Калбимда Сенсан


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


🌐Teлеграммдаги ҳақиқий
⏳Ҳaётий канал.⌛️
✳️Бизнинг каналда сизларга:
Ҳaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:
#Фотолар📸
#Ҳикоялар📚
#Mаслаҳатлар♻️
#Қўшиқлар
#Mонолог
#Шеърлар
#Табриклар.🎁
#Рекламалар_хизмати_пуллик
Канал раҳбари
@Olisdagisoginchim.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


#Сокин_тарона

Совуқ қишнинг шивири ёлғон,
Оппоқ қорнинг ховури ёлғон,
Тушларимнинг таъбири ёлғон,
Меникисиз, фақат меникисиз...🥰

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar


Группа, обед.

Иш ўз вақтида, овқат ҳам ўз вақтида бўлгани яхши.

Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа...

https://t.me/Qalbgavhar


#тавбаи_насуҳ
Муаллиф:  Ummu  Zaynab  Ummu
121-қисм.

    Бирон марта қизингизнинг ўзидан сўрадингизми?  Бу йигитни қаердан танийсан деб?  Сўрамаган бўлсангиз билиб олинг,  мен унинг ёнига бормаганман,  қайтангга у менинг ёнимга иши тушиб, ёрдам сўраб келган!  Баҳорноз ҳар доим мен учун мижоз қатори,  адашманг!
    Иёз кастюмининг барини жаҳл билан қоқиб эшик сари юрди. Шу пайт ортидан Сўфизоданинг дағал овози эшитилди:
    -Демак қизимга уйланмайсан, шунақами?
    -Ҳа уйланмайман!
    Иёз чиқиб кетишига Наримон Сўфизода столни муштлади.
    -Тавба,  энди қаёғдаги кушноч-кинначига ялиниб ўтирсам-а? Эсиз...

🍃

     Баҳорноз кўприк устида ўйланганча турган Иёзни кўрди-ю атайин пошнасини ерга теккизмай оёқ учида ўша томонга юрди. Йигит хаёлга берилганидан нотаниш кафт кўзларига қопқоқ каби ёпилган пайтда чўчиб кетди. Қаламчадек бармоқлару юмшоқ тирсакни пайпаслаб кўргач бу Баҳорноз эканлигини пайқади.
    -Қоч, ўзи кайфиятим йўқ!
    -Вой нега?
    Иёз чимирилганча ўгирилди. Эгнида оч сариқ кўйлак ва унга монанд сарғиштоб сочлар елкаси оша шалола каби қуйилиб турган қиз дарров унга табассум билан жилмайди.
     -Худди билмайдигандек сўрашингни қара! Балки ҳеч нарсадан хабарим йўқ дерсан? Шунақами?
     Баҳорноз яна мавзуни ҳазилга бургандек қилиб елка қисди:
     -Хабарим йўқ! Айтмасангиз қаердан биламан? У менмас сиз-ку ҳамма нарсани биладиган, айтмасам ҳам баридан бохабар одам...
     Иёз қизга синовчан тикилди. "Ҳа,  ростдан ҳам у отаси билан кўришганимдан бехабар. Ўй-хаёли фақат хуфёна учрашувимизда! Отасининг сарғайиб, акасининг аччиқ-заха тортиб юргани билан иши йўқ!"
     -Хўш нимадан кайфиятингиз бузилди? Айтасизми?
     -Отанг билан кўришдим.
     Баҳорноз ҳайратга тушди. Энди у термулиб турган кўзлар ҳам лаҳза сайин гина-кудратга тўлиб бораётгандек.
     -Кайфиятим яхши эди, шу суҳбатдан сўнг асабим ўйнаб қолди.
     Шундай дея Иёз худди муҳим гапи бордек қизнинг тирсагидан ушлаб уни ўзига тортди:
     -Баҳорноз... Шарт қўядиган одамлар ёқмаслигини сенга айтгандим-ку! Кейин...  Мен сени мажбурламаганман. Тўғрими? Энди эса отанг менга шарт қўйяпти..
     Баҳорноз Иёзнинг бағрида бармоғи билан унинг тугмасини ўйнаганча хаёл сурарди.  Туришидан гўё йигитнинг гапини эшитмаётгандек.
    -Сенга айтяпман. Хаёлинг қаёғда?  Хуллас,  айтадиганим ўша гап.  Ҳалиги маҳалладошинг борку, исми нимайди? Собирми, Қодирми... Ана ўшанга эрга тег! Эшитяпсанми? Бизда тугади!
    Баҳорноз аразлагандек юзини шарт сой тарафга ўгириб олди.  Иёз эса кетишга чоғланди. 
     -Ўзимни ўлдираман,  уволимга қоласиз!  Эшитяпсизми?
    Қиз бирдан жазавага тушиб қолди. Унинг овозида аламзадалик бор эди.
    -Дорими, сирками хуллас қўлимга илинган нарсани ичаман, мендан қутуласиз!
     Иёз ўқрайганча унга тикилди.
    "Демак бу қиз ҳаммани ноғорасига ўйнатиб ўрганиб қолган! Тушунарли..."
    Шу ўй хаёлидан ўтиб, дадиллашди.  Аммо ичи барибир ҳижил.
    -Менга фарқи йўқ.  Дори ичасанми ёки сирка?  Кўз ўнгимда ўзингни мана шу сойга отасанми ёки машина остига... Хуллас қизиқ эмас. Билганингни қил!
    -Демак сизга барибир-а?  Шунчалик бераҳммисиз?
     Иёз қўлларини икки ёнга ёзиб кўрсатди:
    -Айтяпманку билганингни "қил" деб!
    Баҳорноз чинқироқ овозда қичқирди:
    -Сиз... Инсофсизсиз!  Сиз... мени жодулаб,  хаёлимни ўғирладингиз... Ўзингизга ром қилиб, кўзимга ҳеч нарса кўринмайдиган ҳолга солдингиз... Сиз...
   -Оббо... Бор-ей...
    Иёз беписандларча ортга ўгирилди. Чамаси беш қадамча юрганди ҳамки, нимадир сувга шалоп этиб учиб тушгандек бўлди. Қаради: сувда оч сариқ кўйлакнинг қаеридир лоп этиб кўзга ташланди.
    -Тентак қиз! Аҳмоқ!!!
    Апил-тапил ўзини сувга отди.  Оёқ қўли зумда карахт ҳолга тушиб,  қулоғи ғиппа беркилди.  Аммо бу ҳолатда тўхтаб бўлмайди.  Жон-жаҳди билан олдинга интилиб суза бошлади.  Хаял ўтмай сариқ кўйлакка етиб олди.  Баҳорноз сочига чангал урилган пайтда ҳам ўликдек беҳис эди, қилт этмади. Бир амаллаб уни сувдан олиб чиқди. Ичига сув кирган экан,  силталашлардан сўнг қиз ўқчиб-ўқчиб қайт қилди.

(Давоми бор)


@Qalbgavhar


#тавбаи_насуҳ
Муаллиф:  Ummu  Zaynab  Ummu
120-қисм.

    Бошимни қандайдир ҳарсангга уриб ёргим келади,  юрагимни суғуриб отгим...  "Энг баланд минорадан ўзимни пастга ташласаму тилка-пора бўлиб кетсам" деб ўйлайман.  Менга ишқий ўйинлар ҳузур бермай қўйди,  эшитяпсизми? Қайтангга ичим сиқилади.  Сарвинозни ўйлайман.  Яна кимнидир бахтсиз қилаётганим,  у ҳам худди ўша аёл каби оғир бадал тўлаши-хаёлимда чарҳ уриб айланаверади. Сиз менга кўп нарсаларни ўргатдингиз, аммо айтингчи, дўзах қанақа?  Агар у ростдан ҳам энг ёмон жой бўлса, нима учун бу дунё ҳам дўзаҳдан баттар? Нега?
     Устоди кабирнинг кўзлари ўйчан тус олди.  Сўнг гўё жағи тушиб қолган ўликдек ҳиссиз бир алфозда иягини осилтириб Иёзга тикилди.
     -Нега жимсиз?  Ёки сизнинг Жаннат ва дўзаҳ ҳақида тушунчангиз йўқми?
     Бароқ қош хира тортди. Туришидан кетгиси келаётгандай. 
     -Биласанми, нима?  Сен кераксиз нарсалар билан миянгни тўлдириб олгансан.  Бу дунёни дўзаҳдан кўра ёмонроқ жой деб  сенга ким айтди? Нега ютуқларингдан қувонмайсан? Баҳорнозми,  Бинафшами ҳуллас ким билан бўлса ҳам бемалол айшингни суриб юрибсан,  еганинг олдингда,  емаганинг кетингда...  Пулинг кўп,  сенга ҳавас қиладиганлар етарлича,  ҳеч ким мушугингни пишт демайди.  Ҳаётдан завқ олиб яшасангчи!
     Иёз жим тикилиб қолди.  Устоди кабирдан  бошқачароқ маслаҳат чиқмаслиги олдиндан маълум эди.
     Хўрсинди.  Шу ҳурсиниқ эпкин каби сузиб бориб Устодининг хира тасвирини  кўздан ўчиришга яради.

