Forward from: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️Азиз ва дилбар опа-сингиллар!
❗️Тиббиёт соҳасининг мунис ва муҳтарама аёллари!
✅ Аёл зоти азал-азалдан меҳр-шафқат, нафосат, садоқат тимсоли бўлиб келган. Шу маънода, ҳаётимизни эзгулик нури билан мунаввар этаётган, оилаларимиз файзу фариштаси бўлган мўътабар аёлларимизни, азиз опа-сингилларимизни ҳар қанча эъзозласак, оз.
👩🏻⚕️Хусусан, бугун тиббиёт тизимида қўли енгил шифокорлар, меҳрибон ҳамширалар нафақат дори-дармон, балки ширин сўзи билан минглаб беморлар қалбига умид ва ишонч, хаста кўнгилларга ҳаёт қувончини ҳадя этмоқда.
🟣 Оила юмушлари, фарзанд тарбияси билан бирга, халқимиз саломатлиги йўлида фидокорна хизмат қилаётган бу опа-сингилларимизнинг меҳнати доимо давлатимиз диққат-эътиборида.
❗️Ҳурматли тиббиёт ходималари!
🌹Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барчангизни гўзал ва дилбар айём билан чин дилдан табриклайман.
🌺 Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий тотувлик, кўтаринки кайфият тилайман.
🪷 Доимо оилангиз ва фарзандларингиз ардоғида бўлинг! Ҳаётингиз ҳамиша бахт ва қувончга тўлсин!
Асилбек ХУДАЯРОВ,
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

💐 Диёримизга кириб келган фасли навбаҳорнинг шукуҳли айёми — Халқаро хотин-қизлар байрами билан барчангизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
✅ Аёл зоти азал-азалдан меҳр-шафқат, нафосат, садоқат тимсоли бўлиб келган. Шу маънода, ҳаётимизни эзгулик нури билан мунаввар этаётган, оилаларимиз файзу фариштаси бўлган мўътабар аёлларимизни, азиз опа-сингилларимизни ҳар қанча эъзозласак, оз.
📌 Зотан, Ватанимиз тараққиётида, жамиятимиз ҳаётида, айниқса, халқимиз саломатлигини асрашда уларнинг ўрни беқиёс.
👩🏻⚕️Хусусан, бугун тиббиёт тизимида қўли енгил шифокорлар, меҳрибон ҳамширалар нафақат дори-дармон, балки ширин сўзи билан минглаб беморлар қалбига умид ва ишонч, хаста кўнгилларга ҳаёт қувончини ҳадя этмоқда.
🟣 Оила юмушлари, фарзанд тарбияси билан бирга, халқимиз саломатлиги йўлида фидокорна хизмат қилаётган бу опа-сингилларимизнинг меҳнати доимо давлатимиз диққат-эътиборида.
✍️ Жумладан, куни кеча муҳтарам Президентимиз фармонига мувофиқ юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган бир гуруҳ фаол хотин-қизлар сафида оқ халат соҳибаларининг ҳам борлиги бунинг яққол тасдиғидир.