🌸 Rosululloh izlaridan 🌸


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Sof Ibrat 🌙:
Ким илм йўлини тутса, Аллоҳ уни жаннат йўлига йўллаб қўяди.Албатта,фаришталар илм талабидаги кишига рози бўлиб, қанотларини ёзиб турадилар.Дарҳақиқат, олим киши учун еру осмондаги мавжудотлар ва ҳаттоки сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтади.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Видео
#ҳаж_суҳбатлари

🎙5-суҳбат: Эҳромга кириш ва унга оид масалалар

00:26 - Мадинаи мунавварадан қайтиш одоби;
03:20 - Эҳромга киришдан олдин бажариладиган амаллар;
05:53 - Зулҳулайфа масжидига оид масалалар;
10:20 - Узрли аёлларнинг эҳромга киришига оид ҳукмлар;
15:10 - Мийқот ва унга оид баъзи масалалар.

Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

📹 Суҳбатлар: 1 - 2 - 3 - 4

🌐 FULL HD
YouTube | Instagram | Facebook | Ummalife


​​ҚУРБОНЛИКНИНГ ТЕРИСИ ВА ИЧАКЛАРИ
#қурбонлик

❓1656-САВОЛ: Қурбонликка сўйилган қўйнинг тери ва ичакларини сотиб, пулини садақа қилиш кераклигини эшитган эдим. Баъзида шуларни сотиб оладиган одам топишга қийналамиз. Шундай ҳолатда қассобгами ёки бошқа бирортасига тери ва ичакларнинг ўзини ҳадя қилиб юборсак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қассобга хизмат ҳақи сифатида эмас, балки камбағал бўлса, садақа сифатида берса жоиз. Тери ва ичакларни сотишнинг иложини топа олмаса, камбағал шахсга садақа қилиш тўғри бўлади. Қурбонлик қилувчи терини ўзининг рўзғори учун узоқ муддат ишлатиладиган бирор буюмга алмаштирса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, қалбларимизга мусаффолик бериб ўзини ишқида бардавом қилсин, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин, юртимизни тинч осуда, оилаларимизни мехру оқибатли, фарзандларимизни илмга чанқоқ зиёли, келажаги порлоқ инсонлардан бўлишини насиб этсин, кириб келаётган Рамазон хайрли ва барокатли қилсин, барчамизни икки дунё саодатига мушарраф қилсин! 🤲🤲🏻🤲

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ ВА РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Каналимизга обуна бўлинг:

https://t.me/Rosululohizlaridan


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бутун дунёни тик-токга ўргатиб ўзлари йўлларда, метроларда китоб ўқимоқда!

Бизни фақатгина илм-фан қутқаради, бехуда видео ўйинларни ўйнаётганлар кўзингизни очинг!

Ота-оналар фарзандларга кўрсатайлик!

👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!


Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қуръон соҳиби худди тушовланган туя (соҳибига) ўхшайди. Агар унга ҳушёр бўлса, уни тутиб туради, ташлаб қўйса, кетиб қолади», дедилар». Муттафақун алайҳ.
Шарҳ:
👆👆👆

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

💿
https://taplink.cc/sammuslim.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Sammuslim.uz
https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL


Жинларнинг яшаш жойлари

Жинлар инсонлардан холи жойларни афзал кўради. Баъзилари ташландиқ ва ахлатхоналарда яшайди.

Шу сабабли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳрога чиқиб, жинларни Аллоҳга даъват қилар, уларга Қуръон ўқир ва дин ишларини ўргатардилар. Бу ҳол кўп марта такрорлангани саҳиҳ ҳадислардан маълум. Жинлар ташландиқ ва ахлатхоналарда яшашига сабаб, улар инсон таомларининг чиқиндиларини тановул қилади. Бу Имом Муслим Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда ўз исботини топган. Шунингдек, жинлар хало (ҳожатхона) жойларни ҳам ўзларига макон тутади.

Зайд ибн Арқамдан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Албатта,бу хало (ҳожатхона) жинлар ҳозир бўладиган жойдир. Кимки халога келса: «Аллоҳим шайтонларнинг эркагу аёлидан панох тилайман», десин”.