🍃

     Шип этиб олти ойга яқин вақт ўтди.  Иёз бу орада бироз эт олиб семирди,  ёноқлари тўлишиб,  елкаси яна кийим ярашадиган ҳолига келди. Энди унинг мижозлари аввалгидан-да кўпайган, ҳар ерда Хоқоннинг ўғли кўрсатаётган кароматлар миш-миш кўринишида урчиб ётарди. Афшар "енгилтак"  деб атайдиган Баҳорноз исмли қиз ўртада бир ойча келмасдан кетди. Сўнг яна ўзидан-ўзи Иёзникига танда қўйди.
     Мажнунтоллар қуюқ соя ташлаган Баротнинг тамаддихонасига Иёз пешиндан сал ўтиброқ етиб борди. Бу ерда у Баҳорнознинг отаси билан учрашишга келишиб олган.
      Аввалги сафар уни дўқ-пўписа аралаш кутиб олган Наримон Сўфизода бу гал анча ҳовуридан тушибдими,  Иёзга суниброқ муомала қилди. 
    -Иёзбек,  мана беш-олти ойдан бери сўққабош экансиз.  Эркак кишига бунақа юриш ярашмайди. Онангизга ҳам келин керак.  Ахир ҳамма ҳам фарзанди ўзидан тинчиб,  бола-чақа орттиришини хоҳлайди.  Очиғи қизим билан гаплашдим.  У қайсарлик қиляпти.  Бўлмаса ошна-оғайни, қавми-қариндош ичида уни ўғлига сўратганлар кўп. Бировга турмушга узатсам,  кўнгилсиз бўлиб қайтиб келса-чи деяпман.  Сизга ўтган гал аччиқ устида ҳар хил гапларни гапириб юбордим.  Начора,  жаҳл келганда ақл кетади деган гап бор.  Баҳорнозни сизга узатмоқчиман.  Одамларнинг гап-сўзи менга  тан!  Билмаган одам ҳар гапни  гапиради,  билганлар эса мени албатта тушунади. Хўш,  бу гапга сиз нима дейсиз? Қизимни тан маҳрамликка оласизми?
    Иёз кўринишидан жуда хотиржамга ўхшарди. Қаршисидаги одамни сал куттириброқ у гапириш учун оғиз жуфтлади.
     -Мен икки марта уйланиб ажрашган инсонман. Афсуски,  учинчисига уйланиш режамда йўқ. Ҳали мен тенгилар энди-энди ўзига хотин қидиряпти.  Бу сафар шошилмасдан қарор қабул қилмоқчиман.  Қизингизни ўзингиз маъқул кўрган одамга узатинг,  бу борада сизга ҳеч қандай қаршилигим йўқ. Энди маъзур тутасиз,  бир жойга шошаётган эдим.
     Наримон Сўфизода шошиб қолгани боис Иёздан олдин ўрнидан туриб кетди:
     -Тўхтанг,  ҳали гапимиз тугамади. Асосий гапларни ҳали айтмадим,  Иёзбек...
     Қаршисидаги одамнинг яна ғазаб учқунлай бошлаган кўзларига қараб Иёз жиддий тортди. Демак,  бугун ҳам бу одам пачакилашишга тайёр бўлиб келган...
     -Қизимни қандай бировга узатаман,  эсингиз жойидами? Мақсадим барчасини яхшилик билан ҳал қилиш,  агар ёмонликка олганимда бошқача йўл тутардим. Нима,  тўй қилишга қурбатингиз етмайдими ёки қизимни хотин қилмоқчи эмасмисиз?  Ахир у билан учрашиб юрган экансиз-ку!  Хўш,  қизим энди ёқмай қолдими?
    Иёзнинг тишлари асабий ғичирлаб кетди:
    -Учрашиб юрараканман? Бу гапни қаердан олдингиз?

(Давоми бор)


@Qalbgavhar


#тавбаи_насуҳ
Муаллиф:  Ummu  Zaynab  Ummu
119-қисм.

