ИШЛАМАСАК ҲАМ ОЛГАН ПУЛИМИЗ ҲАЛОЛ БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓1001-CАВОЛ: 1) Биз давлат миқёсидаги биноларни қурамиз. Баъзида қандайдир муаммо бўлиб материал келмай қолади, лекин фирма ойлик бераверади биз ишламасак ҳам олган пулимиз ҳалол бўладими?
2) Баъзи шерикларимиз ҳамма нарса етарли бўлса ҳам иш бор бўлса ҳам ишламай айёрлик қилиб юради. Ишласанг бўлмайдими, пулингни ҳалол қилиб ол десак, давлат камбағал бўлиб қолмайди дейди. Уларнинг олаётган ойликлари ҳалолми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
1. Ёлланган ишчилар икки хил бўлади: хос ишчи, умумий ишчи.
Хос ишчи, фақат бир кишига, келишилган муддат ва келишилган иш ҳақи эвазига хизмат учун ёлланади. Масалан, бирор жойни қўриқлаш, қўй боқиб бериш ва ҳаказо.
Умумий ишчи фақат бир киши учун хизмат қилмайди. У маълум бир хизматни қилиб бергандан кейингина иш ҳаққига эга бўлади. Масалан, тикувчи, бўёқчи, нонвой ва ҳаказо. (“Ал-Мухтасар ал-Қудурий”, “Лубоб”)
Демак, сизлар хос ишчи ҳисобланасиз ва иш давомидаги маҳсулотларнинг узилиб қолишига фирма айбдор. Бунинг учун сизнинг ойлигингизни камайтирмаслиги керак. Иш кам бўлган бўлсада келишилган ойликни олишингиз дуруст.
2. Ҳамма шароит ва маҳсулотлар бўлсада ишламай юриб ҳақ олиш ҳалол эмас. Бу иш берувчига хиёнат бўлади. Чунки келишувга кўра ишчи маълум соатларда мўътадил ҳолатда ишлаб бериши керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️
Kanalimizga obuna boʻling :
https://t.me/Rosululohizlaridan