SAVOLJAVOB.UZ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Саволлар бўйича ушбу ҳавола орқали кириб мурожаат қилиш мумкин
Админ:
@RahmatulloYuldashev
Консультантлар
@UsmonovElyorbek солиқ ва бухгалтерия масалалари бўйича
@S_XAMIDOV 1С 8.3 дастури бўйича
https://t.me/masnad_bot савол ва таклифлар учун

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Савол: Ассалому алайкум. Корхонамизни октябрь ойида ташкил қилганмиз. Айланмадан олинадиган солиқни қатъий ставкада тўлашга ўтганмиз. Айланмадан олинадиган солиқни оддий белгиланган ставкада тўлашга қачон ўтиб олсак бўлади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 470-1-моддаси 6-қисмига асосан Солиқ тўловчилар навбатдаги солиқ давридан бошлаб қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашни рад этишга ва ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда, навбатдаги солиқ даври (Солиқ даври календарь йил) бошланишига қадар ўн кундан кечиктирмай хабардор қилган ҳолда, солиқни Солиқ кодекси 467-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ ставкалари бўйича тўлашга ўтишга ҳақли. 20.12.2024 йил дан кечиктирмай хабарнома жўнатиб 01.01.2025 йилдан Солиқ кодекси 467-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ ставкалари бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиш мумкин.

@SJMASNAD


Савол: Ассалому алайкум. Жисмоний шахс корхонадан карзга пул олиб уни товар билан кайтарса буладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 732-моддасида қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади деб кўрсатилган.

Юқоридагиларга асосан жисмоний шахс корхонадан карзга пул олиб уни товар билан кайтарса булади.

@SJMASNAD




Савол: Ассалому алайкум. Корхона ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Автосалондан юк ташиш учун машина сотиб олинса НДС ини зачётга олишда муаммо бўлмайдими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 267-моддаси 2-қисми, 1-бандига асосан солиқ тўловчи товарларни (хизматларни) сотиб олиш чоғида тўлаган солиқ суммалари қуйидаги товарларни (хизматларни) сотиб олиш ёки олиб кириш чоғида ҳам, агар бу товарларни (хизматларни) сотиб олиш амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ бўлмаса, ҳисобга олинмайди:

1) енгил автомобилларни, мотоциклларни, вертолётларни, моторли қайиқларни, самолётларни, шунингдек моторли воситаларнинг бошқа турларини ва улар учун ёқилғини.

Агар Сизнинг ишлаб чиқариш корхонангиз юк ташиш учун транспорт воситаси сотиб олса, қўшилган қиймат солиғини хисобга олишингиз мумкин.

@SJMASNAD


Савол: Ассалому алайкум. Солиқ идораси томонидан сотилган товарлар иш, хизматлар бўйича солиқларни бозор қийматидан келиб қайта хисоблаши қанчалик тўғри?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 14.08.2020 йилдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган "Қўшилган қиймат солиғи базасини товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби тўғрисида" ги Низомнинг 1-бандига асосан: Мазкур Низом қўшилган қиймат солиғи базасини товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартибини белгилайди ва қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади:
товарларни (хизматларни) бошқа товарларга (хизматларга) айирбошлаб реализация қилишда;
юридик шахснинг мол-мулкидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда — Солиқ кодекси) 239-моддаси тўртинчи қисми 6-бандига мувофиқ шахсий мақсадларда фойдаланишда;
агар Солиқ кодексининг 239-моддаси биринчи қисми 2-бандида ёки иккинчи қисмининг 2-бандида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товарларни (хизматларни) бепул беришда (кўрсатишда).


Мазкур Низомнинг 10-бандида Солиқ органи битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан фарқ қиладиган (у ёки бу томонга) қийматини қўллангани далили аниқланган тақдирда, Солиқ кодексининг 248-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ бозор қийматидан келиб чиқиб ҳисоблангани каби ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли эканлиги кўрсатилган.

Солиқ кодекси 297-моддаси 3-қисми, 25-1-бандида ушбу Кодекс 248-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган ҳолларда ва тартибда солиқ базасига товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда тузатиш киритиш натижасида олинган даромад жами даромадга киритилиши кўрсатилган.

Фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ базасини товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби тўғрисида хозирда низом ёки бошқа алохида белгиланган меъёрий-хуқуқий хужжат мавжуд эмаслигини инобатга олган холда ушбу солиқларни хисоблашда бозор қийматини қўллаш Солиқ кодекси 248-моддаси 3-қисмида кўрсатилган холатларга нисбатан тадбиқ этилиши керак.

248-модда 3-қисм:

Солиқ базаси қуйидаги ҳолларда товарларнинг (хизматларнинг) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ аниқланадиган бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади:

1) товарларни (хизматларни) бошқа товарларга (хизматларга) айирбошлаб реализация қилишда;
2) агар ушбу Кодекснинг 239-моддаси биринчи қисми 2-бандида ёки иккинчи қисмининг 2-бандида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товарларни (хизматларни) бепул беришда (кўрсатишда);
3) юридик шахснинг мол-мулкидан ушбу Кодекснинг 239-моддаси тўртинчи қисми 6-бандига мувофиқ шахсий мақсадларда фойдаланишда.

@SJMASNAD


Ассалому алайкум


Савол: Ассалому алайкум. Бизни МЧЖда ижарага олинган Юк ташувчи фуралар бор. Ижара шартномани юк автомобилига алохида хамда прицепга алохида киламиз. Шу буйича жисмоний шахслар даромад солиги хисобидан ижарага олинган машина эгаларини солик агенти сифатида даромад солиғини тўлаб келяпмиз. Лекин муаммо Автокамерал дастурида ижара шартномаси сонига караб 1550 минг сумга  га кўпайтириб даромад солиги кам хисобланган деб прицепларга ижарани энг кам стакаси 1550 минг сумга тортиб кушимча солик хисоблаяпти. Юк автомобилларга ижарани энг кам ставкаси бор эди. Прицепга ҳам энг кам ставка қўлланиладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси "АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ ТЎҒРИСИДА" ги Қонунининг 6-моддасида Юк автотранспорти воситалари жумласига юк автомобиллари, шатакчи автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамалар кириши кўрсатилган. Тиркама ва ярим тиркамалар юк автотранспорти воситаси жумласига киради. Юк автомобили жумласига кирмайди.

Ўзбекистон Республикаси "2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида" ги Қонунининг 8-иловасида микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари га ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланган. Тиркамалар ва ярим тиркамаларга ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланмаган.

@SJMASNAD


Савол: Ассалому алайкум. Директоримиз чет элга командировкага бориб келган эди. Унга биз банкдан накд доллар олиб бергандик ўша накд пулдан ортикча кайтиб келган суммани банкка неччи куни ичида кайтариш керак?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 19 ноябрда 2730-сон билан рўйхатдан ўтказилган "ВАЗИРЛИКЛАР, ИДОРАЛАР, КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР ХОДИМЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚАРИСИГА ХИЗМАТ САФАРИГА ЮБОРИЛГАНДА ХИЗМАТ САФАРИ ХАРАЖАТЛАРИ УЧУН МАБЛАҒЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА" ГИ НИЗОМ нинг 48-бандига асосан транспорт харажатлари, яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича), вакиллик ва кўзда тутилмаган харажатларга берилган хорижий валюта тўлиқ ёки қисман ишлатилмаган ҳолда сумма (қолдиқ) бўнак ҳисоботи топширилган кундан икки банк куни ичида ташкилотнинг кассасига кейинчалик ваколатли банкка топшириш учун қайтарилиши керак.

Мазкур Низомнинг 43-бандига асосан хизмат сафари харажатларига берилган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги бўнак ҳисоботи ташкилот бухгалтериясига хизмат сафаридан қайтиб келингандан кейин уч иш кунидан кечиктирмай бўнак олинган валютада тақдим этилади.

@SJMASNAD


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.11.2024 йилдаги 745-сонли қарори билан "Умумий овқатланиш корхоналари томонидан жисмоний шахслардан нақд пулга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилинганда, кирим ҳужжатларини электрон тарзда расмийлаштириш тартиби тўғрисида" ги Низом тасдиқланди.

- 2024 йил 1 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари томонидан жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилинганда, кирим ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш имконияти яратилади.

- 2024 йил 1 декабрдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари жисмоний шахслардан нақд пулга харид қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар электрон шаклда солиқ органлари маълумотлар базасида акс эттирилиши солиқ солиш мақсадларида кирим ҳужжатларига тенглаштирилади.

- харид қилиш далолатномаси — белгиланган тартибда солиқ органлари маълумотлар базасида электрон шаклда шакллантириладиган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирган ҳамда уларнинг жисмоний шахслардан сотиб олинганлигини тасдиқловчи электрон ҳужжат.

- Далолатнома сотувчи томонидан тасдиқланиши талаб этилмайди.

- Харидорлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотувчилардан нақд пулга харид қилишда далолатнома маҳсулот харид қилинган кундан кечиктирмасдан расмийлаштиради.

- Далолатнома тасдиқланганда, реал вақт режимида солиқ органлари маълумотлар базасида матрицали штрих-код (QR-код) қўйилган ҳолда шакллантирилади.

- Далолатномада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
ҳужжат рақами ва санаси;
умумий овқатланиш корхонасининг СТИР ва номи,
маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича маҳсулот номи ва идентификация коди;
маҳсулотнинг ўлчов бирлиги, миқдори, нархи ва қиймати.

@SJMASNAD


Ассалому алайкум


Савол: Ассалому алайкум. Онлайн касса аппаратга киритилган маълумотларни тахрирлаш муддати кейинги ойнинг 10-кунига қадар бўлиши керакми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 23.11.2019 йилдаги "Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 943-сонли қарори билан тасдиқланган "Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида" Низомнинг 38-1-бандида:

Илгари амалга оширилган ҳисоб-китобларга ўзгартиришлар киритиш зарур бўлган ҳолларда, фойдаланувчи томонидан тузатувчи касса чеки шакллантирилади.
Тузатувчи касса чеки фойдаланувчи томонидан илгари онлайн-НКМдан фойдаланмасдан ҳисоб-китоб қилган ҳолларда, онлайн-НКМдан фойдаланиш мажбуриятининг бажарилишини таъминлаш мақсадида ёки онлайн-НКМдан ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда фойдаланилганда шакллантирилади.
Касса чекига маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги идентификациялаш кодлари, маҳсулотнинг (товар, хизмат) ўлчов бирлиги, сони ва суммаси бўйича тафовут аниқланган ойдаги қўшилган қиймат солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқлар бўйича солиқ тўловчилар учун тегишинча солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатларигача тузатиш киритилиши мумкин, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 257-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

@SJMASNAD


#Buhgalteriya #Tushuntirishlar

Савол: Товарларни сотиб олишда чегирмаларни бухгалтерия ҳисобини қандай юритамиз? Шуни батафсил тушунтириб берсангиз.

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти №4 "Товар-моддий захиралар" нинг 16-бандида икки хил чегирма кўзда тутилган.

1. Харидор томонидан товар-моддий заҳираларни қабул қилиш санасида фойдаланилган чегирмалар, агар тасдиқловчи бирламчи ҳисоб ҳужжатлари мавжуд бўлганда, улар харид қилинган товар-моддий захиралари қийматини камайтиришга олиб борилади (сотиб олиш харажатлари таркибига киритилмайди).
Мисол: Бизга мол етказиб берувчи кўпроқ товар олганлигимиз учун қиймати 10 000 000 сўм бўлган товарни, чегирма ҳисобига 8 млн сўм қийматда ҳисоб варақ фактурада жўнатди. Қўшилган қиймат солиғи 12% 960 000 сўм. Биз товар қийматини чегирмани ҳисобга олган ҳолда 8 млн сўм қилиб қабул киламиз.

