МАЙЙИТ ЮВИЛГАН СУВНИ МЕВАЛИ ДАРАХТГА ТЎКИШ КЕРАКМИ?
❓1000-CАВОЛ: Маййит ювилган сувни мевали дарахт тагига ёки гулзорга тўкиш керак, дейишади. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар маййитни баданида нажосат бўлса, ювулган сув нопок сув ҳисобланади. Лекин нажосат бўлмаса, у сув оби мустаъмал (яъни ўзи пок, аммо поклагучи бўлмаган сув) бўлади. Бу ҳақда фатво китобларида шундай дейилади:
غُسَالَةُ الْمَيِّتِ نَجِسَةٌ أَطْلَقَ مُحَمَّدٌ رَحِمَهُ اللَّهُ فِي الْأَصْلِ وَالْأَصَحُّ أَنَّهُ إذَا لَمْ يَكُنْ عَلَى بَدَنِهِ نَجَاسَةٌ يَصِيرُ الْمَاءُ مُسْتَعْمَلًا إلَّا أَنَّ مُحَمَّدًا رَحِمَهُ اللَّهُ إنَّمَا أَطْلَقَ ؛ لِأَنَّ الْمَيِّتَ لَا يَخْلُو عَنْ النَّجَاسَةِ غَالِبًا .
كَذَا فِي الظَّهِيرِيَّةِ
"Маййит ювилган сув нопокдир. Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ "Ал-Асл" китобларида уни оғир ёки енгил нажосатга ажратмадилар. Тўғрироғи шуки, агар маййитни баданида нажосат бўлмаса, у сув оби мустамал бўлади. Лекин Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ нажосат турига ажратмаганларининг сабаби, кўп холларда маййитни баданида нажосат бўлади. "Аз-Заҳирийя" китобида шундай дейилган" ("Фатовойи ҳиндия" китоби).
Хуллас, маййит ювилган сув шариатимизда алоҳида эҳтиром қилиниши керак бўлган сув эмас. Шунинг учун уни инсонларга тегмайдиган жойга тўкиш мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️
Kanalimizga obuna boʻling :
https://t.me/Rosululohizlaridan