Калбимда Сенсан


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


🌐Teлеграммдаги ҳақиқий
⏳Ҳaётий канал.⌛️
✳️Бизнинг каналда сизларга:
Ҳaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:
#Фотолар📸
#Ҳикоялар📚
#Mаслаҳатлар♻️
#Қўшиқлар
#Mонолог
#Шеърлар
#Табриклар.🎁
#Рекламалар_хизмати_пуллик
Канал раҳбари
@Olisdagisoginchim.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


#Keчиккан_севги
  60-қисм

✍️Нафиса Маликова.

   Кўзларимни эски ва қоронғу жойда очдим..қўлларим боғланган эди..атрофга термулдим..эски бино шекилли..ҳеч ким йўқ..
-ўзингга келдингми???-деганча Самир кириб келди...қўлида тўппонча..бир қўлида шароб..тўғримга келиб жойлашди..
-мендан нима ҳоҳлайсан???
-сени ўлдириб Фирдавсдан аламимни олмоқчиман..-деди шаробдан сипқориб..
-ундан нега бунча аламзадасан..
-негалагини айтайми??? Айтсам ишонасанми???-деди алам билан бақириб..
-балки...-шивирладим..негадир у ачинарли аҳволда эди..соқоллари ўсиб кетган..кўзлари сузилган..ҳали тўли тузалиб кетмаган бўлса ҳам керак..
-сенга бир аламли эртак айтиб берайми??? Бир етим бола ҳақида..-деганча кулимсиради..у ҳечам мен билган Самирга ўхшамайди..уни бу ҳолатда кўришни орзу қилгандим..аммо энди ачина бошладим..
-мен ўшанда ёш эдим..отам ўлиб кетган ёлғиз онам бечора мен ва синглимни боқарди..Фирдавснинг отаси менинг отамнинг яқин дўсти эди..отамнинг ўлимидан сўнг бизга ёрдам бериб турарди..аммо унинг ёрдами беғараз эмас экан..бир куни у биз кўчадалигимзда уйга келган..ва..-ғазабдан қўллари мушт бўлиб тугилди-онамни зўрлаган..тушуняпсанми ҳатто ҳайвонда ҳам шафқат деган нарса бўлади..онам бунга лойиқ эмас эди..асло..-деди кўзлари ёшланиб..-онам буни ҳеч кимга билдирмади..номус қилди..эл юртга изза бўлишдан қўрқган..ва бир куни ўз жонига қасд қилди...ўзини осиб қўйди..-деди Самир яна бир шаробдан хўплаб..-уни биринчи мен кўрдим..ўшанда мени болалигим ўлди..ишоняпсанми ўлди..йиғлай олмадим..фақат онамнинг осилиб турган танасига қараб хайрон турардим..ёш бола буни қаердан билсин..кейин бизни амаким уйига олиб кетди..у ерда кўрмаган хўрликларимиз қолмади..аммо синглим мени жажжи фариштам буларга чидай олмади..ўша жодугар кеннойим уни қаҳратон совуқда кўчада қолдирди..нима учун биласанми???-аламли кулди..-нонни кўпроқ еб қўйгани учун...бечора совуқда музлаб қолиб шу бўйи касалдан қайтиб оёққа турмади..бу мени иккинчи марта ўлишим эди..биласанми мени нима яшашга ундади..оиламни қабридан қайтаётиб..Фирдавсларнинг оиласини кузатдим..ўша ифлос бахтли беташвиш мазза қилиб яшаб юрарди..мени бутун бошли болалигимни вайрон қилиб..шу куни қасам ичдим..ҳаммаси учун жавоб беради..керак бўлса оиласи билан товон тўлайди...аммо мен қасд олишимдан олдин тақдир уни жазолади..бедаво дарддан ўлиб кетди..қандай бахтлия..-менга қараб кулди..
  Мен унга қараб йиғлаб турардим..у чидаган дард олдида меники нима бўлибди..инсон зоти чидамайдиган дардларга ёш бола бўла туриб чидаган бу йигитни қайтадан кашф қилгандим...

Давоми бор.

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar


#Keчиккан_севги

59-қисм

✍️Нафиса Маликова.
   Кечга томон Фирдавс хонасига кириши билан ортидан кирдим..
-бориб келдингизми???
-сен...
-узр шошганимдан тақиллатмай кирдим..-ҳижолат бўлдим..
-ҳечқиси йўқ..бу хона ҳадемай сенинг ҳам хонанг бўлади..
-Самирни ахволи яхши эканми..
-ҳа операциядан яхши чиқибди..ҳадемай ўзига келиб қолса керак..
-яхши...-дедим анча тинчланиб...
-хўш буёққа келингчи хоним афанди..-деганча менга яқинлашди...-мени соғиндингми???
-йўқ..-кулиб юбордим..-ҳеч хам соғинмадим..
-наҳотки..мен бўлса кун бўйи сени кўргим келди..-деди менга соғинч билан тикилиб..-мана бу телефонни олда Икромникини қайтар..-дея менга охирги русумдаги қўл телефонини узатди..
-шартмаседи..-дедим олгим келмай..
-шарт..сенга мендан бошқаси совға беришни ҳоҳламайман..-деганча пешонамдан ўпиб қўйди..
  Нималар қилябман..ўзим ҳам билмайман..бир кун ҳақиқат юзага чиқса у мени кечирармикин..Самирни ҳақиқатни тан олишга ишонишдан кўра қизил қор ёғишига ишониш осонроқ..унга ҳақиқатни айтишим зарур..аммо қандай..ҳар сафар уни кўзига термулсам тилим айланмай қолади..
   Эртаси куни биргаликда келинкўйлак танлагани бордик..оқкўйлак менга ўтмишимни эслатиб юборди..бежирим оқ либосни кийиб ойнага хаёл суриб термулиб турардим..ортимдан Фирдавс келиб қучди..
-худди фаришталарга ўхшайсан..-деди мен билан тенг ойнага боқиб..яна кўзларим ёшланди..қанийди фаришта бўлсам..
-нега доим кўзларинг ғамгин..дилдан кулмайсан..мен доим ёнингдаман ишон..бахтлимисан...
-жудаям...-йиғлаб юбормаслик учун лабларимни тишладим..унинг қўлларини маҳкам ушладим..гўё таскин топадигандек..унинг илиқ тафти барча дардларимни оладигандек..
  Кейинги 1ҳафта тўйга тайёргарликлар билан ўтарди..тўйга ҳам оз қолди..аммо ҳамон юрагим безовта..худдики кимдир келиб мени ҳаётимни остин устун қилиб юборадигандек туюларди..Муслима эса тинмай ҳақиқатни Фирдавс ўзимдан эшитиши кераклигини таъкидларди...у ҳақ аммо уни йўқотгим келмаяпти..шу ўйлар билан кўчада кетаётгандим..кимдир бурнимга ачимтир матони ҳидлатди..аста ҳушимни йўқота бошладим..элас элас Самирни юзини кўрдим...

Давоми бор

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar


#Keчиккан_севги
58-қисм

✍Нафиса Маликова.

   Скамейкага ўтириб Селимдан хабар кута бошладим...анча пайт ўтиб Селим қўнғироқ қилди..
-ало..нима бўлди..
-хоним айтганингиздек қилдим..бизни хиёнат устида қоплга туширдим деб ўйлади..менга бир мушт туширдида..хотинига сен билан ажрашаман деди..ва жахл билан чиқиб кетди..хотини ҳам унинг орқасидан югурганча чиқиб кетди..
-баракалла Селим пулни почта қилиб бериб юбордим..олиб қоласан..
-ҳўп хоним..
  Самир кимнидир севармиди хиёнат унга таъсир қилса..Шу пайт телефоним жиринглади..Икром ака..
-ало..
-ало..Умида Самир катта тезликда бориб бир машинага урилибди ахволи оғир эмиш..кўргани кетябман..унга қарши далиллар топувдим аммо ҳозирги ахволида бу унга нисбатан ноҳақлик..
-майли борақолинг..ахволи ҳақида менга ҳам хабар беринг илтимос...
   Телефон қўлимдан тушиб кетди..наҳотки Самирда ҳам юрак бор..наҳотки у ҳам худди мендек алам ва азобдан шундай қилди..нималар қилиб қўйдим..наҳотки нафрат кўзларимни шунчалик кўр қилди..бир оилани ўз қўлларим билан бузмоқчи бўлдим..Оллоҳим ўзинг кечир..тузалиб кетса бу менинг ишимлигини хотинида айб йўқлигини айтаман фақат тирик қолдир..Оллоҳим..унга негадир ичим ачиётганди..
  Оёқ қўлларим бўшашиб уйга қайтдим..энди хонамга киргандим ҳамки Фирдавс телефон қилди..
-ало..Хуснора..
-эшитаман Фирдавс ака..
-Самир автоҳалокатга учрабди..кўргани бормоқчиман..бугунгамас бошқа куни танлаймиз сенга оқкўйлакни..
-ҳа кўргани бораверинг..кўйлак унча муҳиммас..ахволи жиддиймасми...
-билмадим..унчалик оғир тан жароҳати олмабди..Оллоҳ асрабди ҳалиям..
  Енгил тортдим..ҳайрият..виждон азобида бутун умр ёнардим унга бир гап бўлса..
-ҳўп..Оллоҳ шифосини берсин...-дея гўшакни қўйдим..