Бухгалтерия проводкаси:
Дт 2910 Кт 6010 8 млн сўм
Дт 4410 Кт 6010 0,96 млн сўм ҚҚС хисобга олинди


2. Товар-моддий захиралари қабул қилинган санадан сўнг уларни харид қилиш бўйича шартнома шартларини бажариш натижасида юзага келган (олинган) чегирмалар, ташкилотнинг молиявий натижаларига олиб борилади ва сотиб олинган товар-моддий захиралар қийматини камайтирмайди.
Мисол: Бизга мол етказиб берувчи товар қиймати 10 млн сўмга ҳисоб варақ фактурада жунатди. Товар қийматини 10 млн сўм қилиб қабул қилдик. Қўшилган қиймат солиғи 12% 1,2 млн сўм. Шартнома шартларига асосан биз қабул қилиб олган товаримизга 3 кун ичида 100% тўловни амалга оширсак 10 % чегирма кўзда тутилган. Биз тўловни шу белгиланган муддатда амалга оширдик. Бизга чегирма берилди 10% 1 млн сўмни молиявий натижаларга олиб бориб даромадни тан оламиз.

Бухгалтерия проводкаси:
Дт 2910 Кт 6010 10 млн сўм
Дт 4410 Кт 6010 1,2 млн сўм ҚҚС хисобга олинди
Дт 6010 Кт 9390 1 млн сўм. Чегирма суммаси даромадга олинди.

Асос: Ўзбекистон Республикаси БХМС №4 "Товар-моддий захиралар" нинг 16-банди.

@SJMASNAD


Савол: Ассалому алайкум. Корхонада ходимимиз фарзандини уйлантирди. Моддий ёрдам қилиб 10 млн сўм пул бердик. Бошқа бу йил моддий ёрдам бермаганмиз. Солиқлардан қанча имтиёз бор?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 378-моддаси 1-бандига асосан ушбу Кодекснинг 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда (жумладан, бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан кўрсатиладиган моддий ёрдам) — солиқ даври учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (01.10.2024 йилдан 1 155 000 сўм) 4,22 бараваригача миқдорда жисмоний шахслар даромад солиғидан озод этилади ва шахсий жамгариб бориладиган пенсия хисобварағига ажратма (ШЖБПХ) хисобланмайди.
Солиқ кодекси 403-моддаси, 1-қисмига асосан юқорида кўрсатилган моддий ёрдам ходимнинг бошқа даромади бўлганлиги учун ижтимоий солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди ва (суммасидан қатъий назар) ижтимоий солиқ хисобланмайди.

@SJMASNAD


Ассалому алайкум


Савол: Ассалому алайкум. Ходимга моддий ёрдам берсак, алимент ушлаб қолмаймизми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодекси 269-моддаси 5-қисмига асосан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ солиқ солинмайдиган тўловлардан ушлаб қолишлар амалга оширилиши мумкин эмас. Солиқ кодекси 378-моддаси 1-қисмида жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари кўрсатилган. Мазкур моддада кўрсатилган солиқ солинмайдиган моддий ёрдамдан ушлаб қолишлар амалга оширилиши мумкин эмас.

@SJMASNAD


Савол: Ассалому алайкум. Бизнинг корхонани 2024 йил бошидан реализация қилиш айланмаси 600 млн сўмни ташкил қилди. Корхонамиз айланмадан олинадиган солиқ тўловчи. Корхонада асосий воситаларни сотадиган бўлсак, сотув суммалари қўшилиб, бир миллиарддан ортиб кетади. Асосий восита барча суммаси қўшиладими айланмага?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 298-моддасининг 1-қисмида ушбу моддага мувофиқ аниқланадиган, чиқиб кетишдан олинадиган молиявий натижа амортизация қилинадиган активларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад (зарар) деб эътироф этилиши белгиланган. Шу модда 2-қисмига асосан амортизация қилинадиган активнинг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижа (фойда ёки зарар) амортизация қилинадиган активнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромаддан унинг қолдиқ қийматини чегириб ташлаш орқали аниқланади. Мазкур модда 3-қисмига асосан амортизация қилинадиган активнинг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижани (фойдани ёки зарарни) аниқлашда бундай актив бўйича 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра тўпланган қўшимча баҳолаш суммаси (илгари қайта баҳоланган нархини ошириш суммасининг олдинги нархни пасайтириш суммасидан ортиқ суммалари) амортизация қилинадиган активнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад таркибига киритилади.

