#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
147-қисм.
Баҳорнознинг ичи ширин бир орзиқишга тўлди. Бундан икки йил олдин битирув оқшоми куни улар тонг саҳар темир кўприкка қуёшнинг қандай чиқишини кўриш учун боришганди. Ўшанда Қодир...
-Менга қара, ўзи ўтиришга ким-ким келади? Ҳаммами? Қизлардан кимлар? Йигитлардан-чи?
Нилуфарнинг кўзлари қувлашди:
-Боришинг аниқ шекилли-а? Агар "Нозиям келаркан" десак, ҳаммаси келади! Ишонавер, келмайдиганиям келади, ҳали!
Баҳорноз яйраб, чигилларини бир ечиб келгиси келди. Қизлар эса дарров "кетаман"га тушишди.
Уларни кузатиб кириб, соатга қаради. Ювиниб таранса бўлди! Сариқ кўйлагини олиб келган. Битта тескари тарафидан дазмол урса тайёр!
🍃
-Эрга тегиб янаям очилиб кетибсан...
Қодир чорак соат ёнида гунг каби ўтириб ахийри ён-атрофдагилар рақс баҳонасида ўринларидан туриб кетишганидан сўнг тилга кирди.
-Шунақа де...
-Ҳа, кўйлагинг ҳам жуда ярашибди. Тўғриси, эрингга ҳавасим келди Нози...
Баҳорноз Қодирга кўз қирини ташлаб унинг нечоғли ўзига суқланиб ўтирганини кўрди.
-Сираям билиб-билмай унга ҳавасинг келмасин...
Собиқ севгилисининг мужмал туюлган гапи Қодирни бироз ўйлантириб қўйди. Ҳарчанд уринмасин, унинг бу билан нима демоқчилигини англолмади.
-Нимадир ичасанми?
-Йўқ, ҳовлига чиқмоқчиман. Юр, агар сениям чиққинг келса!
Қодир қўлидаги лимонадни жойига қайтариб гарчи ҳеч вақога тушунмаётган бўлса-да Баҳорнознинг ортидан эргашди.
Зиёфат ўтказилаётган жой атрофи гир мажнунтолларга тўла, бир тарафида сой шилдираб оқиб ётган сўлим бир гўша эди. Аммо қоронғуда мажнунтоллар атрофи салгина юрак чўчитар даражада ҳилват жойга ўхшаб кўринади.
Баҳорнознинг у тарафга боришга юраги бетламади. Шу боис бўшаб ётган супа четига бориб ўтирди. Ола-чалпоқ чироқ ёруғида унинг келишган қадди қоматидан кўз узолмаётган Қодир аста келиб ёнбошидан жой олди.
-Нози, битта савол берсам хафа бўлмайсанми?
-Сўра!
-Нега учинчи хотин бўлишга рози бўлдинг, ўзи? Ҳеч тушунмайман, ўша одам билан ораларингизда нимадир бўлганмиди? Эшитишимга қараганда у ҳалигиндек... Касб қиларкан-а?!..
Баҳорноз истеҳзоли жилмайди:
-Биринчидан у уч марта уйланган бўлса ҳам эндигина йигирма бешга киради. Ёш йигит! Иккинчидан сен ўйлагандек орамизда ҳеч нарса бўлмаган... Фақат... У мени ёқтириб қолиб, ҳалиги нима десам экан... Ўзига иситиб олди. Кўзимга ҳеч нарса кўринмай... Ақл хушимдан айрилиб... Ҳуллас, тушундинг назаримда!
-Ҳа, бахтлимисан ишқилиб?! Ёқтириб қолиб, мана... Нима қилиб бўлса ҳам ниятига етибди-ку, ҳар қалай...
-Ниятига етди... Етмай ўлсин!
Қодир қулоқларига ишонмади. Секин Баҳорнозга яқинроқ сурилиб ўтириб олди. Назарида унинг турмушидан негадир ичи чиқмаётгандек.
-Нози... Нима, бахтли эмасмисан? Гап-сўзларингдан...
-Эътибор берма! Бугун ўзи сал кайфиятим йўғроқ, шунга озгина бўлсаям кўнглим ёришармикан деб бу ерга келдим...
Шу гап билан Қодирнинг ичидаги саволлар ўз тасдиғини топгандек бўлди. "Мумкинми, мумкинмасми?" деган ўйда иккиланишлар билан Баҳорнознинг бармоқларига аста қўл югуртирди:
-Келганинг яхши бўлибди. Очиғи сени бу ерда кўраман деб ўйламагандим...
Баҳорноз кўзларини юмди. Беиҳтиёр ўзини Иёзнинг ёнида ўтиргандек тасаввур қилди.
-Ростдан-а? Кутмаганмидинг?! Наҳотки...
🍃
-Хатолар учун албатта бадал тўланиши керак, Иёз ака! Мен тоқатим етганча ана ўша бадални тўлаяпман. Онам анчадан бери касал. Акам ва янгамнинг бошига бундан кейин ташвиш орттириб яшашни истамайман.
Танаси ёриқ тут ёнида Иёз миқ этмай Сарвинознинг гапларини эшитиб турарди. Охирги гапидан сўнг бошини кўтариб унинг чеҳрасига тикилди. Бечоранинг юзига чалпак-чалпак бўлиб доғ тушибди, икки кафти қадоққа тўла. Кафт қиррасининг арқон қийиб кетган жойларида қизғиш эт ҳилвираб турибди.
Иёзнинг виждони қийналди. "Қанақа аёл эди! Эссиз..."
Аёл йиғлаб юбормаслик учун лабини қаттиқ тишлади. Аммо кўз ёшларини тийиб туришга барибир унинг кучи етмади.
(Давоми бор)
@Qalbgavhar