#КЕЧКИ_МУТОЛАА
#ҚАЛБЛАР_УНИНГ_ИЗМИДА...
Муаллиф: Саида ҚОРАБОЕВА (Saida AZIZ)
36-қисм
🍃
Ресторан ёнида автоуловидан тушган Алибек одатига хилоф бўлмаган тарзда бир муддат атрофни кузатиб турди.
Сал нарида тўхтаган машинадан ўзига ярашган либосда Зумрад тушиб келди. Алибек қизни дарҳол таниди. Уч тўрт кун бўлди кўрмаганига. Бугун Фотима опага: “Зумрадга қўнғироқ қилинг, болалар яхшими? Балки кўрсатгани олиб келарман ёнингизга,” деб илмоқли гаплар ҳам қилди. Аёл қиз билан қўнғироқлашганини, болалар яхшилигини айтди. “Майли, эртага айтаман, олиб келар. Ўзим ҳам соғиндим уларни”, деди охирида. “Ўзим олиб келаман” фақат вақтини айтишса бўлди”, деди йигит.
Алибек эртани орзиқиб кутаётганди. Қанот қоқиб учишга шай турганди. Мана қиз қаршисидан чиқиб турибди-ку...
Алибек қиз томонга қадам ташлади. Бироқ қизнинг рўпарасига чиқиб келаётган бошқа йигитни кўрди-ю, таққа тўхтади. Бегона йигит қизга гул узатди. Зумраднинг лабида табассум. Иккиси ёнма-ён ресторан томон кела бошлашди. Алибек дарҳол ортига ўгирилди. Ичидан нимадир узилгандек бўлди. “Наҳот, кечикдим!”
Ёшлар ресторан ичига киришди. Уларнинг ортидан Алибек ҳам. Йигит доимги жойига бориб ўтирди. Зумрад ва Рамзиддин жойлашган жой ундан икки стол нарида, қаршисида эди. Зумрад унинг рўпарасида. Алибек ҳам, қиз ҳам бир-бирларини кузата олишарди. Қиз ҳеч кимга эътибор қилмас, асосан нигоҳини пастга қадашни маъқул кўрарди.
- Саломатмисиз? – сўради Рамзиддин.
- Шукр. Ўзингиз-чи, яхши бориб келдингизми? – оҳиста жавоб қилди қиз бир қур йигитга назар ташлаб.
- Алҳамдулиллаҳ. Менюдан бирор таомни танланг... Буюртма бериб қўяйлик...
- Хўп. – қиз қўлига менюни олди. Таомларни кўра бошлади.
Унинг рўпарасида ўтирган Алибекнинг эса асаблари таранглашиб борарди. Йигит фаҳмлади. Қиз учрашувга чиққан. “Бу шунчаки учрашув ҳам бўлиши мумкин!” деди ўзига ўзи. Нима қилиб бўлса ҳам қизнинг диққатини ўзига қаратишни истарди. Хаёлига бирор жўяли фикр келмасди.
Ўтирганлар томон кетаётган официантга кўзи тушиб, шарт ўрнидан турди. Бориб уни тўхтатди. Ўзи буюртма қабул қилишга қарор қилди.
- Ассалому алайкум, хуш келибсизлар... Нима буюрасизлар? – деди ёшларнинг ёнига бориб.
- Ваалайкум ассалом. Зумрадхон танладизми? – Рамзиддин қизга мурожаат қилди.
- Ҳм, манави... – официантга қараган қизнинг тили калимага келмади. У Алибекни официантлик қилишини хаёлига келтирмаганди. Тўғри, шу емакхона манзилига келганида, ўша кунги учрашув ёдига тушганди. “Анави йигитнинг ресторанику”, деган хаёл ўтганди. Болалар билан унинг машинасида келганидан буён у ҳақда ўйламаган эди ҳам. Фақат ора-сирада Фотима опаси йигитни мақтаб қўйганида эсларди.
Ҳозир эса...
Рўпарасида куёв бўлмиш ўтирибди. Ишқилиб, бу йигит индамасинда.. .агар бегона йигит билан танишлиги маълум бўлса... Аллоҳ сақласин. Зумрад бир лаҳзага ўзини йўқотди.
Лекин Алибек унга ортиқча гапирмади.
- Қайси бири? – яқинроқ келиб сўради.
- Товуқли таом... - қисқа жавоб қилди қиз. Рамзиддин ҳам танловини маълум қилгач, Алибек улардан узоқлашди. Официантга буюртмаларини етказишни тайинлади. Ўзи эса жойига бориб ўтирди. Унинг ичида қандайдир олов ёнарди. Қизни ўзга йигит билан бирга ўтирганини кўриб, ғазаби қўзирди. “Наҳот кечиккан бўлсам?” деган савол тинчлик бермасди.
Қўл телефони жиринглади. Опаси.
- Ассалому алайкум, яхшимисиз, опа?
- Али, биз Марварид билан келаётгандик. Жой тайёрлатиб қўй. Кейин биз яхши кўрадиган овқатлардан буюртма қилиб қўй. Яқин қолдик, - овоз эшитилди нариги томондан.
-Хўп, - дея гўшакни қўйди йигит. Икки кўзи ҳамон Зумрадда.
Бу гал Зумрад ҳам нигоҳларни ҳис қилиб улгурганди. Алибекнинг ўзи томонга қараб ўтиришидан ноқулай аҳволга тушаётганди. Узр сўраб, ўрнидан турди. Аёллар хонаси томон юрди.
Айни шу лаҳзаларни тахмин қилганди йигит. У ҳам қизнинг ортидан қадам ташлади. Ичкаридан чиқишини пойлаб турди.
Зумрад ҳаяжонини босиш учун ҳам аёллар хонаси томон келганди. “Ҳаммаси яхши. Аллоҳ ўзинг қўлла”, деб бир муддат нафасини ростлади. “Нега асабийлашаяпман?” ўзига савол берди қиз. “Рамзиддин аканинг ёнида шарманда қилма Аллоҳим” пичирлади лаблари.
ДАВОМИ БОР
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi