SAVOLJAVOB.UZ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Саволлар бўйича ушбу ҳавола орқали кириб мурожаат қилиш мумкин
Админ:
@RahmatulloYuldashev
Консультантлар
@UsmonovElyorbek солиқ ва бухгалтерия масалалари бўйича
@S_XAMIDOV 1С 8.3 дастури бўйича
https://t.me/masnad_bot савол ва таклифлар учун

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Савол: Ассалому алайкум. Бизда якка тартибдаги тадбиркор фаолият хизмат кўрсатиш. Айланмадан 4% солиқ тўлайди. Хизмат кўрсатишдан олинган фойдамни хисоб ракамдан ечиб олсам, дивидендлардан олинадиган солиқ тўлайманми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси «ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЭРКИНЛИГИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ Қонунининг 5-моддасида якка тартибдаги тадбиркорлар кичик тадбиркорлик субъекти эканлиги белгиланган. Мазкур Қонуннинг 8-моддасида Тадбиркорлик фаолияти субъектлари тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олишга хақли (бундан товарлар (ишлар, хизматлар) бозорида устун мавқени эгаллаб турган тадбиркорлик фаолияти субъектлари мустасно) эканлиги кўрсатилган.

Сизнинг тадбиркорингиз хизмат кўрсатишдан олинган фойдани якка тадбиркор хисоб ракамидан 23120-счетга якка тартибдаги тадбиркор фаолиятидан фойда ўтказилди деб пластик картасига ўтказиши мумкин. Солиқ кодекси 41-моддасида солиқ кодекснинг мақсадлари учун хусусий корхона мулкдорига, оилавий корхона иштирокчисига ёки фермер хўжалиги бошлиғига бундай юридик шахслар тасарруфида қолган фойда суммасидан тўланадиган даромадлар дивидендларга тенглаштирилади. Лекин якка тартибдаги тадбиркорнинг тадбиркорлик фаолиятидан олинган фойдасидан тўланадиган даромад дивиденд хисобланмайди. Шунинг учун якка тартибдаги тадбиркор фаолиятидан олинган фойдадан дивиденд солиғи хисобланмайди. Бундан ташқари якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар Солиқ кодекси 371-моддасига асосан меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жумласига кирмайди ва жисмоний шахслар даромад солиғи ва ижтимоий солиқ хисобланмайди.

@SJMASNAD


Ассалому алайкум


Савол: Ассалому алайкум. МЧЖ шаклида фирма очилган. Шуни устав фондини шакллантирмаса нима бўлади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида" ги Қонунининг 14-моддаси 7-қисмига асосан жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида белгиланган ва жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши керак.
Мазкур қонуннинг 19-моддаси 3-қисмига асосан жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида унинг устав фонди (устав капитали) тўлиқ тўланмаган тақдирда, жамият ўзининг устав фондини (устав капиталини) амалда тўланган миқдоргача камайтиришини эълон қилиши ва унинг камайтирилганлигини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши ёки жамиятни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак. Агар устав шакллантиришни имкони бўлмаса жамиятни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.

@SJMASNAD


Савол: Ассалому алайкум. Бизнинг ташкилотимиз транспорт воситасини ижарага берган. Шу ижарага берилган транспорт воситасига ёқилғи харажатларини амалга оширсак бўладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 567-моддасига асосан агар транспорт воситасини ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, транспорт воситасини тижорат мақсадида ишлатиш муносабати билан ёнилғи ва ишлатиш жараёнида сарфланадиган бошқа материаллар ҳақини тўлаш, йиғимлар ва бошқа чиқимларни тўлаш ижарага олувчи зиммасида бўлади.

Агар транспорт воситасини ижарага бериш шартномасида ёқилғи билан таъминлаш харажатлари ижарага берувчи томонидан амалга оширилиши белгиланган бўлса, ижарага берувчи ёқилғи билан таъминлаб бериши мумкин.

@SJMASNAD


Савол: Ассалому алайкум. Ходим масофадан туриб уйида иш олиб боради. Шунга интернет харажатлари ва бошқа иш учун қилинган харажатларни қоплаш учун компенсация тўласак даромад солиғига тортилмайдими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодекси 459-моддасига асосан масофадан туриб ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажариши учун масофадан туриб ишловчи ходимларни зарур ускуналар, дастурий-техник воситалар, ахборотни ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа воситалар билан таъминлаш тартиби ҳамда муддатлари, масофадан туриб ишловчи ходимлар томонидан бажарилган ишлар ҳақидаги ҳисоботларни топшириш тартиби ва муддатлари, масофадан туриб ишловчи ходимлар томонидан уларга тегишли бўлган ёки ижарага олинган ускуналар, ташкилий техника, дастурий-техник воситалар, алоқа воситалари, ахборотни ҳимоя қилиш воситаларидан ҳамда бошқа воситалардан фойдаланганлик учун компенсациянинг миқдори, уни тўлаш тартиби ва муддатлари, масофадан туриб ишлаш билан боғлиқ бошқа харажатларнинг ўрнини қоплаш тартиби жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномаси тарафларининг келишувида белгиланади. Агар корхонада жамоа шартномаси тузилган бўлса, жамоа шартномасида, тузилмаган бўлса, ходим билан тузилган мехнат шартномасида юқоридаги харажатларни компенсация қилиш нормалари кўрсатиб ўтилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 369-моддаси 2-қисми, 9-бандида қонунчиликда назарда тутилган нормалар доирасида ходимга тўланадиган компенсация тўловлари (компенсациялар) жисмоний шахснинг жами даромади таркибига киритилмайди ва жисмоний шахслар даромад солиғи хисобланмайди.

@SJMASNAD


Ассалому алайкум


Савол: Ассалому алайкум. Бизнинг фаолиятимиз мехмонхона хизмати. Мехмонхоналарга бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.11.2024 йилдаги 745-сонли қарори билан тасдиқланган "Умумий овқатланиш, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисида" ги ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ нинг 4-бандига асосан 2024 йил 1 октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини, 2025 йил 1 январдан бошлаб умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига ушбу Вақтинчалик низом талабларидан келиб чиқиб тўланган солиқнинг (ҚҚС) бир қисми қуйидаги миқдорларда республика бюджетидан қайтарилади:
а) умумий овқатланиш корхоналарига уларнинг ойлик товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмасининг нақд пулсиз қисми:
60 фоиз ва ундан юқори бўлганда — бюджетга тўланган солиқнинг 40 фоизи;
60 фоиздан кам бўлганда — бюджетга тўланган солиқнинг 20 фоизи;
б) туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига — бюджетга тўланган солиқнинг 20 фоизи.

@SJMASNAD


Савол: Ассалому алайкум. Умумий овқатланиш корхоналари томонидан нақд пулга сотиб олинган қишлоқ хўжалиги махсулотларини қандай ҳужжат асосида кирим қилинади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.11.2024 йилдаги 745-сонли қарори билан "Умумий овқатланиш корхоналари томонидан жисмоний шахслардан нақд пулга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилинганда, кирим ҳужжатларини электрон тарзда расмийлаштириш тартиби тўғрисида" ги Низом тасдиқланди.

- 2024 йил 1 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари томонидан жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилинганда, кирим ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш имконияти яратилади.

- 2024 йил 1 декабрдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари жисмоний шахслардан нақд пулга харид қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар электрон шаклда солиқ органлари маълумотлар базасида акс эттирилиши солиқ солиш мақсадларида кирим ҳужжатларига тенглаштирилади.

- харид қилиш далолатномаси — белгиланган тартибда солиқ органлари маълумотлар базасида электрон шаклда шакллантириладиган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирган ҳамда уларнинг жисмоний шахслардан сотиб олинганлигини тасдиқловчи электрон ҳужжат.

- Далолатнома сотувчи томонидан тасдиқланиши талаб этилмайди.


Савол: Ассалому алайкум. Асосий воситаларга амортизация хисоблашда ўзгариш бўлдими? Яъни асосий восита олинган ойдан бошлаб хисоблаш керакми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 9 август куни 3546-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) «Асосий воситалар» нинг 33-бандида 2025 йил 01 январдан асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объект асосий воситалар таркибига қабул қилинган ва ишга туширилган санадан бошланиши белгиланган.

Солиқ кодекси 306-моддаси 34-қисмига асосан Амортизация қилинадиган актив, шу жумладан қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган амортизация қилинадиган активлар бўйича амортизацияни ҳисоблаш ушбу актив, у давлат рўйхатидан ўтказилган санадан қатъи назар, фойдаланишга топширилган санадан эътиборан бошланади.

Молиявий хисоботнинг халқаро стандарти №16-"Асосий воситалар" нинг 55-бандига асосан актив бўйича эскириш ҳисоблаш ушбу активдан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган, яъни у раҳбарият томонидан назарда тутилган мақсадда фойдаланиш учун зарур бўлган жой ва ҳолатга келтирилган пайтдан бошланади.


@SJMASNAD




Савол: Ассалому алайкум. Корхонамизни октябрь ойида ташкил қилганмиз. Айланмадан олинадиган солиқни қатъий ставкада тўлашга ўтганмиз. Айланмадан олинадиган солиқни оддий белгиланган ставкада тўлашга қачон ўтиб олсак бўлади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 470-1-моддаси 6-қисмига асосан Солиқ тўловчилар навбатдаги солиқ давридан бошлаб қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашни рад этишга ва ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда, навбатдаги солиқ даври (Солиқ даври календарь йил) бошланишига қадар ўн кундан кечиктирмай хабардор қилган ҳолда, солиқни Солиқ кодекси 467-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ ставкалари бўйича тўлашга ўтишга ҳақли. 20.12.2024 йил дан кечиктирмай хабарнома жўнатиб 01.01.2025 йилдан Солиқ кодекси 467-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ ставкалари бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиш мумкин.

@SJMASNAD


Савол: Ассалому алайкум. Жисмоний шахс корхонадан карзга пул олиб уни товар билан кайтарса буладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 732-моддасида қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади деб кўрсатилган.

Юқоридагиларга асосан жисмоний шахс корхонадан карзга пул олиб уни товар билан кайтарса булади.

@SJMASNAD




Савол: Ассалому алайкум. Корхона ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Автосалондан юк ташиш учун машина сотиб олинса НДС ини зачётга олишда муаммо бўлмайдими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 267-моддаси 2-қисми, 1-бандига асосан солиқ тўловчи товарларни (хизматларни) сотиб олиш чоғида тўлаган солиқ суммалари қуйидаги товарларни (хизматларни) сотиб олиш ёки олиб кириш чоғида ҳам, агар бу товарларни (хизматларни) сотиб олиш амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ бўлмаса, ҳисобга олинмайди:

1) енгил автомобилларни, мотоциклларни, вертолётларни, моторли қайиқларни, самолётларни, шунингдек моторли воситаларнинг бошқа турларини ва улар учун ёқилғини.

Агар Сизнинг ишлаб чиқариш корхонангиз юк ташиш учун транспорт воситаси сотиб олса, қўшилган қиймат солиғини хисобга олишингиз мумкин.

@SJMASNAD


Савол: Ассалому алайкум. Солиқ идораси томонидан сотилган товарлар иш, хизматлар бўйича солиқларни бозор қийматидан келиб қайта хисоблаши қанчалик тўғри?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 14.08.2020 йилдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган "Қўшилган қиймат солиғи базасини товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби тўғрисида" ги Низомнинг 1-бандига асосан: Мазкур Низом қўшилган қиймат солиғи базасини товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартибини белгилайди ва қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади:
товарларни (хизматларни) бошқа товарларга (хизматларга) айирбошлаб реализация қилишда;
юридик шахснинг мол-мулкидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда — Солиқ кодекси) 239-моддаси тўртинчи қисми 6-бандига мувофиқ шахсий мақсадларда фойдаланишда;
агар Солиқ кодексининг 239-моддаси биринчи қисми 2-бандида ёки иккинчи қисмининг 2-бандида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товарларни (хизматларни) бепул беришда (кўрсатишда).


Мазкур Низомнинг 10-бандида Солиқ органи битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан фарқ қиладиган (у ёки бу томонга) қийматини қўллангани далили аниқланган тақдирда, Солиқ кодексининг 248-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ бозор қийматидан келиб чиқиб ҳисоблангани каби ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли эканлиги кўрсатилган.

Солиқ кодекси 297-моддаси 3-қисми, 25-1-бандида ушбу Кодекс 248-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган ҳолларда ва тартибда солиқ базасига товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда тузатиш киритиш натижасида олинган даромад жами даромадга киритилиши кўрсатилган.

Фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ базасини товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби тўғрисида хозирда низом ёки бошқа алохида белгиланган меъёрий-хуқуқий хужжат мавжуд эмаслигини инобатга олган холда ушбу солиқларни хисоблашда бозор қийматини қўллаш Солиқ кодекси 248-моддаси 3-қисмида кўрсатилган холатларга нисбатан тадбиқ этилиши керак.

248-модда 3-қисм:

Солиқ базаси қуйидаги ҳолларда товарларнинг (хизматларнинг) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ аниқланадиган бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади:

1) товарларни (хизматларни) бошқа товарларга (хизматларга) айирбошлаб реализация қилишда;
2) агар ушбу Кодекснинг 239-моддаси биринчи қисми 2-бандида ёки иккинчи қисмининг 2-бандида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товарларни (хизматларни) бепул беришда (кўрсатишда);
3) юридик шахснинг мол-мулкидан ушбу Кодекснинг 239-моддаси тўртинчи қисми 6-бандига мувофиқ шахсий мақсадларда фойдаланишда.