Давоми бор..

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar


#Keчиккан_севги 

  57-қисм

✍️Нафиса Маликова.
  -ало..
-нега менга ҳар кунги ишлар ҳақида айтмаябсан..-жиғибийрони чиқди..
-сен кутган иш билан банд эдим..Фирдавс менга турмуш қуриш таклифини айтди..
-қойил қолиш керак сенга..жуда уддабуронсан..ҳа дедингми..
-албатта ҳа дедим..
-жуда яхши..уни тўйдан сўнг ташлаб кетасан...
-хўп...
-кейинги иш нима бўляпти..
-ҳаммаси жойида дорини ҳар куни ичяпти..
-унда ўлимига оз қопти..
-мендан яширинча иш қила кўрма..нима бўлишини биласана..
-ҳар куни пўписа қилишинг шартмас..жуда яхши биламан..
-унда яхши гўзалим...-деганча телни ўчирди..
  Пастга овқатлангани тушдим..Фирдавс Гули опани яна қайтарибди..бечора мени кўриб қувониб кетди..Фирдавс ҳам ишдан келгач яна бир оиладек овқатландик..ҳамма қувноқ..шодон..қайнонам аллақачон тўй тадоригини кўра бошлаганини айтди..уялиб кетдим..Сумайя менга қанақа кўйлак кийишини айтди..иккимиз кулиб суҳбатлашётганимизни кўриб Фирдавс менга меҳр билан жилмайди...
  Эртаси куни эрталабдан ўрнимдан туриб уйдан чиқдим..кеча бошлаган ишимни бугун тугатишим зарур..ёлланган одамга манзилга келиб туришини айтдим..номаълум рақамдан Самирнинг хотинига бир пайтлар қўлимда қолиб кетган расмларни жўнатдим..ва меҳмонҳона манзилини айтдим...ичи ёниб кетса албатта келади.. вақтга қараб турдим..роппа роса 1соат ўтгач..Телимни чиқариб Самирга қўнғироқ қилдим..
-ало эшитаман..
-яна мен..-кулиб гапирдим..
-хўш..бунча ҳурсандсан..
-сени жуда ҳам юрагимга яқин оламан шунга хотининг биттаси билан дон олишиб юрганини айтиб қўймоқчидим..
-ўчир..алвасти..-деб бақирди жон ҳолатда..
-ишонмасанг хотинингга қўнғироқ қил..
-менга ўйин қила кўрма..
-бу ўйинмас..бу яхшилик..гарчи бунга арзимасанг ҳам..-унинг қўрқуви ва ғазаби менга куч бағишларди..
-агар гапларинг ёлғон бўлса онт ичаман соғ қўймайман..
-буни хақиқатни билганингда кўрасан..-деб телни ўчирдим..
  Гаплашган одамим Селимга тел қилдим..
-у боряпти..сергак тур..хотини қаерда..
-ёнимда..боласини гаровга олганимиз учун рухсат бермагунимизча бу ердан қимирламайди..
-яхши ўйлабсан..эри келиши билан нима қилишни биласан фақат Самирни ўлдириб қўйма..унга шунинг ўзи ҳам етади..
-хўп хоним..
  Самирнинг у ерга боргандаги ахволини кўргим келётганди...қани сен ҳам Фирдавснинг ҳолига тушиб кўрчи..балки шунда бировнинг юраги.. ҳислари билан ўйнашишни бас қилсанг зора...