Солиқ кодекси 462-моддаси 9-қисмига асосан солиқ даври давомида жами даромади бир миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилган юридик шахслар ва янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар жами даромади кўрсатилган миқдорга етган кундан эътиборан қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтади.

Мисол: Корхонанинг асосий воситаси (амортизация қилинадиган актив) қодиқ қиймати 2 млрд сўм. Қайта бахолаш суммалари йўқ. Ушбу асосий воситани 2,2 млрд сўмга сотди. Асосий восита чиқиб кетишидан даромад 200,0 млн сўм бўлади ва жами даромадга 200,0 млн сўм қўшилади.

@SJMASNAD


Ассалому алайкум




Савол: Ассалому алайкум. Корхонамизда қиймати кам бўлганлиги учун компьютерь, кондиционер, принтер ва шу каби қурилмаларни 1080-Инвентарь га киритиб қўйганмиз. Бу инвентарлардан хозирда фойдаланяпмиз. Барчасини харажатга олиб юборсам бўладими? Фойда солиғидан чегириладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия хисобининг миллий стандарти №4-"Товар-моддий захиралар" нинг 5-бандида инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибига хизмат муддати бир йилдан ошмайдиган;
хизмат муддатидан қатъи назар харид қилиш пайтида қиймати бир бирлик (комплект) учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда бўлган активлар кириши белгиланган.
Мазкур БХМС нинг 68-бандига асосан инвентарь ва хўжалик жиҳозларини фойдаланишга топширишда уларнинг қиймати вазифасига қараб ишлаб чиқариш харажатларига ёки давр харажатларига тўлиқ ҳисобдан чиқарилади. Кейин ташкилот томонидан оддий шакл бўйича (бир томонлама тартибда), таннархи бўйича номлар (номенклатура рақамлари) ёки гуруҳлар (йириклаштирилган комплектлар) кесимида тезкор миқдорий ҳисоб юритилади, бунда фойдаланишга келиб тушиш санаси (ой, йил), фойдаланиш жойи (бўлинмалар бўйича) ва улардан фойдаланиш муддати мобайнида моддий жавобгар шахслар кўрсатилади.
76-бандига асосан эса инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг қийматини уларни фойдаланишга бериш пайтида тўлиқ ишлаб чиқариш харажатларига ёки давр харажатларига ҳисобдан чиқаришда, фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг кейинчалик сақланишини таъминлаш мақсадида уларнинг ҳисобини цех омборчилари ва алоҳида фойдаланувчилар бўйича балансдан ташқари счётларда (014-Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари) юритиш лозим.

Солиқ кодекси 305-моддаси 4-қисмига асосан инвентарь ва хўжалик жиҳозларини хисобдан чиқариш харажати иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган чиқимлар деб эътироф этилса, фойда солиғи базасидан чегирилади.

Ҳар қандай чиқимлар, башарти улар ҳеч бўлмаганда қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ келган тақдирда, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган чиқимлар деб эътироф этилади:
1) даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;
2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ёхуд хизмат қилса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ асосланган бўлса;
3) қонунчиликнинг қоидаларидан келиб чиқса.

@SJMASNAD


Савол: Ассалому алайкум. Корхонамиз бино сотиб олаётган эди. Бинога нисбатан хисобланадиган ер ва мулк солиғини тўлашни кечиктирса бўладими? Солиқ кодекси бўйича бирор шартларга тўғри келиши керакми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.11.2021 йилдаги "Маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан солиқларни тўлашни кечиктириш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида" ги ПҚ-5274-сонли қарорининг 1-бандига асосан 2022 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига (бундан давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар, ер қаъридан фойдаланувчилар ва акциз ости маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар мустасно) умумий майдони 1 000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкаларига ва (ёки) бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритганда мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган солиқларни тўлашни олти ой муддатга кечиктириш ҳуқуқи берилган.

@SJMASNAD

20 last posts shown.