#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
118-қисм.
-Шунақа бўлганидан афсусдаман, Сарвиноз! Олдингда айбдорман. Агар кечира олсанг, мени кечир...
Жувон ерга қаради, киприклари пирпираб дарров улар орасида йириккина ёш томчиси пайдо бўлди. Бундан икки ярим йил олдинги воқеалар Иёзнинг кўз олдидан ўтди. Ёдида бор: Сарвиноз ҳаммадан бошқача йиғларди. Ёшли кўзлари нуқрадек порлаб, лаблари шира йиққан гилосдек тўлишиб, киприклари жимирлаб... Худди шунақа чиройли йиғлайдиган аёлни йигит бошқа ҳеч қаерда учратмади.
-Охирги пайтлар мени қарғаган бўлсанг керак деб кўп ўйланадиган бўлиб қолдим. Ҳаётда бахтли эмасман. Худди кимнингдир қарғишига қолгандек бахтсизман, Сарвиноз...
Бояги йириккина ёш томчиси дув этиб пастга қуйилди. Кейин кетидан бошқаси.
-Хўш, нега индамайсан?
Сарвинознинг тим қизарган лаблари худди охирги учрашувдагидек пир-пир уча бошлади.
-Гапир, Сарвиноз! Мени қарғаганмидинг?
-Йўқ, қарғамаганман. Нега сизни қарғашим керак? Нима учун?
Ёшли кўзлар Иёзга тикилди. Ҳозир бу кўзларга қараш Иёзга оғирлик қиларди. Елка қисиб "билмайман" деди.
Қани энди ўтмишни орқага қайтариб бўлса...
Ўша кунда қош ва қабоқдек яқин бўлишмаганда...
Худо уларни Мағрибу Машриқни бир-биридан узоқ тутгандек, узоқ тутганда, йўлиқтирмаганда...
Афсус!
-Ҳеч нарсадан қийналмаяпсанми? Мендан нима ёрдам керак? Тортинмай айтавер...
Жувон "ҳеч қандай ёрдам керак эмас!" дегандек бошини сараклатди ва шу кўйи ўрнидан туриб Иёздан анча нарига кетди.
🍃
Даъво.
Афшар Баҳорнознинг юзига эшикни оҳиста ёпди. "Тавба! " деди ўзига-ўзи дарвозахонадан уч-тўрт қадам берига юргач. "Бу ойимча намунча? Бизникида ой кўрганми? Гапини қаранглар, " тирсагимга қичима тошди, дам солдиришим керак!" миш, ҳе ўргилдим баҳонангдан!"
Шу пайт зинадан тушиб келаётган ўғлига кўзи тушди. Туришидан у худди бир жойга шошаётгандек.
-Ҳа, тинчликми?
-Иш билан она...
Афшар питирлаб қолди. Ахир бояги қиз уй олдидан узоқлашиб улгурмади, ҳали. Иёзни кўрадиган бўлса, чиппа ёпишиб олади. Ўзи шусиз ҳам маҳаллада бўлмағур гаплар урчиб ётибди.
-Менга қара, сал шошмай тур ўғлим! Жамшеднинг дўконига боролмай тургандим. Ҳозир рўйҳат қилиб бераман, ўтиб келасан...
-Ажойибсиз-а, она! Ана "югур-югур"ларга Давлат борку! Табассум опа нима қиляпти? Айтинг ўшаларнинг биронтасига, мен ахир шошяпман.
Афшар тилини тишлади. Демак ўғли шошиб турибди. "Ҳа майли, нима бўлса бўлди, энди!" дея уф тортди. Шахт билан очилган эшик бояги қиз кийган тўқ қизил духоба кўйлакнинг пешини кўрсатди.
"Кетмаган экан савил!"
Ташқарида ғудир-ғудир овозлар қулоққа чалинди. Кейин қадам товуши. Афшар ўғлининг ортидан мўралаб қарашни ҳам, ичкари томон йўл солишни ҳам билмай, турган жойида шамдек қотди.
"Ҳозирги замоннинг қизлари ғалати! Тавба, буларда ор-номус йўқми? Қачондан бери йўқ нарсаларни баҳона қилиб қатнайди-я! Бир бора шу қиз бош суқмаган куннинг ўзи йўқ. Юзимни сидириб бўлсаям энди қаттиқ-қаттиқ гапирмасам бўлмайди."
Сал ўтмай Давлат катта бозорлик қилиб ташлаб кетди. Афшар ундан ҳам ўғлининг қаёққа йўл олганини сўради. Билмасмиш. Миқ этмай масаллиқларни сарбоғичлаб, ҳаммасини Табассумга топширди.
-Пешин вақтига пишадиган қилиб овқат сол, Иёзим ҳали қорни очиб қайтади.
Милдираб қайнаган овқатнинг суви роса тортилибди. Вақт пешиндан оғди. Беш киши Иёзни пайдар-пай йўқлаб келиб, тўрттаси кута-кута қайтиб кетди. Бири ҳалиям ўтирибди.
"Қаерда экан-а? Шошиб турибман, ишим бор деди-ю, мана икки соатдан бери дараги йўқ! Одамларни шунақа маҳтал қилиш яхшими?"
Ўша охирги мижоз кетиш учун эндигина ўрнидан қўзғолган ҳам эдики, дарвоза ёнига аллақаёқдан бир машина келиб тўхтади. Афшар ўғлим қайтди деб ўйлаб "хайрият!" деб юборди. Машинадан тушиб келган бир норғулгина йигит экан. У ҳам биринчи Иёзни сўради.
-Ўғлимни ўзим ҳам кутяпман. Иш билан кетган. Хоҳласангиз кўчада кутиб туринг, мана ичкарида кутаётганлар ҳам бор.
Йигит кўчада кутиб туришини айтиб ортга чекинди.
(Давоми бор)
@Qalbgavhar