Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Она соғинчи
Дийдорлашиш фурсати етиб,
Келаяпман юрак тўла ғам.
Онам кутар уйда кўз тутиб,
Соғинчлари ортиб яна ҳам.
Қувонч руҳи инди кўнглимга,
Ҳаяжондан титроқда жоним.
Ёш чоғимдек қалқиб кўзимга,
Иссиқ иссиқ оқмоқда ёшим.
Онам бағри қуёшдек иссиқ,
Талпинаман интиқ гўдакдек,
Учоқ узра боқсам ногоҳон,
Она юртим худди эртакдек.
Энди ёруғ кунлари қолган,
Ҳасратларим кеттилар ёниб,
Мусофирлик ичра йўқолган,
Ҳур ёшлигим кетибди оқиб.
Юрагимни тутиб бир алам,
Уйга шошиб келаётирман.
Учаётир қуш каби танам,
Шамол каби елаётирман.
Келаяпман мисли чўғ ёниб,
Ўзга юртда беҳад оғриндим.
Бор меҳри йўлларга сочиб,
Онажоним жуда соғиндим.
✍Шерали Ҳикмат
🎤Дильшод Умаров
🍂Бизни кузатиб турганингиздан хурсандмиз.
Биз билан қолинг. 🙌
https://t.me/Qalbgavhar
@Qalbgavhar
Дийдорлашиш фурсати етиб,
Келаяпман юрак тўла ғам.
Онам кутар уйда кўз тутиб,
Соғинчлари ортиб яна ҳам.
Қувонч руҳи инди кўнглимга,
Ҳаяжондан титроқда жоним.
Ёш чоғимдек қалқиб кўзимга,
Иссиқ иссиқ оқмоқда ёшим.
Онам бағри қуёшдек иссиқ,
Талпинаман интиқ гўдакдек,
Учоқ узра боқсам ногоҳон,
Она юртим худди эртакдек.
Энди ёруғ кунлари қолган,
Ҳасратларим кеттилар ёниб,
Мусофирлик ичра йўқолган,
Ҳур ёшлигим кетибди оқиб.
Юрагимни тутиб бир алам,
Уйга шошиб келаётирман.
Учаётир қуш каби танам,
Шамол каби елаётирман.
Келаяпман мисли чўғ ёниб,
Ўзга юртда беҳад оғриндим.
Бор меҳри йўлларга сочиб,
Онажоним жуда соғиндим.
✍Шерали Ҳикмат
🎤Дильшод Умаров
🍂Бизни кузатиб турганингиздан хурсандмиз.
Биз билан қолинг. 🙌
https://t.me/Qalbgavhar
@Qalbgavhar