    Дарвозахонадан чиқишда у Иёзга рўпара келди.  Нотанишлардек саломлашишди. Йигитнинг кейинги гаплари Афшарни шошириб қўйди.  Эмишки,  унинг синглисини Иёз ўзига сеҳрлаб олганмиш. 
    -Олти ойдан бери у ёнингизга қатнайди.  Гапирмаган гапимиз қолмади.  Ҳеч кимнинг гапини қилмайди.  Фақат сизнинг айтганингизни қилишини биламиз.
    Уйдан пул олиб чиқиб кетади. Охирги марта катта пул йўқолди уйимизда! 
     Шундай қилиш кераклигини сиз унинг миясига қуйяпсиз.  Худодан қўрқинг!    
     Суриштирдик,  икки марта уйланиб ажрашган экансиз.  Баҳорноз сизнинг тенгингизми? Аслида бу ерга отам келмоқчи эди.  Мен аранг уларни тўхтатиб қолдим.  Чунки соғлиқлари яхшимас.  Отамга бир гап бўлса,  мен у қулоқсиз қизни ҳам,  сизни ҳам соғ қўймайман.  Баҳорнозни тинч қўйинг!
    Йигит агар ўн оғиз гапирган бўлса,  бу вақт ичида Афшарнинг ғазаби ўн босқич тепага кўтарилишга улгурди.
   -Хой йигит, оғзингга қараб гапир, эшитяпсанми?!  Синглингнинг ўзи ўғлимни тинч қўймаяпти. Ҳар куни шу ерда!  Эрталабдан йўқ нарсани баҳона қилиб келиб олади. Иёзнинг ундан бошқа ташвиши йўқми?  Тўғри,  икки марта хотин олди.  Мен олиб берган  қизларни кўр-у,  синглингни кўр! 
     Шундоқ қизларни хотин қилган ўғлим қаёқдаги кўк кўз ойбадоққа қайрилиб қарамаса керак?!
     Йигит ҳезланаётган маҳал Иёз унинг тирсагидан тутди:
     -Юринг,  ташқарида гаплашиб оламиз!
     Афшар ўғлидан ҳавотирда эди. Йигитларнинг ортидан эргашиб ўзи ҳам ташқарига чиқди.
    -Она, сиз кириб кетаверинг.  Боринг!
     Унинг гапини эшитиб ноилож орқага қайтди.  Ўғли шу бўйи кўчада ҳалиги йигит билан ярим соатча қолиб кетди. Ичкарига кираётган пайтда Иёзнинг чеҳраси ҳар доимгидек жуда сокин эди. 
    -Бу қанақа туҳмат яна?  Нега бу йигит сенга унақа гапларни гапиряпти? 
    -Она,  эътибор қилманг.  У кўп нарсаларни билмайди. Гаплашиб олдик,  ҳавотир олманг, энди у бошқа бу ерга келмайди!
    -Бошқа бу ерга келмайди деб кимни айтдинг?  Ўша қизними?  Ё мана бу туҳматчиними?  Иккаласиям келмасин!  Очиғи,  ўша қизни агар яна шу ерда кўрадиган бўлсам,  энди аввалгидек насиҳат қилиб ўтирмайман.  Қиз бола-хаддини билсин,  оила кўрган одамга осилавермай!
   Иёз кулди. Ўғлининг кайфияти яхшилигини кўриб Афшар ҳам дарровда ҳовуридан туша қолди.  Бинойидек овқатланишди.  Кейин у ичкари уйга кириб кетди. 
    Афшар ичарига бош суққан маҳал- Иёз пешонасини ерга қўйганча худди сажда қилаётгандек уй ўртасида чўк тушиб ўтирарди. Намоз ўқияпти деб ўйлай деса жойнамоз йўқ,  камига қиблага сал қиёхонроқ ўтириш.  Эшик ёнида қаққайганча кутди.  Иёз анчагача бошини ердан кўтармади. 
    -Болам тузукмисан?-деди Афшар яқин бориб унинг елкаларига оҳиста туртаркан. Иёз шунда ҳам қўзғолмади. Турди-турди,  сўнг секин изига қайтиб чиқиб кетди. 
    "Тавба,  унга нимадир бўлдими?  Ахир сал олдин туппа-тузук эди-ку!"
     Иёз бу вақтда пешонасини ерга босганча елкалари силкиниб-силкиниб овозсиз йиғлаётган эди. У саждадан бошини кўтарганда қовоқлари шишган,  бош қўйган жойи-кўз ёшлар селидан хўл бўлиб кетганди. Кўзларини юмиб яна бироз ўтирди.
    Салдан кейин кифти учиб, кимдир худди онасига ўхшаб елкасига туртгандек бўлди.  Иёз кўзларини очмади.  Димоғига кундур елимининг иси урилди.  Ниҳоят кўз олдида баланд олов гардиш чириллаб  айлана бошлагач у кўзини очди.
     Қаршисида қошларини чимирганча Устоди кабир турарди.
     -Ҳа яна ичинг сиқиляптими?
     Иёз индамай бош сараклатди.  Бу ғашлик азалдан уни таъқиб этиб келган. Ўша пайтда ҳеч қаерга сиғмай кетади.  Ўзини дунёдаги энг бахтсиз,  шўрпешона,  тақдири чигал инсондек ҳис қилади.  Афсуски,  бу чигалликни қандай ечишни ҳалигача тополгани йўқ!
     -Нега ичинг сиқиляпти,  айтайми?  Чунки баъзи нарсаларга кучим етмаяпти деб ўйлаяпсан!
     -Ҳа,  кучим етмаяпти!  Кейин ичимда жавобсиз саволлар кўп.  Мен ҳозир Баҳорноз деган қиз билан учрашиб юрибман.  Яна Бинафша деган жувон ҳам бор. Улар билан бирга пайтимда билинмайди аммо кейин юрагим сиқилади.  

