Савол: Ассалому алайкум. Бизни МЧЖда ижарага олинган Юк ташувчи фуралар бор. Ижара шартномани юк автомобилига алохида хамда прицепга алохида киламиз. Шу буйича жисмоний шахслар даромад солиги хисобидан ижарага олинган машина эгаларини солик агенти сифатида даромад солиғини тўлаб келяпмиз. Лекин муаммо Автокамерал дастурида ижара шартномаси сонига караб 1550 минг сумга га кўпайтириб даромад солиги кам хисобланган деб прицепларга ижарани энг кам стакаси 1550 минг сумга тортиб кушимча солик хисоблаяпти. Юк автомобилларга ижарани энг кам ставкаси бор эди. Прицепга ҳам энг кам ставка қўлланиладими?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси "АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ ТЎҒРИСИДА" ги Қонунининг 6-моддасида Юк автотранспорти воситалари жумласига юк автомобиллари, шатакчи автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамалар кириши кўрсатилган. Тиркама ва ярим тиркамалар юк автотранспорти воситаси жумласига киради. Юк автомобили жумласига кирмайди.
Ўзбекистон Республикаси "2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида" ги Қонунининг 8-иловасида микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари га ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланган. Тиркамалар ва ярим тиркамаларга ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланмаган.
@SJMASNAD