Бир вақтлар мен (яъни Воҳид Абдусалом Болий) мусулмон жин билан шундай суҳбат қурган эдим:
– Сен халода яшайсанми?
– Йўқ.
– Айтишларича, жинлар хало ташландиқ жойларда бўлар экан.
– Ҳа. Лекин бу кофир жинларнинг иши, чунки улар нажосат ва ифлос жойларни афзал кўришади.
– Бўлиши мумкин, билишимча кофир жинлар хушбўй нарса, хусусан, мушку анбарнинг ҳидидан сиқилишади. Мусулмон жинлар эса, мусулмон инсонлар каби хушбўй ҳидларни яхши кўришади.

Жинлар кўпроқ ёриқ, хилват жойлар ва чуқурларда ҳам истиқомат қилади.

ибн Саржисдан ривоят қилинган ушбу ҳадис шунга далолат қилади: “Пайғамбар алайҳиссалом "Сизлардан бирингиз чуқурга бавл қилмасин", дедилар. Одамлар Қатодадан: «Чуқурга бавл қилиш нима учун ёмон кўрилади?» деб сўрашди. Қатода уларга: «Айтишларича у жинларнинг масканидир», деб жавоб берди.

Шунингдек, жинлар туялар ётадиган жойларни ҳам ўзларига маскан тутишади. Унинг жинлар маскани экани тўғрисидаги ҳадис Муслимнинг Саҳиҳи ва бошқа бир қанча ҳадис китобларида келган.

Шайх Воҳид Абдусалом Болийнинг «Ас-Сорим Ал-баттор фит-тасоддий лис-саҳаротил ашрор» китобидан.
t.me/muhaddisuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Видео
#ҳаж_суҳбатлари

🎙4-суҳбат: Масжидун набавий, Қубо, Уҳуд ва бошқа жойлар фазилати

00:45 - Масжидун набавийда намоз ўқиш фазилати;
05:07 - Мусофир ва муқимлик масаласи;
08:42 - Равзаи мутоҳҳарага кириш;
15:07 - Бақиъ қабристони зиёрати;
16:56 - Уҳуд тоғи фазилати;
17:54 - Қубо масжиди фазилати.

Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

📹 Суҳбатлар: 1 - 2 - 3

🌐 FULL HD
YouTube | Instagram | Facebook | Ummalife


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☄️ АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТ

Афсуски хаммамиз мана шундай бўлиб қолдик, ха хамма, сиз ҳам болаларингиз ҳам яқинларингиз ҳам, ҳамма ШУ КАСАЛГА ЧАЛИНГАН

Каналимизга обуна бўлинг:

https://t.me/Rosululohizlaridan


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Дахшат

Болаларни юзидан, лабидан ўпишларига йўл қўйманг

Умрбод ногирон бўлиб қолиши, хатто ўлиши мумкин

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз!

👉 @Tezkorxabar_official ⚡️


🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

📍 8 май куни, соат ⏰ 14:00 да
«Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.

🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ТАЖВИД #ҚУРЪОН

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
XULOSA ÓZINGIZDAN.


#hadis_sharhi

Ёмонлик кетидан уни ўчириб юборадиган яхши иш қилиш


Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам “Агар бир ёмонлик қилсанг, уни ўчириб юборадиган яхшиликни кетидан эргаштиргин” дедилар. Мен: “Ё Расулуллоҳ, “Лаа илааҳа иллаллоҳ” калимаси ҳам яхшиликлардан ҳисобланадими?” дедим. У зот соллоллоҳу алайҳи вассаллам “У энг афзал яхшиликлардандир” дедилар. Мунзирий келтирган.

Шарҳ: Ҳар доим яхши амаллар қилишга ҳарис бўлгин, шунда Аллоҳ таоло ёмонликларингни ана шу яхшиликларинг эвазига ўчириб юборади. Яхшиликларга тасбеҳ, таҳлил, ҳамд, зикр қилиш, Аллоҳга чин дилдан истиғфор айтиш ва инсонларга садақа қилиш каби ишлар киради. Мазлумларга ёрдам бериш ва ҳар бир яхшиликни қўллаб қувватлаш мана шулар ҳам ҳадисда зикр қилинган яхшиликлар сирасига киради. Мана шу ишлар Аллоҳ таоло бандадан у сабабли ёмонликларни ўчириб юборадиган яхши фазилатли ишлардир.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам: “Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳдан қўрқгин, ёмонлик кетидан уни ўчириб юборадиган бир яхшилик қил ва инсонларга гўзал хулқ билан муомала қилгин” дедилар
Термизий ривояти, Ҳасан ҳадис.

