Вилоят бош отинойиси Н.Темирова "Мўътабар аёл" кўкрак нишони билан тақдирланди8-март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан вилоят бош отинойиси Нозбуви Темирова "Мўътабар аёл" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ушбу юксак мукофотни Самарқанд вилояти ҳокими тантанали равишда топширди. Бу эътироф Н.Темировани диний-маърифий соҳадаги хизматлари, аёл-қизлар тарбиясидаги фидокорона меҳнатлари ва жамият тараққиётига қўшган ҳиссаси учун берилди.
Н.Темирова йиллар давомида халқимизга хизмат қилиб, аёлларга диний билим бериш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва ёш авлод тарбиясига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ушбу эътироф у кишининг меҳнатлари юксак қадрланганидан далолатдир.
Аллоҳ таоло илм ва амалингизни бардавом, даражангизни юксак, дуоларингизни мақбул айласин!
•┈┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
💿
https://taplink.cc/sammuslim.uzTelegram | Facebook | Instagram | Youtube |
Sammuslim.uz https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL