#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
148-қисм.
-Шунга... Ўйлаб-ўйлаб шу охирги келган совчиларга розилик беришга қарор қилдим. Ҳаётимни янгитдан бошлашни истайман. Умидим ёлғиз Яратганнинг ўзидан! Балки она йўриғида мана шу етимларнинг бошини силасам, оқ ювиб-оқ тарасам Парвардигор менинг гуноҳларимни кечирар...
Энди бу ерларга келиб юрманг, Иёз ака! Иложи бўлса бундан кейин қидирманг ҳам...
Аслида Сарвинознинг ёнига Иёз ўз хатоларига иқрор бўлиш учун келганди. Пушаймонлик ва виждон оғриғига тўлган қалбини унга бу сафар имкон қадар очиб-сочмоқчи эди. Аммо кўриб турибди-ки: ҳозир бунинг мавриди эмас. Мункайганча ўтириб, кўз ёшларини енгига артганча қозиқ суғураётган жувонни у бир сўз демай кузатиб турди.
"Ҳалиям қилган ишидан виждони азобда! Ўзини кечиролмаяпти. Мен аҳмоқ нималар қилиб қўйдим... У-ку бу виждон азобидан қачондир ҳалос бўла олар, аммо мен-чи?"
Аёл кетди. Иёз эса тут ёнида яқин ўтмишдаги қилмишларини ўйлаб анча вақтгача ўйланиб турди, сўнг у ҳам келган йўлига из солди.
🍃
-Яна қачон кўришамиз, Нози? Ишқилиб учрашувга вақт тополасанми?
Баҳорноз ортидан сўлақмондек эргашиб келаётган йигитга ўйноқлаганча кўз ташлади:
-Тентак! Нима сен, энди доим шунақа учрашиб юрамиз деб ўйлаяпсанми? Ҳомтама бўлма ва кеча оқшом айтган гапларимни унут! Ўтди-кетди, эшитяпсанми? Хаёлингдан ҳаммасини чиқариб ташла! Мен оиламни бузишни истамайман. Кеча энди бир шунақа бўлиб қолди-да...
Қодир ўзини ташландиқ нарсадек ҳис қилди. Шу боис кажбаслиги тутиб дарров Баҳорнознинг билагига ёпишди:
-Яна сенга иссиқ-совуқ таъсир қила бошладими дейман, Нози?! Ўзингга кел! Нималар деяпсан? Ахир кеча ўзинг ўз оғзинг билан айтмадингми, эринг...
-Эримни яхши кўраман!
Иккаласи бир фурсат бир-бирига тикилганча туриб қолишди. Пайтдан фойдаланган келинчак гапидан карахт ҳолатга тушган йигитнинг қўлидан билагини бўшатди.
-Хўп, унда сенга саволни бошқачароқ бераман.
Қодир гапиришдан аввал тезгина атрофга кўз ташлаб олди. Улардан анча нарида синфдош қизлар йигитлар ҳамроҳлигида кўприкдан қиялаб кетиб бормоқда эди. Нилуфарни ҳисобга олмаганда қизиқиш юзасидан ортга қайрилиб қараётган кимса йўқ. Қодир Баҳорнознинг белидан шарт қучиб қулоғига шивирлади.
Жувон бўшашиб бир лаҳзага кўзларини юмди. Сўнг жаҳл билан йигитга юзланди.
-Сенга сир айтган мен аҳмоқ! Ўзингча энди нозик жойидан тутдим деб ўйлаяпсанми?
Ўқи нишонга текканини сезган Қодир муғомбирона илжайди:
-Демак, тушунибсан!
-Бу гапингдан сўнг сенга ишониш керакми ёки йўқми, тўғриси иккиланиб қолдим Қодир?!
-Иккиланма! Менга ўзингга ишонгандек ишонишинг мумкин. Сўз бераман: ўртамиздаги ишлар ҳар доим сир бўлиб қолади!
Баҳорноз "аҳмоғингни топибсан!" дегандек энса қотирди сўнг хайрни ҳам насия қилган ҳолда илдам қадамлар билан шериклари томонга шошди.
Кетар ошини ошаш учун охирги бор дастурхон атрофига ўтирган синфдошларнинг кайфияти янада чоғ. Кимдир ҳазил-хузулига зеб берган, кимдир бу ҳазилларга хандон отиб кулган, қизлар эса ўзаро бир-бирлари билан пичирлашган. Овқат дастурхонга тортилгунча қуруқ ноннинг ўзини кавшаб ўтирганлар ҳам бор. Аммо улар ичида ҳеч кимга гап қўшмай, зимдан бир-бирини кўз қирида кузатганча ўтирган эски ошиқ-маъшуқлар бу Қодир билан Баҳорноз.
-Энди тез-тез шунақа учрашиб турсак бўларкан!
Кимдир ниҳоят Қодир учун жўяли кўринган таклифни айтди.
- Ҳар доим тўртта кал йиғилавермасдан, бизниям чақирсаларинг, кейин келамиз-да!
-Ҳўп, биз чақиришга-ку чақирамиз, аммо ичларингда аввал келаман деб қизиқтириб қўйиб кейин қорасини кўрсатмайдиганлар бор-да!
Бу даврадаги сариқ кўйлакли жононга қараб айтилган Қодирнинг таклифи эди.
-Унда келаси шанбага... Яна шу еда учрашамиз... Қани, келаман деганлар қўл кўтарсин-чи!
Биров учрашув учун бошқа жой таклиф қилгандек бўлди, яна бошқаси шанба куни вақти йўқлигини айтди, Баҳорноз эса худди бу мавзу ўзига тааллуқли эмасдек, жимгина ўтираверди.
Хайрлашув чоғи Қодир унинг қўлини кафти ичида узоқ тутиб қолди:
-Шанба куни кутаман-а Нози!
Давоми бор.
@Qalbgavhar