(Давоми бор)


@Qalbgavhar


#тавбаи_насуҳ
Муаллиф:  Ummu  Zaynab Ummu
118-қисм.

   -Шунақа бўлганидан афсусдаман,  Сарвиноз!  Олдингда айбдорман. Агар кечира олсанг,  мени кечир...
    Жувон ерга қаради,  киприклари пирпираб дарров улар орасида йириккина ёш томчиси пайдо бўлди.  Бундан икки ярим йил олдинги воқеалар Иёзнинг кўз олдидан ўтди.  Ёдида бор: Сарвиноз ҳаммадан  бошқача йиғларди. Ёшли кўзлари нуқрадек порлаб,  лаблари шира йиққан гилосдек тўлишиб, киприклари жимирлаб... Худди шунақа чиройли йиғлайдиган аёлни йигит бошқа ҳеч қаерда учратмади.
   -Охирги пайтлар мени қарғаган бўлсанг керак деб кўп ўйланадиган бўлиб қолдим.  Ҳаётда бахтли эмасман. Худди кимнингдир қарғишига қолгандек бахтсизман, Сарвиноз...
     Бояги йириккина ёш томчиси дув этиб пастга қуйилди.  Кейин кетидан бошқаси.
     -Хўш,  нега индамайсан?
     Сарвинознинг тим қизарган лаблари худди охирги учрашувдагидек пир-пир уча бошлади.
    -Гапир, Сарвиноз!  Мени қарғаганмидинг?
    -Йўқ,  қарғамаганман.  Нега сизни қарғашим керак?  Нима учун? 
    Ёшли кўзлар Иёзга тикилди. Ҳозир бу кўзларга қараш Иёзга оғирлик қиларди.  Елка қисиб "билмайман"  деди.   
    Қани энди ўтмишни орқага қайтариб бўлса...
    Ўша кунда қош ва қабоқдек яқин бўлишмаганда...
    Худо уларни Мағрибу Машриқни бир-биридан узоқ тутгандек, узоқ тутганда, йўлиқтирмаганда...
     Афсус!
     -Ҳеч нарсадан қийналмаяпсанми?  Мендан нима ёрдам керак?  Тортинмай айтавер...
    Жувон "ҳеч қандай ёрдам керак эмас!"  дегандек бошини сараклатди ва шу кўйи ўрнидан туриб Иёздан анча нарига кетди.

🍃

   Даъво.

   Афшар Баҳорнознинг юзига эшикни оҳиста ёпди. "Тавба! " деди ўзига-ўзи дарвозахонадан уч-тўрт қадам берига юргач.  "Бу ойимча намунча?  Бизникида ой кўрганми? Гапини қаранглар,  " тирсагимга қичима тошди,  дам солдиришим керак!" миш,  ҳе ўргилдим баҳонангдан!"
    Шу пайт зинадан тушиб келаётган ўғлига кўзи тушди. Туришидан у худди бир жойга шошаётгандек.
    -Ҳа,  тинчликми?
    -Иш билан она...
    Афшар питирлаб қолди.  Ахир бояги қиз уй олдидан узоқлашиб  улгурмади,  ҳали. Иёзни кўрадиган бўлса, чиппа  ёпишиб олади.  Ўзи шусиз ҳам маҳаллада бўлмағур гаплар урчиб ётибди.
    -Менга қара,  сал шошмай тур ўғлим!  Жамшеднинг дўконига боролмай тургандим.  Ҳозир рўйҳат қилиб бераман, ўтиб келасан... 
    -Ажойибсиз-а,  она!  Ана "югур-югур"ларга Давлат борку!  Табассум опа нима қиляпти?  Айтинг ўшаларнинг биронтасига,  мен ахир шошяпман.
    Афшар тилини тишлади.  Демак ўғли шошиб турибди.  "Ҳа майли,  нима бўлса бўлди,  энди!" дея уф тортди. Шахт билан очилган эшик бояги қиз кийган тўқ қизил духоба кўйлакнинг пешини кўрсатди.
    "Кетмаган экан савил!"
     Ташқарида ғудир-ғудир овозлар қулоққа чалинди. Кейин қадам товуши.  Афшар ўғлининг ортидан мўралаб қарашни ҳам, ичкари томон йўл солишни ҳам билмай, турган жойида шамдек қотди.
   "Ҳозирги замоннинг қизлари ғалати!  Тавба,  буларда ор-номус йўқми?  Қачондан бери йўқ нарсаларни баҳона қилиб қатнайди-я!  Бир бора шу қиз бош суқмаган куннинг ўзи йўқ.  Юзимни сидириб бўлсаям энди қаттиқ-қаттиқ гапирмасам бўлмайди."
    Сал ўтмай Давлат катта бозорлик қилиб ташлаб кетди. Афшар ундан ҳам ўғлининг қаёққа йўл олганини сўради.  Билмасмиш.  Миқ этмай масаллиқларни сарбоғичлаб,  ҳаммасини Табассумга топширди.
    -Пешин вақтига пишадиган қилиб овқат сол, Иёзим ҳали қорни очиб қайтади.
    Милдираб қайнаган овқатнинг суви роса тортилибди. Вақт пешиндан оғди. Беш киши Иёзни пайдар-пай йўқлаб келиб, тўрттаси кута-кута қайтиб кетди.  Бири ҳалиям ўтирибди.
    "Қаерда экан-а?  Шошиб турибман,  ишим бор деди-ю,  мана икки соатдан бери дараги йўқ! Одамларни шунақа маҳтал қилиш яхшими?"
    Ўша охирги мижоз кетиш учун эндигина ўрнидан қўзғолган ҳам эдики,  дарвоза ёнига аллақаёқдан бир машина келиб тўхтади. Афшар ўғлим қайтди деб ўйлаб  "хайрият!"  деб юборди.  Машинадан тушиб келган бир норғулгина йигит экан.  У ҳам биринчи Иёзни сўради.
   -Ўғлимни ўзим ҳам кутяпман. Иш билан кетган.  Хоҳласангиз кўчада кутиб туринг, мана ичкарида кутаётганлар ҳам бор.
    Йигит кўчада кутиб туришини айтиб ортга чекинди. 

(Давоми бор)


@Qalbgavhar


#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
117-қисм.  

    —Фермангиз бу ердан қанча узоқликда?
     Машинанинг юкхонасидан керакли ашёларни олиб Давлатга тутқазаётган Сафар гўш “ана бўлди!” дегандек кафтини бир-бирига қоқди.
    —Узоқ эмас, хув анави бинони кўряпсизми? Шундан ўтиб уч юз метрча тепага қараб юрасиз.
    Иёз йўлни кесиб ўтиб ҳамроҳи кўрсатган томонга қаради. Ростдан ҳам ўша тарафда усти ёпилган қандайдир узун бино бор экан.
    —Иёзбек кираверасиз-а? Биз манавиларни ташлаб чиқайлик унда!
     Меҳмонидан изн олган Сафар гўш Давлат билан етаклашиб ичкарига кириб кетди. Ҳаводан келаётган ялпиз иси Иёзни аллақачон унут бўлаёзган анвойи ҳисларга чулғади. Аланглаб қаради: шундоққина йўл четида ариқ бор экан, атрофи ялпиз ва зубтурумларга тўла!
     Бориб унинг четига секингина чўккалади ва жим оқиб ётган чашма сувига ховуч ботирди. Сув жудаям муздек экан. Иёз кўзига чиройли кўринган қўнғироқча ўтни аста бандидан қайириб узиб олди ва қулоғига яқин тутиб силкиб кўрди. Қандайдир ожизона шилдираш эшитилди.   
     Кўзларини юмиб Иёз ўзини худди кўприк остида ўтиргандек тасаввур қилди. Ана элас-элас қаердандир қўнғироқчалар саси эшитилмоқда. Ҳозир унинг лабларига хўл бармоқлар тегади ва аста кўз очаркан қаршисида дунёдаги энг чиройли қизни кўради. Яъни Паривашни!
    Иёз хаёлан уни тасаввур қилди, кўз очишга ва ўзини ҳозирги ғуссали кунларида кўришга чўчиди.
     Шу пайт қулоғига ростдан ҳам қўнғироқчалар овози эшитила бошлади. Кейин бу овозларга унинг юрагида уйғонаётган безовта зарблар ҳам жўр бўлди.
    Чўчиб кўзларини очди ва овоз келаётган томонга қаради. Қозиғини судраб бир қора сигир келяпти, ортида бузоқчаси ҳам бор. Ҳали юрак ўйноғи босилмасдан туриб Иёз уларнинг ортидан келаётган ҳорғин аёл чеҳрасини ҳам кўрди:
    Сарвиноз...
     Ҳайрат билан ўрнидан туриб кетди. Жувон ҳам уни кўриши билан худди арвоҳни кўргандек қотиб қолди. Қачонлардир порлаб турган қорачуғлар энди сўниб қолгандек. Кийим ичида озиб кетган елкалари сўппайиб турибди, ёноқлар туссиз.
      Иёз қандай унинг ёнига яқинлашиб борганини хаттоки ўзи ҳам сезмай қолди.
    —Сарвиноз?
    —...
    —Бу ерда... нима қиляпсан?
Жувон гапирмади, шунчаки сўник нигоҳларини тикканча жим тураверди. Қозиғи ерга судралиб кетаётган сигир борган сари улардан узоқлашяпти. Иёз алам билан унинг ортидан қараб бош чайқади ва бутун танаси билан худди унинг йўлини тўсмоқчидек қаршисидаги аёлга юзма-юз турди.
     —Гапирсанг-чи! Уйинг шу атрофдами?
     Аёл кўзларини ерга тикди ва кетиш учун олдинга журъатсиз бир қадам ташлади.  
     —Тўхта! Сенда гапим бор... Сарвиноз? Кетма! Қаёққа кетяпсан?
      Агар ҳозир сал бўшанглик қилса бу аёл яна изсиз ғойиб бўладигандек Иёз шошилинч унинг билагига қўл чўзди.
     —Гаплашиб олайлик Сарвиноз! Ҳозир менга жудаям кераксан. Илтимос йўқ дема, озгина вақтингни оламан.Сендан сўрамоқчи бўлиб юрган нарсаларим бор!
    Жувон билагини Иёзнинг қўлидан бўшатиб яна кетиш учун олдинга юрди.
     —Мен билан гаплашмагунингча орқангдан боравераман. Тўхта! Сенга айтяпман Сарвиноз?
    У барибир тўхтамади. Иёзнинг эргашишдан ўзга чораси қолмади. Олдинма-кетин жим юриб боряптилар. Кўрмаганидан бери Сарвиноз янаям озиб, ҳивичдек бўлиб қолибди. Сафар гўш эгасилигини айтган усти тим билан ёпилган узун молхонанинг ёнидан ҳам из қувгандек юриб ўтишди. Беш ёки олтита ёнғоқ дарахти ғуж ўсган салқин жойда ҳалиги сигир ўтлаб турган экан, Сарвиноз бориб уни қозиғидан тутиб тепароққа қараб юра бошлади.
    —Бер менга! Ҳозир у сени тортиб кетади. Ўзи нима жонинг бор...
     Ана шу жойда Сарвиноз гапирди.
    —Қочинг! Сиз қаерга боғлашимни билмайсиз.
     Яна бироз тепага юришди. Жувон каттароқ тош қидириб атрофга аланглаётган пайтда Иёз тушундики, у сигирини шу ерга боғлайди.
    —Кел, мен қилай шу ишни...
    Сарвиноз қўлидагини бериб ўзи сал наридаги тошнинг устига бориб ўтирди. Бечоранинг қўллари ҳам косовга ўхшаб қолибди. Иёз қозиқни қоққач секин унинг ёнига бориб чўккалади. 
     —Акангникида яшаяпсанми?
    Жувон бехол бошини сараклатди.
   
(Давоми бор)


@Qalbgavhar


#Ҳақиқат

Агар аёл киши "Эримдан кўра ўғлимни кўпроқ яхши кўраман" деса, асло ишонманг. Ўғлини қўшни аёлга ташлаб кета олади, эрини эса йўқ! 😅 (хазил)

Тушунганлар тушунди))😉

Тўғрими?
Ҳамма коментгооо😁🗣

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

2.7k 0 53 74 34

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Болалик беғубор давр..Хамма нарса ярашади 😉😉🥰


Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.
Биздан  узоқлашманг

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

3.6k 0 37 64 30

Расскажи Снегурочка где была? 😉

Болалик даврини эслаб саҳифаси.

http://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

3.7k 0 25 46 13

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қуён дардлари номли қўшиғи...😉

м/ф "Ну, погоди!»