Давоми бор.

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar


#Keчиккан_севги
56-қисм

✍Нафиса Маликова.

Эшикдан қизим югуриб келди..
-Хуснор опа...-деди эркаланиб ёнимга келгач..
-ҳа жоним қизим..-дедим унинг майин сочларини ушлаб..
-энди мени қизим деб чақиришингиз мумкин..
-йўғэее..ростданми-кулиб юбордим..
-ҳада..энди сиз мени ойим бўларкансизку..-деди у билағончалик қилиб..
-аха..буни сизга ким айтди жажжи хоним..-уни қучиб ўпиб олдим..
-бувим..-деди Фирдавсникидек мовий кўзлари билан боқиб..
-яна нималар деди бувимиз..
-сиз оқкўйлакда келаркансиз..салом соларкансиз..кейин мен ҳаммага сизни ойим дейман..-деди қақажончам..
-ойинг бўлишимни ҳоҳлармидинг..-юзимдан кулгу йўқолди..ахир унинг ўз онасиман..
-албатта..ҳаммани ойиси бор..мендан бошқа..-деди ҳафа бўлиб..
-ўзимни жоним..албатта сени ойинг бўламан..биргаликда боғларга борамиз ҳали..
-дадамни олиб бормаймиз..
-нега..
-дадам боғга борса ҳафа бўлади..мана бу суратга тикилиб ўтиради..мени кўрмай қолади..-деди қўлидаги кичик суратчани узатиб..
  Бу сурат...меники эди..қўлим қалтираб кетди..мен боғга боришни жудаям ёқтирардим..демак ҳар борганида мени эслаб сиқилган..юрагим симиллаб кетди..уни шунчалик қийнабман..нега ўшанда Самирни дарвозадан киритдим..нега пул жиҳатдан Фирдавсга ёрдам бераман деган гапларига ишондим нега..бирдан менга ёпишишини қайдан билай..довдираб тарсаки тушираман дегунимча Фирдавс акам келиб қолди..балки Самирни нияти бизни ажратиб юбориш бўлгандир..
-буни қаердан олдинг қизим..
-дадамни ҳамёнида турарди..лекин кеча ташлаб юборибди топиб олдим..ахир ойимни суратику...-деди қизим суратни қайтиб олди мендан..-мени уршмайсизми суратни хонамга қўйсам...
-йўқ қизалоғим уршмайман..-дедим бурничасини чимдиб...у ҳурсанд бўлиб хонамдан чиқиб кетди..
Шу пайт қўл телефоним жиринглади....Самирни рақами..тезроқ ундан қутулишим зарур...

Давоми бор.

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ASSALOMU ALAYKUM HURMATLI BEKAJONLAR VA DUGONALAR
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

🌹SIZLARNI ONLAYN ISHGA TAKLIF QILAMAN.
🌹ISHIMIZ QONUNIY VA HALOL .
🌹DOIMIY HARID MAJBURIY EMAS BIRMARTALIK HARID.
👑👑👑👑👑👑👑👑👑👑👑

⭐️LAVOZIMDA TUSHISH BAL KUYISH BULMAYDI.
🌹AYOL QIZLARNI ISHGA TAKLIF QILAMAN.
🌹 HAR BIR HARID SOVGʻALIK.
🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁

🌹BAYRAM VA TADBIRLAR
🌹PROMOSHON YUTUQLI UYINLAR.
🌹TUGʻILGAN KUN SOVGʻALARI.
🫴🫴🫴🫴🫴🫴🫴🫴🫴🫴🫴
🌹AJOYIB KAMANDA.
🌹HAR OY USUVCHAN OYLIKLAR.
🌹5MILONDAN 100MILIONGACHA OYLIK MAOSH HARAKATIZGA QARAB.
👉👉👉👉👉👉👉👉👉👉👉👉
🌹VA UZIZ ISTAGANDEK YASHASH TARZI.
🌹BULARNING HAMMASI ERSAGʻ KORPORATSIYASIDA MUJASSAM
AZO BULISHNI ISTASANGIZ LICHKAGA MUROJAT QILISHINGIZ MUMKIN
💎💎💎💎💎💎💎💎💎💎💎

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹@matluba892708
@Shabbona_18
@Axmadjon09
@W1nnneR_18
📞+998997580586
📞+998507700208


🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
https://t.me/onlayndaromadluba


💵💵💵💵💵💵💵💵💵💵💵


Шабнам ўпиб енгингни
Ўйин қилди севгингни
Сарғайибсан қирларда..
Топмадингми тенгингни.. 🥹

Кел, кел, кел юзингдан бир ўпай
Висолимиз сир тутай ёр сир тутай..