Аллоҳ таолонинг мана бу ояти ҳам бунга далил бўлади: “Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади”. Ҳуд сураси 114- оят.

Тавба ҳам яхши ишлар сирасига киради. Агар мўмин киши қадами тойиб Аллоҳ таоло ҳаром қилган ишлардан бирини қилиб қўйса, тезда тавба қилишга шошилиши ва чин дилдан гуноҳдан қайтиши лозим. Ёмонлик кетидан қилинадиган ҳақиқий тавба ҳам Аллоҳ таоло ана шу ёмонликни ўчириб юборадиган яхшиликлардан ҳисобланади.

Риёзус солиҳин шарҳи.

Исломхон Муҳитов, ҲИМ талабаси

t.me/muhaddisuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Видеолар #Раддия

⁉️ Савол: Бугун мусулмон юртларда ҳар хил фитналар келтириб чиқариш ва бу орқали мусулмонлар орасига тафриқа солишни истаётган кучлар бор. Ана шундай фитналарга алданиб қолмаслик учун қандай йўл тутишни маслаҳат берасиз?

👤 Шайх Рамазон Бутий

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

💿
https://taplink.cc/sammuslim.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Sammuslim.uz

https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Имом Абу Ҳанифанинг илм аҳлига нисбатан сахийлиги

Мисъар ибн Каддам роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу аҳли оиласи учун нимадир оладиган бўлсалар, олган нарсалари миқдорича уламоларга ҳам инфоқ қилар эдилар».

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

💿
https://taplink.cc/sammuslim.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Sammuslim.uz

https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL


Forward from: TESTLAR BAZASI🌙
Тоифдан Маккага қайтишда йўлда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироатларини эшитиб у зотга иймон келтирганлар ким эди?
Poll
  •   Жинлар
  •   Мажусийлар
  •   Яҳудийлар
  •   Энди билиб оламан
1082 votes


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
10 yil Masjidun Nabaviyda etikof o‘tirganlik savobini olishni xohlaysizmi?

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

💿
https://taplink.cc/sammuslim.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Sammuslim.uz

https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL


​​ҚАЛБНИНГ ЭНГ ОҒИР КАСАЛ БЎЛИШИ, БУ УНИНГ ҚОТИШИДИР.

Қотган қалбга ҳеч қандай насиҳат, ваъз таъсир қилмайдиган бўлиб қолади. Қалб қотишининг кўп сабаблари бор. Қуйида мазкур сабабларни келтириб ўтамиз.

