#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
121-қисм.
Бирон марта қизингизнинг ўзидан сўрадингизми? Бу йигитни қаердан танийсан деб? Сўрамаган бўлсангиз билиб олинг, мен унинг ёнига бормаганман, қайтангга у менинг ёнимга иши тушиб, ёрдам сўраб келган! Баҳорноз ҳар доим мен учун мижоз қатори, адашманг!
Иёз кастюмининг барини жаҳл билан қоқиб эшик сари юрди. Шу пайт ортидан Сўфизоданинг дағал овози эшитилди:
-Демак қизимга уйланмайсан, шунақами?
-Ҳа уйланмайман!
Иёз чиқиб кетишига Наримон Сўфизода столни муштлади.
-Тавба, энди қаёғдаги кушноч-кинначига ялиниб ўтирсам-а? Эсиз...
🍃
Баҳорноз кўприк устида ўйланганча турган Иёзни кўрди-ю атайин пошнасини ерга теккизмай оёқ учида ўша томонга юрди. Йигит хаёлга берилганидан нотаниш кафт кўзларига қопқоқ каби ёпилган пайтда чўчиб кетди. Қаламчадек бармоқлару юмшоқ тирсакни пайпаслаб кўргач бу Баҳорноз эканлигини пайқади.
-Қоч, ўзи кайфиятим йўқ!
-Вой нега?
Иёз чимирилганча ўгирилди. Эгнида оч сариқ кўйлак ва унга монанд сарғиштоб сочлар елкаси оша шалола каби қуйилиб турган қиз дарров унга табассум билан жилмайди.
-Худди билмайдигандек сўрашингни қара! Балки ҳеч нарсадан хабарим йўқ дерсан? Шунақами?
Баҳорноз яна мавзуни ҳазилга бургандек қилиб елка қисди:
-Хабарим йўқ! Айтмасангиз қаердан биламан? У менмас сиз-ку ҳамма нарсани биладиган, айтмасам ҳам баридан бохабар одам...
Иёз қизга синовчан тикилди. "Ҳа, ростдан ҳам у отаси билан кўришганимдан бехабар. Ўй-хаёли фақат хуфёна учрашувимизда! Отасининг сарғайиб, акасининг аччиқ-заха тортиб юргани билан иши йўқ!"
-Хўш нимадан кайфиятингиз бузилди? Айтасизми?
-Отанг билан кўришдим.
Баҳорноз ҳайратга тушди. Энди у термулиб турган кўзлар ҳам лаҳза сайин гина-кудратга тўлиб бораётгандек.
-Кайфиятим яхши эди, шу суҳбатдан сўнг асабим ўйнаб қолди.
Шундай дея Иёз худди муҳим гапи бордек қизнинг тирсагидан ушлаб уни ўзига тортди:
-Баҳорноз... Шарт қўядиган одамлар ёқмаслигини сенга айтгандим-ку! Кейин... Мен сени мажбурламаганман. Тўғрими? Энди эса отанг менга шарт қўйяпти..
Баҳорноз Иёзнинг бағрида бармоғи билан унинг тугмасини ўйнаганча хаёл сурарди. Туришидан гўё йигитнинг гапини эшитмаётгандек.
-Сенга айтяпман. Хаёлинг қаёғда? Хуллас, айтадиганим ўша гап. Ҳалиги маҳалладошинг борку, исми нимайди? Собирми, Қодирми... Ана ўшанга эрга тег! Эшитяпсанми? Бизда тугади!
Баҳорноз аразлагандек юзини шарт сой тарафга ўгириб олди. Иёз эса кетишга чоғланди.
-Ўзимни ўлдираман, уволимга қоласиз! Эшитяпсизми?
Қиз бирдан жазавага тушиб қолди. Унинг овозида аламзадалик бор эди.
-Дорими, сирками хуллас қўлимга илинган нарсани ичаман, мендан қутуласиз!
Иёз ўқрайганча унга тикилди.
"Демак бу қиз ҳаммани ноғорасига ўйнатиб ўрганиб қолган! Тушунарли..."
Шу ўй хаёлидан ўтиб, дадиллашди. Аммо ичи барибир ҳижил.
-Менга фарқи йўқ. Дори ичасанми ёки сирка? Кўз ўнгимда ўзингни мана шу сойга отасанми ёки машина остига... Хуллас қизиқ эмас. Билганингни қил!
-Демак сизга барибир-а? Шунчалик бераҳммисиз?
Иёз қўлларини икки ёнга ёзиб кўрсатди:
-Айтяпманку билганингни "қил" деб!
Баҳорноз чинқироқ овозда қичқирди:
-Сиз... Инсофсизсиз! Сиз... мени жодулаб, хаёлимни ўғирладингиз... Ўзингизга ром қилиб, кўзимга ҳеч нарса кўринмайдиган ҳолга солдингиз... Сиз...
-Оббо... Бор-ей...
Иёз беписандларча ортга ўгирилди. Чамаси беш қадамча юрганди ҳамки, нимадир сувга шалоп этиб учиб тушгандек бўлди. Қаради: сувда оч сариқ кўйлакнинг қаеридир лоп этиб кўзга ташланди.
-Тентак қиз! Аҳмоқ!!!
Апил-тапил ўзини сувга отди. Оёқ қўли зумда карахт ҳолга тушиб, қулоғи ғиппа беркилди. Аммо бу ҳолатда тўхтаб бўлмайди. Жон-жаҳди билан олдинга интилиб суза бошлади. Хаял ўтмай сариқ кўйлакка етиб олди. Баҳорноз сочига чангал урилган пайтда ҳам ўликдек беҳис эди, қилт этмади. Бир амаллаб уни сувдан олиб чиқди. Ичига сув кирган экан, силталашлардан сўнг қиз ўқчиб-ўқчиб қайт қилди.
(Давоми бор)
@Qalbgavhar