Файзли оқшомда гўзал тарона қалбингизга меҳмон азизларим.

👇👇👇👇

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

3.8k 0 25 18 15

•Бир одамни айблаб, эй қашшоқ, дедим, шундан сўнг ўзим қирқ йил қашшоқ бўлдим”.

кайтар дунё бу


https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

5.2k 0 36 38 56

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Биз аёлларда эркакларда йўқ шундай қобилят бор
Бир вақтнинг ўзида бир нечта ишни бажара оламиз

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

5.4k 0 72 98 45

🌿 Маъсият – ёпиқ эшикдир. Уни очишга бир марта журъат қилсанг, кейин кўп марталаб очишинг осон бўлиб қолади. Бу шундай бир қадамки, ортидан бир нечта қадамлар эргашиб келади. Шу боис, сен биринчи қадамни «ўлдириш»га интил.

@Qalbgavhar

5.5k 0 17 10 21

🍃❤️🍃🌹🍃❤️🍃
Taronalar sizlar uchun azizlarim mexribonlarim🍃❤️🍃
Yaxshi kayfiyat xamroxiz bo'lsin😘

🍃❤️🍃🌹🍃❤️🍃


@Qalbgavhar

5.8k 0 94 35 17

Унутманг!

Ҳозир бекорга ўтаётган кунимизни, ҳатто, ҳар бир сониямизни кейинчалик миллион-миллион бериб ҳам қайтара олмаймиз.

👉
https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

7.2k 0 84 180 50

Сизга бугун ажойиб қўшиқ тайёрладим! Билингки, СИЗ дунёдаги Ягона ва уникал инсонсиз! Бошқа сиздай инсон йўқ! Бўлмайди ҳам! Ва Сизнинг борлигингиз ким учундир жуда керак! Бор бўлганингизнинг ўзи ким учундир ЭНГ катта совға!  Ушбу қўшиқ СИЗ учун мендан ҳадя!🥰❤️

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

6.5k 0 80 10 38

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌹 Соғинсам 🌹

Соғинсам қалбимга
      Соғинч сиғмайди,
Юрагим тубидан
      Сизни қўмсайди,
Юзим ёришса хам
      Кўнглим йиғлайди,
Сизни соғинганим
      Хеч ким билмайди.

✍Алик Александрович

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

6.8k 0 219 7 40

Бугунги 14-Феврал Севишганлар куни билан барчани табриклайман!
Доимо Севиб ва Севилиб яшаш хаммага насиб қилсин!

Мен хаммаларингизни Аллоҳ учун Севаман Мехрибонларим😘😘😘

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

8.2k 0 281 19 35

Ким кўрибдир эй кўнгил.
Аҳли жаҳондин яхшилиғ

З..М.Бобур ғазали.

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar


💦💦💦

Қора зулфинг фироқида паришон рўзғорим бор,
Юзингнинг иштиёқида не сабр-у не қарорим бор.
Лабинг бағримни қон қилди, кўзимдан қон равон қилди,
Нега х,олим ёмон қилди, ман андин бир сўрорим бор.

Зах,ириддин Мух,аммад
Бобур.

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar


Бугун Андижон фарзанди шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февралда таваллуд топган.

Ҳар кимки, вафо қилса, вафо топқусидир,
Ҳар кимки, жафо қилса, жафо топқусидир,
Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ ҳаргиз,
Ҳар кимки, ёмон бўлса, жазо топқусидир


✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Калбимда Сенсан


@Qalbgavhar

8k 0 73 4 38

Оиладаги бахтнинг сири:
Ризо,
Севги,
Ҳурмат,
Вафо ва cабрдир.

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

6.9k 0 35 22 32

Келса яхшиликлар билан келсин🥰

Яна ажойиб ва севимли тарона. Кунингиз меҳр ва муҳаббатга тўла бўлсин!

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

6.9k 0 90 18 25
20 last posts shown.