1. Дунёга ҳирс қўйиш.
2. Орзунинг узунлиги ва ўлимнинг тўсатдан келиб қолишини унутиш.
3. Аллоҳдан бошқага боғланиш.
4. Беҳуда орзулар ва хомхаёллар денгизига миниш.
5.Аллоҳнинг тоатидан бошқа мақсадларда одамлар билан кўп аралашиш.
6. Кўп ухлаш.
7. Тавба ва бошқа муҳим амалларни кейинга суриш.
8. Кўп ейиш ва ичиш.
9. Тоатларга дангасалик қилиш.
10. Ҳаром таом ейиш, ичимлик ичиш, мол топиш.
11. Ўтган гуноҳларни унутиш ва гуноҳ устига гуноҳ қилиш.
12. Ортиқча дабдабали ҳаётда яшаш.
13. Ғийбат.
14. Чақимчилик.
15. Лаънатлаш, сўкиш.
16. Ёлғон.
17. Бўҳтон.
18. Бировларнинг обрўсини тўкиш.
19. Бировларни масхара қилиш.
20. Кўп кулиш.
21. Беҳуда ўйин-кулги, ҳазил-ҳузулга берилиш.
22.  Кибр, ўзининг қилаётган амалларини кўп деб ҳисоблаш (ужб).
23. Гина.
24. Ҳасад.
25. Ёмон кўриш.
26. Мол-дунё тўплаш йўлида мусобақа қилиш.
27. Ғазаб.
28. Бошқалар ҳақида ёмон гумон қилиш.
29. Бошқаларга ичиторлик, кўнлиторлик қилиш.
30. Бахиллик.
31. Ғафлат. Айниқса, Аллоҳни зикр қилиш, У зотга шукр қилишдан ғафлатда бўлиш.
32. Намозни ўз вақтида адо қилишга бепарво бўлиш. Унинг вақтини, фарз, вожиб, суннатларини ҳурмат қилмаслик.
33. Узрсиз жамоат намозини тарк қилиш.
34. Намозда хушуънинг йўқлиги.
35. Шубҳали нарсалардан парҳез қилмаслик.
36. Бетоқат бўлиш.
37. Шошқалоқлик.
38. Бойлар, дунё аҳллари билан кўп ўтириш.
39. Бидъатчилар билан бирга кўп ўтириш.
40. Қўшиқ ва мусиқани кўп эшитиш.
41. Кўп телевизор кўриб вақтларни беҳуда совуриш.
42. Дўстлар ва солиҳ инсонларга яқин бўлишга қизиқмаслик.
43. Суннат ва нафлларга бепарво бўлиш.
44. Ваъдага хилоф қилиш.
45. Омонатга хиёнат қилиш.
46. Беҳуда гўп гапириш.
47. Шайтонга итоат қилиш ва унга эргашиш.
48. Нафснинг сўзига кириш.
49. Аллоҳнинг душманларига, кофир ва фосиқларга ўхшашга уриниш.
50. Эркакларнинг аёлларга, аёлларнинг эркакларга ўхшашга уриниши.
51. Зулм, бошқаларга тажовуз қилиш.
52. Дин ва дунё ишларини билмаслик.
53. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан қўрқмаслик, уларга журъатли бўлиш.
54. Истиғфор ва тавбага, раҳматнинг кенглигига суяниб қолиш ва гуноҳларни кетма кет қилавериш.
55. Шаҳватларга эргашиш, иффатдан узоқлашиш.
56. Бошқалар билан муомала қилаётганда қўполлик ва қўрслик қилиш.
57. Мусулмонларни алдаш ва уларнинг орасини бузишга интилиш.
58.Даҳрийликка, куфрга, фисқу фужурга, шаҳватга ундайдиган китобларни, қиссаларни ва шеърларни ўқиш.
59. Кичик гуноҳларни менсимай қилавериш.
60. Қуръонни ўқишдан, ёдлашдан, тадаббур қилишдан ва унга амал қилишдан узоқлашиш.
61. Қалбни юмшатадиган нарсалардан узоқлашиш. Масалан, ўлимни кам эслаш, қабристонларни зиёрат қилмаслик, ҳисоб-китоб, жаннат, дўзах, сирот ва бошқа нарсаларни ўйламаслик.
62. Ота-онага оқ бўлиш.
63. Қариндошлар билан борди-келдини узиб қўйиш.
64. Қўшнига озор бериш.
65. Саҳобаларни ёмон кўриш.
66. Амри маъруф ва наҳий мункарни тарк қилиш. 

Юқорида келтирилган қалб қотишининг сабабларидан қутулишнинг энг яхши йўли мазкур ишларнинг тескарисини бажаришга ҳаракат қилишдир.
Аллоҳ таоло барчамизнинг қалбларимизни қотишдан асрасин. У зотнинг ҳузурига салим қалб билан боришимизни насиб айласин, омин!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃

♻️Яқинларизга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлинг:

https://t.me/Rosululohizlaridan


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☄️ Ўзбекистонга космик апарат қулаши мумкин😳

У қаерга қулайди?


👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!


Агар Аллоҳ бандасини севиб қолса нима қилади?" дея сўрашди. У киши жавоб қилдилар: "Хато қилганда истиғфор айтишга илҳомлантириб қўяди.

Саҳл Тустарий

Каналимизга обуна бўлинг:

https://t.me/Rosululohizlaridan


❗️Кеч ухлаш юрак хуружи ва инсульт хавфини оширади.

Олимлар уйқу вақти, юрак хуружи ва инсульт ўртасида боғлиқлик борлигини аниқлашди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳар куни соат 22:00 – 23:00 оралиғида ухлашга ётадиганларни юрак билан боғлиқ муаммолар жуда кам безовта қилади. Ярим тундан кейин ухлашга ётадиган одамларда юрак хасталикларига чалиниш эҳтимоли 25 фоизгача кўпроқ.

👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

20 last posts shown.