарров рози бўла қолган. Иккита ширин қизалоғи ҳам, бир ёстиққа бош қўйган суюкли аёли ҳам кўзига кўринмаган. Бойлик, мансаб илинжи уни инсонийликдан узоқлаштириб, қалби кўзларини сўқир қилиб қўйганда. Бу гапларни қўшни аёлдан эшитганимда, ҳушимни йўқотаёзгандим. Онам шу вақтга қадар отамни ёмонламасди.
Ўшанда, қўшни аёл ҳам ўзи билмаган ҳолда айтдими ёки атайинми, билмайман. Ўзича менга яхшилик қилмоқчи бўлганмиш... ўргилдим, бу яхшилигидан. Адашмасам, ўн икки ёшмидим ўшанда. Ҳарқалай, баъзи нарсаларга ақлим етарди. Уйга кириб, онамдан ҳақиқатни айтишларини талаб қилганимда, онамнинг фақат йиғлаганларини кўрганман, холос. Бир оғиз рост ёки ёлғон демаган, онам шўрлик. Мени бағрига босганча, индамай жимгина йиғлаган. Юзимга тушган онамнинг кўз ёшларини ҳали ҳануз эслайман. Иссиқина томчилар юзимни куйдираёзганди. Ўшандан кейин дадамдан нафратлана бошладим. Мен учун у одам ўлгандек эди, гўё. Ростда, у биз билан яшашни истамагандек, биз ҳам (тўғрироғи, мен) уни ўзимизча ўлдига чиқарганмиз.

(Давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

20 last posts shown.