Яхши  кайфият ҳеч биримизни асло тарк этмасин 😘

Реакция қолдиришни унутманг.

Болалик даврини эслаб саҳифаси.

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

4.4k 0 38 26 37

Ҳозир шу бекор ўтирганда зўр кетадиде.

Кимга қайси стакандан.
Кичик стакан 5 тийин
Катта стакан 10 тийиндан.

Реакция қолдириб қўямиз. 😉👍

Болалик даврини эслаб саҳифаси

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

4.4k 0 21 67 113

Фақатгина бизда у қор ёғгандан кейин тракторчилар кўпайиб кетади...

Қор ёққанда оёқлари ёрдамида трактор изларини ўхшатиб катта бўлганларга алоҳида саломлар...🙋‍♂

Эсладингизми???

Болалик даврини эслаб саҳифаси.

👉
https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

4.6k 0 20 48 80

Сани ўзга болим жоним ёрим демасин
Қизғонаман сени бошқа бири севмасин
Юрагим саники хеч ким буни билмасин
Сани мандан бошқа ўзга бири ўпмасин!!..

tg://settings га 💘💞

Кайфиятни кўтарамиз.❤️

Бизни кузатиб турганингиздан хурсандмиз.
Биз билан қолинг. 🙌

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

5k 0 79 95 33

Har kimning o'z sevgisi va hayotga qiziqishi bor...
Hatto ertalabki qahva va choy ham, har kimniki oʻzgacha - ba'zilarida shakarli, ba'zilari esa shakarsiz.
Kim bilandir oʻzizni taqqoslashga urinmang!

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

5.8k 0 22 36 35

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Разговор со счастьем (Ностальгия)
Всем хорошего настроения!!!!!

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

7.1k 0 168 53 45

Умримиз ўтяпти, дўстларим қаранг,
Баъзида асл ҳақиқат сарсону аранг,
Қалбимиз тубида қасос бўлмасин,
Меҳрли бўлайлик кўнгил қолмасин!
Ҳайрли отсин~да, ҳар бир тонгимиз,
Майин шабодадек,ботса шомимиз,
Ишлатсак,етади кўпдир ақл-онгимиз,
Меҳрли бўлайлик кўнгил қолмасин!
Қўллаб туришса дўстлар бир~бирин,
Учрашганда дийдорлар бўлсин ширин,
Айтсам сизларга бунинг асл сирин,
Меҳрли бўлайлик кўнгил қолмасин!
Яхши~ёмон кунларимизда ҳамроҳ,
Яратган Эгамнинг ўзи берсин паноҳ,
Ҳеч биримиз қилмайлик ҳато~ гуноҳ,
Меҳрли бўлайлик кўнгил қолмасин!

✍Муаллифга рахмат.

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

8.5k 0 224 78 55

Ҳаётни яхши кўринг. Қаранг, у қанча ажойиботларга тўла!🥰 Нима бўлишидан, қаерда ва КИМ бўлишдан қатъий назар СИЗ ЭНГ бахтли инсонсиз! Чунки ҳаётсиз! Яшаш, ҳис қилиш, севиш - оҳ, оҳ, маззаю!'
Ҳаёт лотереяси ҳам ҳаммага чиқавермайди мен СИЗГА айтсам. 😊🥰
Борлигингизнинг ўзи бахтиёрликдир азизим!🥰
Лаҳзаларни севинг! Оламга табассум билан боқинг.
Ва у ҳам СИЗГА энг яхши онларни совға қилади.
Хайрли тонг, меҳрибон ва қадрдон инсон.😍

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

7.3k 0 190 35 41

Сизга мусиқа жўнатяпман....
қишнинг гўзал
мусиқасини....хаёллар олами, бетакрор дунё ВА сиз- азиз инсоним...

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

6.3k 0 116 9 30

Бугун 2 январь. Қишнинг совуққина бир куни! Ҳаётнинг тафти иссиқ лаҳзалари! 🤓
Умрнинг гўзал дақиқалари.😇
Ҳа, СИЗ томонга ҳам
Бахт шамоли етиб бордими?🤗
Оппоқ қор ёғяптими? 🥰
Ҳозир бориб қолади...😊
Мўъжизалар ёғади.🥰
Ажойиботлар дунёсига марҳамат, қадрдоним!😊🥰
Хайрли тонг, хайрли кун азизим!🎉
https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

7.7k 0 235 14 39
20 last posts shown.