#ЯНГИ_ҚИССА
#ҚИРҚ_ИККИ_МИНГ_ДАҚИҚА
МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ
#9
Ишларини якунлаб қайнонаси билан телевизорга тикилиб ўтираркан, Бунёд онасининг ёнига секин жойлашди.
- Ойи, нима бўлди? Топдингизми? – сўради овозини пастлаб. Нилуфар оғрингандек алпозда бош ирғади.
- Йўқ. Баъзилари маркетинг соҳасида тажрибангиз борми, деб сўрашяпти. Лекин менда тажриба нима қилсин? – деди аёл маҳзун оҳангда.
- Мен сиз учун иш топдим. – яна паст овозда сўзлади Бунёд. – Телеграмингизга эълонни юбориб қўйдим.
- Ўғлим, даданг танишларни ишга солма, деган. Қўй, ёлғон гапиролмайман! – деди аёл куюнчаклик билан. Бунёд кулимсиради.
- Дадам сизнинг танишларингизни назарда тутдилар, меникини эмас.
- Йўқ, болам...
- Ҳеч қандай танишим эмас. Курсдошим амакисининг компаниясига маркетинг ва реклама бўлимига ишчи излаётганини айтди. Бориб кўринг. Ажабмас, омадингиз келса... Косметика маҳсулоти ишлаб чиқарадиган компания экан. – Нилуфарнинг чеҳраси ёришди. Қорачиқлари орасида қандайдир ёғду йилт этгандек бўлди.
- Жоним болам ўзимни... – ўғлини қучоқлаб қўйди.
Ташқаридан кирган Баҳодир она-болага қаради.
-Ҳа, нима гап? Иш топгандек хурсанд бўлиб ўтирибсан... – деди яна кесатиқ оҳангида.
Бунёд онасига кўз қисиб қўяркан, дадасига юзланди.
-Ойим иш топибдилар... Эртага бораман, деётгандилар.
Кутилмаган хабар эркакнинг нигоҳларида ҳайрат билан акс этди.
-Ростанми? Қанақа иш экан?
- Эртага борай... агар маъқуллашса, сизга хабарини бераман! – деди Нилуфар ҳам қувлик билан.
-Яхши, маъқуллашган кунидан бошлаб бир ойни ҳисоблаб юргин! – деди Баҳодир ҳам бўш келишни истамай.
Нилуфар жилмайиб қўйди.
***
Нурафшон тонгнинг ҳавосидан нафас оларкан, Нилуфар бугун у учун ўзгача кун бўлишини ҳис қиларди.
Кеча тунда ўғли юборган эълонни ўқиб, ўша рақамга хабар қолдирди. Жавоб кўп куттирмади. Уни офисга суҳбатга таклиф қилишди. Таклиф аёлнинг қалбига қувонч улашди. Дарров қизи билан гардеробини кўздан кечиришди.
-Иш юзасидан учрашувку, ойи... расмийроқ кийиниб боринг. Мана шу тўқ қизил рангдаги костюм-шимингиз сизга ярашади! – деди Мадина онасига либос танларкан. – Ҳозир урфга кирган ранг. Инстаграмда ҳам кузатингда...
- Майли, шу бўлса шуда... Раҳмат! – дея қизини бағрига босди она.
Нилуфар туни билан ўз хаёллари орасида сайр қилди. Ишга бориш-келиш, офисдаги вазиятлар, суҳбат.. ҳаммасини тасаввур элагидан ўтказиб чиқди. Ич-ичидан келаётган бу ҳисни сўз билан тасвирлаб беролмасди. Бутун олам унга ҳамоҳангдек туйиларди.
Гарчи туни билан ухламасдан, ширин хаёллар оғушида тўлғониб чиққан бўлсада, тонгда у тетик эди. Ҳар доимгидек чиройли нонушта дастурхонини ҳозирлади. Эрталабданоқ қўшиқ куйлар, шижоати, жўшқинлиги тобора ортиб бораётганини ҳис қиларди.
- Ҳаммаям ишга борсин эканда... – деди яна пичинг қилиб эри. – Онангга қара... оғзи қулоғида. Ҳали ишга олишадими-йўқми, эплайдими, фарқи йўқ.
- Олишади, дада... мана кўрасиз! Менинг ойижоним ҳаммасини эплайди! – деди Мадина онаси томон бўлиб. Нилуфар қизига кўз қисиб қўйди.
ДАВОМИ БОР
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

"Ўзингга ишон, ва дунё сен учун эшикларни очади".
Ральф Уолдо Эмерсон