Хазон_бўлган_гул:
Дунёда турфа тақдирлар бор. Ҳар хил одамлар бор. Бу галги ҳикоям аччиқ тақдир эгаси ҳақида. 100% реал ҳаётдан олинган бўлиб олдиндан огоҳлантираман юраги бўшлар ўқимай қўяқолинг. Буни ёзишимдан мақсад эса шундоғам беш кунлик бўлган ҳаётимизни баттар қийинлаштирмайлик. Ҳар нарсадан бахт излаб инсонларга фақат ва фақат яхшилик улашайлик.
Миржон аканинг икки ўғил икки қиз фарзанди бор. У эл юрт ичида жуда обрўга эга. Хотини билан 27 йилдан бери тинч тотув яшаб келади. Фарзандлари ҳам ҳаммаси ўқимишли, тарбияли кўрган одамни ҳавасини келтирадиган болалар бўлиб улғайишди. Миржон ака мактабда жисмоний тарбия дарсидан сабоқ беради. Хотини эса шу мактабнинг меҳнат фани ўқитувчиси.
Икки ўғилни уйлантириб уй жойли қилишди. Катта ўғиллари Мирхон кўчиб чиққан бухалтерия соҳасида ишлайди. Иккинчи ўғил Мираброр эса икки бўлди уйланганида у ҳам ота изидан кетиб жисмония тарбиядан институтда дарс беради. Учинчи қизлари Маҳлиё уч ой олдин турмушга чиққанди. У ҳам боғчада тарбиячи бўлиб ишлайди. Кенжа қиз Матлуба эса ҳали эндигина ўн биринчи синфни тугатди.
Ҳуллас бир сўз билан айтганда бу оилага ҳамманинг ҳаваси келади. Ҳали ёш бўлсада Матлубани келин қиламан деганларнинг саноғи йўқ. Миржон ака эса ҳали бери кичик қизини узатишни ўйлаганича йўқ. Маҳлиё сингари уни ҳам олий маълумотли қилишни ўйлайди. Эртага бировни эшигига борса эрини қўлига қараб қолмайди деган фикрда эди.
Аммо ҳаёт биз хоҳлаганимиздек давом этмайди. Миржон ака жуда қаттиқ қўл одам эди. Айниқса қизларнинг тарбиясига жуда эътиборли бўлиб қизлар ҳеч қачон эркак кишининг юзига тик боқиб гапирмасди.
Ана шундай оилада тарбия топганди бизнинг қаҳрамонимиз. Қобил Матлубани уч йилдан бери ёқтириб қолган. Неча марталаб йўлидан чиқди. Фойда қилгани кўкарган юзлару мушт еган елкалар бўлди. Мираброр синглисига ортиқча гап отганни ковушини тўғрилаб қўярди. Табиатан бақувват бўлган бу йигит анча мунчасини доғда қолдирарди. Шу сабабли ҳам Матлубага юрак ютиб гап ота оладиганлар ҳадеганда топилавермасди.
Қобил қишлоқнинг зўравони саналарди. Мирабрордан калтак еган куни жўралар йиғилиб отамлашмоқчи бўлишганди.
Қобил бой оиланинг эрка тантиқ ўғли бўлиб билганини қилиб юрарди. Отаси доимо ишда бўлиб ўғлини назорациз қолдирганди. Қобил пулдан қийналмай ўсган. Атрофидаги ўртоқлари ҳам унинг пуллари учун юради десак адашмаган бўламиз.
Қобил Наби аканинг ёлғиз тилаб олган ўғли эди. Ўқишга ҳам пул билан кирган дарсларда ҳам номигагина қатнашиб ёлчитиб ўқимаганди. Ҳуқуқшунослик бўйича ўқиганди. Отаси уни прокурор ёки адвокат қиламан дея умид қилганди. Бу қулоқсиз ўғил эса ўқишни битиришга битирдию ҳали бери бир ишнинг бошини тутгани йўқ.
Мана 23 ёшда бўлсада кўчада сандироқлаб юргани юрган. Бугун ҳам бекорсоз дўстлари билан Комил чўлоқнинг чойхонасида ўтиришадиган бўлишди. Мирабрордан калтак егани ёмон бўлдида энди дўстларига кулгу бўлмаса бўлди эди. Кўзининг атрофи кўм кўк бўлиб турибди. Бироз қайтармикан деб совуқ сувга сочиқни ботириб кўкарган жойига босиб турди. Шу сабабли ҳам бугун ўтиришга кечроқ борди. Борса ҳамма дўстлари йиғилиб бўлган. Ҳамма дегани ҳам 6 киши Салим, Хуршид, Дилшод, Турсун, Ботир, Зокир.
Давра қуриб ниманидир қизғин суҳбат қуришаётган эканлар.
- Саломлар аҳли жамоа.
Ўтирганлар барварига овоз келган томонга қарашди.
- Эеее кимни кўряпман. Бизни чақириб қўйиб ўзинг келмайсанми деб энди кетмоқчи бўлиб тургандик.
- Биласанку доимо келганман.
- Ия Қобил кўзингга нима қилди?
- Ҳа ростдан нима бўлди? Тинчликми?
Ўтирганлар бири қўйиб бири сўрай кетди.
- Ҳа тинч. Уриб олдим.
- Ҳалиям йиқилиб тушдим демадинг.
- Эее бу Аброрга уриб олган кўзини.
Ҳамма бирваракайига кулиб юборди.
Қобилни эса жаҳли чиқиб кетди.
- Бўлди йиғиштир оғзингнни ҳамманг.
- Хўўп бир ҳазиллашдикде.
- Қани нима буюртма қиламиз. Бўлингла қоринам пиёзни пўсти бўлиб кетди.
- Кабобда бошқа бу ерда тузукроқ нарса ҳам йўқку.
- Айт унда бўлақол.
Дўстлар тортишиб талашиб овқатланиш баробарида шайтон сувидан ҳам сипқоришди.
@Qalbgavhar