#ЯНГИ_ҚИССА
#ҚИРҚ_ИККИ_МИНГ_ДАҚИҚА
МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ
#10
Бунёд эса ортиқча гапирмади. Лекин у ҳам онасига нигоҳлари билан ишонч билдириб турарди.
- Мени ўзингиз ташлаб қўясизми? Ёки таксида кетайми? – сўради аёл эридан.
- Ишга борадиган сен! Мен ҳайдовчинг эмасман! Қандай етиб олиш ўзингнинг муаммоинг! – деди эри сокин оҳангда.
Нилуфар музлагандек ҳис қилди ўзини. Йигирма йил бир ёстиққа бош қўйиб, севиб яшаган умр йўлдошими бу? Наҳот шу қадар худбин бўлса? Аёлини қўллашга ярамайдиган даражада пасткашми?
Нилуфар томоғига тиқилиб келаётган йиғини аранг ютди. Яна табассумни ниқоб қилди.
- Хўп, яхши! Пул ташлаб кетарсиз... – деди чорасиз оҳангда.
- Албатта. Мадина метро неча пул? – сўради эри қизига юзланиб.
Муборак хола ўғлига қаради. Баҳодир очиқдан-очиқ Нилуфарни мазах қилаётгани кўриниб турарди.
- Бу нима деганинг? Метрода юрадими? Таксига пул ташлаб кет! – деди қайнона бироз жаҳл оҳангида.
- Ишга киришни истаган у! Ўзи ҳаракат қилсин! Менинг пулларимга ишлаб келадими? – дея мазахомуз илжайди эркак.
Нилуфар индамади. Дуо қилиб дастурхондан турди. Томоғига ёнғоқдек тиқилган бир нимани ютишга уринди. Қани, ютилса... аксинча бўғзини ачиштирди.
Жимгина хонаси томон йўналди.
Аёл хонасида кийинаркан, ҳовлидан ўғли ва қизининг овози эшитилди.
- Ойижон, биз кетдик.
- Омад тилаймиз! Сизни яхши кўрамиз.
Нилуфарнинг мужгонида ёш йилтиллади. Кўзгудаги аксига боқаркан, эрининг бироз аввалги муомаласини эслади.
- Нега ахир? “Мен сен биланман”, дейиш шунчалар қийинми?
- Сен нимани кутгандинг? – жавоб қилди кўзгудаги акси. – Йигирма йилдан буён “Хўп бўлади” деб ўтирган хотини кўчагача чиқади-ю, у жимгина рози бўлармиди?
- Лекин мен ҳам инсонман. Менинг ҳам ўз орзуларим, мақсадларим бўлиши мумкинку.. Наҳот шуни тушунмайди!
- Йўқ, тушунмайди! Чунки сен орзуларингни йигирма йил олдин кўмиб бўлгансан! – деди акси унга тикиларкан.
Нилуфар жим қолди. Ўйлади. Бутун оламда аёл зоти оиласи учун ўзини, орзуларини қурбон қилиши оддий қабул қилинади. Ҳеч ким унинг қурбонлигини катта жасорат, деб билмайди. Аёлми, у уйда ўтириши керак! Унинг жойи ошхона!
Мана шу қарашлар сабаб, қанчадан-қанча иқтидор соҳибалари Яратгандан инъом этилган истеъдодларини бой берадилар. Юзлаб олималикка интилганлар жимгина рўзғор халтасини елкага ортадилар. Минглаб шифокор, учувчи, ўқитувчи бўламан деган қизлар оила аталмиш қўрғоннинг деворлари орасида қолиб кетадилар. Бу адолатданми?
Наҳот, аёлнинг орзулари ҳеч кимга қизиқ эмас? Нега у фақат уй бекаси бўлиши керак. Нима учун фақат ошхонадагина ижод қилиши лозим?
Нилуфар кўзгуга тикиларкан, хаёллари қарама-қарши саволлар орасида ғужғон ўйнарди.
Эшикнинг тақиллаши қум зарраларидек унинг хаёлларини ҳам тўзғитиб юборди.
- Қизим... – эшик очилиб ичкарига қайнона мўралади. – Тайёр бўлдингизми?
Нилуфар жилмайди. Шошиб юзидаги томчиларни артди.
-Ҳозир, бироз пардоз қилай... – деди келин қайнонасига меҳрла боқаркан.
👇👇👇
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi