#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
149-қисм.
🍃
Келини эшик очиб кириб келганда Афшар хоним ошхонада кечки овқат учун қозон осаётганди. Баҳорноз тезгина кириб кийимларини алмаштириб чиқди сўнг ўзгача жўшқинлик билан қўли олти, оёғи етти бўлиб ҳизматга уннаб кетди.
"Яхши, ҳартугул бунисининг чеҳраси очиқ!" деди бир неча кундан бери ўғлининг қовоқ-тумшуғидан зада бўлиб кетган хоним. Сўнг Иёз ичкаридан чиқиб келгунча яна ўртада посангибосарлик қилди.
-Иёз нима десаям сен индамагин, хўпми? Эркак зоти ўзи шунақа! Алининг аламини ҳам, Валиникиниям келиб тўғри уйидаги хотинидан олади. У ўзи бошқа нарсадан сиқилиб юрибди. Озиб кетганини кўр! Кечаси билан юриб чиқади, қоқилиб-туртинишини айтмайсанми? Шунинг учун иложи борича унга яхши гапириб тур! Аччиқ-тирсиғига эътибор берма! Боя Моҳрўй бибимнинг келини иккита ширмой чиқарганди. Шуни худди уйингдан олиб келгандек қилиб олдига қўйгин, хўпми? Мен у ёғини секин йўриқлаб кетаман.
Ҳавои хаёлларига эргашиб қуппа-қуруқ келаверганига Баҳорноз шу жойда ўсал бўлди.
Чарчоқ кўзларини-да нурсизлантириб ташлаган Иёз ичкаридан чиқиб келганда, у қайнонаси айтган гаплар нечоғли тўғри эканлигини ҳис қилди. Аллақандай кўринмас чангак худди гарданидан тутиб тургандек эри юрганда жуда ҳорғин қадам ташлаётган эди.
"Яна тутқаноғи тутган шекилли-да! Йўлидаям эплаб юролмаяпти-ку!"
Афшар хоним қўрққан иш ҳар тугул бу сафар содир бўлмади. Иёз худди атрофида ҳеч ким йўқдай индамайгина ош-овқатини еди. Сўнг она бола холи гаплашиб олишди.
-Ўғлим нимадан сиқиляпсан? Сал ёрилсанг бўларди... Онангман ахир...
-Тинчлик. Шунчаки чарчадим. Негадир фақат уйқум келяпти.
-Унда ухла! Агар чарчоқ ўзини сездираётган бўлса, демак ухлаш керак ўғлим. Ҳеч нарсадан ҳавотир олма, фермадан ўзим хабар оламан. Эшик-елга хотининг қараб туради. Келди-кетдини бир-икки кун қайтариб турамиз...
-Хўп. Унда мен хужрада бўламан она! Ўша ер тинчроқ...
🍃
Қаймоқранг дарвозадан узун бўйли, хумбош одам кириб келган пайтда Баҳорноз ошхонада, Афшар хоним эса фермага кетганди.
Илжайиб турган мулла Зиёдни зина ёнида кўриб келинчакнинг юраги бирдан орқага тортиб кетди.
-Вой, сиз бу ерда нима қиляпсиз? Нима бало, осмондан тушдингизми дейман?
Зиёд ўзи анчадан бери Баҳорнозни ҳоли учратишни режа қилиб юрганди. Бугун ана ўша қулай фурсат етганини тушуниб салмоқ билан гап бошлади.
-Ҳай-ҳай-ҳай, бекордан бекорга бало сўзини ишлатма, қизим! Шундай улуғ одам даргоҳингга келади-ю, сен бало сўзини ишлатсанг-а? Эринг қаёғда?!
Баҳорноз кўзи шилпиқланиб турган бу одамдан шу тобда баттар нафратланиб кетди.
-Мазаси йўқ. Дам оляпти. Безовта қилмаслигимизни тайинлаган.
-Ҳе, бу гапинг ҳам ғалати эшитиляпти-ку, қизим! Зинҳор-базинҳор мазаси йўқ дема. Иёзбек бўлади-ю, мазасиз бўладими? Дам оляптилар дегин, тамом!
-Ҳа, энди...
-Бор, тезда чопқиллаб кириб уйғотиб чиқ! Агар Зиёд амаким келди десанг, ўзи олдимга чопиб чиқади.
-Уйғотолмайман-да!
-Хўп, унда жойини айт! Ичкаридами, қаерда ётибди?
Баҳорноз ҳовлининг этак тарафини кўрсатиб им қоқди. Мулла Зиёд "бу бошқа гап" дегандек илжайиб ўша томонга юраркан, ҳалиям жойида шумшайиб турган келинга гап қотди:
-Бирон кун ёнимга ўт, гап бор...
Тепасида узун бўлиб турган гавдани кўриб, Иёз аввалига уни Устоди кабир деб ўйлади. Ростиям ўхшайди.
-Ха нечук яна тепамдасиз?
Зиёд ўзини Иёз кимгадир ўхшатаётганини сезиб пихиллаб кулди:
-Туринг, энди! Калла пишгандир?!
-Сиз...
-Ҳа, мен! Нега ажабланасиз? Хабар олмасам, шунақа жим юраверасизми? Мижозлар кутиб қолди-ку, Иёзбек.
-Э, қўйинг! Энди мени бунақа ишларингизга аралаштирманг. Менда улар усиз ҳам етарлича!
-Аммо тажрибангиз етарли эмас. Ҳалиям ўрганиб олган тўртта нарсангизни амалда қўллаб юрибсиз. Ҳали бу илмнинг яқинигаям йўламагансиз, Иёзбек. Эҳ-ҳе, мен билганларнинг ўндан бириниям билмасангиз керак?!
-Керакмас, билиш! Дардимга даво эмас, бу нарсалар тушундингизми? Энди эса мен дам олмоқчиман...
(Давоми бор)
@Qalbgavhar