#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
146-қисм.
-Туппа тузук ишлаб юрганди-ку, она! Одамларга нима бўляпти тушунолмай қолдим. Дардим-ўзимга етарли. Бировларники ортиқча менга...
Афшар хоним ўйланиб қолди. Дарҳақиқат, Иёз эртадан-кечгача одамларнинг дардини эшитади. Шу ёшда унинг тенгқурлари қийқириб, кўча-кўйда кўнглига келган ишни қилиб юрибди. Эрта уйланди, ёш боши ғалвага кўмилди. Орзулаб етишгани-Ғамзанисо айни у билан Лайли Мажнун бўладиган ёшда бедаво дардга йўлиқди.
"Иёзимга кўз тегди!"
Хоним бир неча йил олдин ҳамманинг оғзига тушган тўй воқеаларини эслаб хўрсинди.
🍃
Илгичда турган сариқ духоба кўйлакни Баҳорноз икки карра қадди-бастига мослаб кўрди. Назарида тўйдан кейин ўзи ҳам бироз тўлишгандай.
-Ўлсин, икки ёнини торайтирмасам бўларкан. Сиғсин-да ишқилиб...
Кўйлак баданига таранг тортилиб, баъзи жойлари кўзга лоп этиб ташланадиган бўлиб қолди.
-Агар ҳозир мени бу кўйлакда кўрса- эримнинг хуши бошидан учиши аниқ. Эси оғиб қолади! "Кўриб қўй! Сен ҳали шунақа жононнинг қадрига етмаяпсан!" деб мижоз қабул қилиб турган жойида қаршисига чиқиб, мана бундай кўз-қараш қилсамми... Биттада тамом-да!
У бу кўйлакни атай чеварга айтиб кўкрак ўйимини чуқурроқ ўйдиртирганди. Битган пайти кийиб кўрганида ҳатто уни тиккан аёлнинг ҳам анграйиб қолгани эсида!
"Қандай ширин дамлар эди-я, эссиз... Қадамингга кимлар зор эди!"
Келинчак ойнадаги аксига сузилганча овозини ингичка қилиб ишваланди:
-Иёзбек ака... Жоним... Шугун ойимникига бориб келсамми, деб турибман. Руҳсат берасизми?
Қўяётган томошаси ўзига ёқиб кетиб шундай кейин қиқирлаб кулди, кейин шоша-пиша упадону ёғ қаламларини қўлига олиб худди аввалгидек кўзларини бўяб, ёноқларини қизартириб пардоз қилишга тушди. Эринмай киприкларигача бўёқ суртди ва пардози битгач ойнадаги аксига ачинганча тикилиб қолди:
-Иёз бўлмай ўл! Жонимни единг... Сени ёмон кўраман! Эшитяпсанми? Кўргани кўзим йўқ, нафратланаман сендан! Аёлига бахт беролмаган эркак эркакми? Мен шунга муносибмидим? Жавоб бер! Наҳотки, бир оғиз ширин сўзингга арзимасам... Ёки шунчалик худбинмисан?
Нигоҳинг қаерга тушса, ўша ерга бориб гуллашни истадим. Сени қуёшим деб тушундим. Ишқни эса иккимизни бирлаштирадиган меҳвар деб...
Оқибат нима бўлди? Қандай азобларни менга раво кўрдинг? Бу худди гулни узиб, ўзинг ҳеч қачон қайта очиб кўрмайдиган китобнинг ичига солиб қўйишдек гап!
Кошки, айбимни билсам экан...
🍃
Афшар одми кийимда уйига кетиш учун тахт бўлиб ўтирган келинига ажабланиб қаради:
-Тузукроқ кийиминг йўқми? Бу нима юриш?! Сал ўзингга қарасанг-чи, қизим. Ахир хали тўйига бир йил ҳам бўлмаган келинсан.
Баҳорноз хўрсинди:
-Бўлаверади. Шуниси тузук. У ёқда кийишга бошқа кўйлак олганман. Борсам кийиб оламан.
-Менга қара, Иёз ҳали вери бўшамайдиган кўринади. Уни кутиб вақт йўқотма! Ҳозир мен сенга Назирмадни чақириб бераман. Боя уйи ёнида кўргандим. Агар кетиб қолмаган бўлса, сени уйингга қўйиб келади. Бўлақол!
Қайнонасининг гапидан сўнг келинчак имиллабгина ўрнидан қўзғолди:
-Қўйинг овора бўлманг, эртага ошиқча гап керакмас. Сизниям бошингиз балога қолмасин. Ўзим уйга автобусда етволаман. Шу... Сиз... Кетганимни уларга айтиб қўйсангиз бўлди...
-Ҳавотир олма, албатта айтаман. Қудамга салом айт. Эртага қайтар пайтинг жуда кеч қолиб кетма, эшитдинг-а? Иёз биласан, жуда сиқилиб юрибди...
Келинчак паст овозда "хўп" деди ва Иёз ўтирган хона деразасига кўз ташлаганча дарвоза тарафга қараб юрди.
🍃
Қизлик ҳовлисига келган куни Баҳорнозни йўқлаб уч-тўртта дугонаси келди. Улар ичида болаликдан бир қўғирчоқни талашиб ўйнаб катта бўлган амакисининг қизи Нилуфар ҳам бор эди.
-Бугун кечаси синфдошлар ўтириш қиляпмиз. Эртага азонда темир кўприк тарафга қуёш чиқишини кўргани борамиз. Уйда димиқиб ўтирасанми, сенам биз билан юр!
Давоми бор
@Qalbgavhar