@SJMASNAD


Ассалому алайкум


Савол: Ассалому алайкум. Бизни МЧЖда ижарага олинган Юк ташувчи фуралар бор. Ижара шартномани юк автомобилига алохида хамда прицепга алохида киламиз. Шу буйича жисмоний шахслар даромад солиги хисобидан ижарага олинган машина эгаларини солик агенти сифатида даромад солиғини тўлаб келяпмиз. Лекин муаммо Автокамерал дастурида ижара шартномаси сонига караб 1550 минг сумга  га кўпайтириб даромад солиги кам хисобланган деб прицепларга ижарани энг кам стакаси 1550 минг сумга тортиб кушимча солик хисоблаяпти. Юк автомобилларга ижарани энг кам ставкаси бор эди. Прицепга ҳам энг кам ставка қўлланиладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси "АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ ТЎҒРИСИДА" ги Қонунининг 6-моддасида Юк автотранспорти воситалари жумласига юк автомобиллари, шатакчи автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамалар кириши кўрсатилган. Тиркама ва ярим тиркамалар юк автотранспорти воситаси жумласига киради. Юк автомобили жумласига кирмайди.

Ўзбекистон Республикаси "2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида" ги Қонунининг 8-иловасида микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари га ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланган. Тиркамалар ва ярим тиркамаларга ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланмаган.

@SJMASNAD


Савол: Ассалому алайкум. Директоримиз чет элга командировкага бориб келган эди. Унга биз банкдан накд доллар олиб бергандик ўша накд пулдан ортикча кайтиб келган суммани банкка неччи куни ичида кайтариш керак?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 19 ноябрда 2730-сон билан рўйхатдан ўтказилган "ВАЗИРЛИКЛАР, ИДОРАЛАР, КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР ХОДИМЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚАРИСИГА ХИЗМАТ САФАРИГА ЮБОРИЛГАНДА ХИЗМАТ САФАРИ ХАРАЖАТЛАРИ УЧУН МАБЛАҒЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА" ГИ НИЗОМ нинг 48-бандига асосан транспорт харажатлари, яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича), вакиллик ва кўзда тутилмаган харажатларга берилган хорижий валюта тўлиқ ёки қисман ишлатилмаган ҳолда сумма (қолдиқ) бўнак ҳисоботи топширилган кундан икки банк куни ичида ташкилотнинг кассасига кейинчалик ваколатли банкка топшириш учун қайтарилиши керак.

Мазкур Низомнинг 43-бандига асосан хизмат сафари харажатларига берилган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги бўнак ҳисоботи ташкилот бухгалтериясига хизмат сафаридан қайтиб келингандан кейин уч иш кунидан кечиктирмай бўнак олинган валютада тақдим этилади.

@SJMASNAD


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.11.2024 йилдаги 745-сонли қарори билан "Умумий овқатланиш корхоналари томонидан жисмоний шахслардан нақд пулга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилинганда, кирим ҳужжатларини электрон тарзда расмийлаштириш тартиби тўғрисида" ги Низом тасдиқланди.

- 2024 йил 1 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари томонидан жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилинганда, кирим ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш имконияти яратилади.

- 2024 йил 1 декабрдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари жисмоний шахслардан нақд пулга харид қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар электрон шаклда солиқ органлари маълумотлар базасида акс эттирилиши солиқ солиш мақсадларида кирим ҳужжатларига тенглаштирилади.

- харид қилиш далолатномаси — белгиланган тартибда солиқ органлари маълумотлар базасида электрон шаклда шакллантириладиган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирган ҳамда уларнинг жисмоний шахслардан сотиб олинганлигини тасдиқловчи электрон ҳужжат.

- Далолатнома сотувчи томонидан тасдиқланиши талаб этилмайди.

- Харидорлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотувчилардан нақд пулга харид қилишда далолатнома маҳсулот харид қилинган кундан кечиктирмасдан расмийлаштиради.

- Далолатнома тасдиқланганда, реал вақт режимида солиқ органлари маълумотлар базасида матрицали штрих-код (QR-код) қўйилган ҳолда шакллантирилади.

- Далолатномада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
ҳужжат рақами ва санаси;
умумий овқатланиш корхонасининг СТИР ва номи,
маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича маҳсулот номи ва идентификация коди;
маҳсулотнинг ўлчов бирлиги, миқдори, нархи ва қиймати.

@SJMASNAD


Ассалому алайкум

20 last posts shown.