НОГИРОН ГЎДАКНИНГ МАКТУБИ
Ассалому алайкум, онажон. Яхшимисиз?
Мен яхшиман...
Туғилишимга жуда оз фурсат қолди.
Аммо сизга айтишим керак бўлган муҳим нарса бор.
Айримларнинг фикрига кўра нуқсон билан боряпман олдинга.
“Узрли” дейдилар мени.
Аммо мен сендан бошқа ҳеч кимдан узр сўрамайман, онажон.
Сендан ҳозирдан узр сўрайман.
Мендан кутганларингга жавоб беролмаганим учун.
Қўшниларимиз болаларини мен билан ўйнашга қўймаганида, эгиладиган бошинг учун..
“Аёл бўлиб менга тузукроқ бола ҳам туғиб беролмадинг!” деган таънани эшитасан, бир куни.
Ва бу маломат қулоқларинг остида кўп жаранг сочади.
Отамнинг олдида юзингиз шувит бўлгани учун кечиринг мени, онажон.
Дўконма дўкон кезиниб, иштиёқ билан менга велосипед танлаш ўрнига, ғилдиракли ногиронлар аравачаси сотиб олаётганингиздаги изтироб учун мени кечиринг, онажон...
Мен туфайли оилавий йиғинларга, табиат қўйнига дам олишга, байрамларга чақирилмайсиз, чақирилсанг-да боролмайсиз.
Сизга “соғлом бола туғмаган аёл” деб ирим қилиб яқинлашишмайди.
Ўшандаги мунг тўла кўзларингиздан оққан ёшлар учун мени кечиринг, онажон... Кечиринг, мени...
Аммо сендан бир ўтинчим бор, мендан зинҳор воз кечманг, онажон!
Оёқларим кучсиз бўлади.
Зиналардан осон чиқа олмайман.
Зинҳор мени қўлингизда кўтариб чиқманг, онажон!
Ҳамма тўсиқларни бирга енгишга ёрдам беринг.
Аммо қўлимдан тутманг!
Менга ёрдам беришни истасангиз, юқорига чиқинг-да менга “Кел” дегин.
Чиқолмасам йиғларман, балки.
Аммо сиз йиғлатинг мени!
Йиғласам-да, зиналардан ўзим чиқишимни сўранг мендан.
Йўқса, асло кучли бўлолмайман, тўсиқларни енголмайман...
Қулоқларим яхши эшитмайди. Тилга киришим ҳам анча кечикар, балки.
Аммо мени сукутимга қўйиб берманг, онажон.
Мен билан кўп гаплашинг, гапиртиришга ҳаракат қилинг, онажон.
Менга кўп китоблар ўқиб беринг, кўп аллалар айтинг, онажон.
Бўлмаса, асло гапирмайман...
Балки тагимни ҳўл қилиб қўярман, иштонимни ифлос қиларман.
“Майли-да” деманг менга онажон, “йўқ!” денг.
Менга ғамхўрлик қилиш ва мени хурсанд қилиш учун ҳар истаганимни қилаверманг, онажон.
Илтимос, йиғлатинг мени, токи келгусида бирга йиғламасликни истасангиз!
Йўқса, асло оёққа туролмайман.
Балки туғилганимда юз-кўзим ҳамма инсонларники каби бўлолмас.
Чиройли бола бўлмасман балки.
Аммо сиз менга гўзал нигоҳлар билан қаранг, онажон.
Шундай қарангки, мен ҳам ойнага қараганимда қаршимда гўзал бир чеҳра кўрайин.
Йўқса ўзимга асло табассум билан қараёлмайман, онажон.
Кўп нарсаларни тушунмаслигим, идрок этмаслигим мумкин.
Аммо сиз менга қайта-қайта, такрор ва такрор тушунтиринг, уқтиринг, онажон.
Зинҳор мендан воз кечманг, жон она.
Бўлмаса асло ўрганмайман бу дунёни...
Охирги ўтинчим сиздан, илтимос, буларни ўқиётганингизда йиғламанг!
Чунки мен ёзаётганимда йиғламадим, онажон, ишонинг!
Барча хасталарга Аллоҳ шифо берсин!
тафаккур_қилин 😢
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️
Kanalimizga obuna boʻling :
https://t.me/Rosululohizlaridan