ТАЪТИЛДА
Таътил, таътил деймизу,
Таътилда дам қаёқда,
Ҳўжаликда юмуш мўл,
Кечгача тик оёқда.
Мол,ҳолларга ўт таши,
Қўйларни боқ саҳарда,
Қишлоқни,қишлоқ десак,
Юмуш йўқми шаҳарда.
Таътил пайти ҳамма иш,
Томорқа,дала,бозор,
Ҳўжаликда кўп ташвиш,
Юмушлар қатор, қатор.
Эски токни ўрнига,
Темир ток ўтқазамиз,
Чала уйни,чаласин,
Таътилда битқазамиз.
Таътил,таътил деймизу,
Таътилда дам қаёқда,
Далада сабзи, пиёз,
Маккалар ҳам ўроқда.
,, Париж, Сочи, Гаваи''
Ўтар шундай ҳаёллар,
Саҳардан то шомгача,
Ғимирлайди аёллар.
Сув сепилар ўзбекнинг,
Ҳовлисига азонда,
Олчадан кампот,қиём,
Қайнатилар қозонда,
Ўғил уйла,чиқар қиз,
,,Унақамас,бунақа''
Ўзбекмизда,ўзбекмиз,
Ўзлигимиз шунақа.
Ёзнинг соз чивинлари,
Уйқидан қолдиради,
Жазираманинг ўзи,
Одмани толдиради,
Ёз барибир сержило,
Дилни ҳушнуд этади,
Икки ой ҳам шу асно,
Ўтади-ю,кетади.
Таътилни ўтказамиз,
Шундай югур,югурда,
Не бўлса ҳам,таътилнинг,
Борига минг шукурда.
Таътил,таътил деймизу,
Таътилда дам қаёқда.
✍Хуршид Карим
Ойлик ҳисоблаш учун бот:
✈️ @Oylik_hisoblovchibot
👩🏻🏫 @Oqituvchi | Обуна булинг👇
https://t.me/+ngRPMExoXBU2ZDcy
https://t.me/+ngRPMExoXBU2ZDcy
Таътил, таътил деймизу,
Таътилда дам қаёқда,
Ҳўжаликда юмуш мўл,
Кечгача тик оёқда.
Мол,ҳолларга ўт таши,
Қўйларни боқ саҳарда,
Қишлоқни,қишлоқ десак,
Юмуш йўқми шаҳарда.
Таътил пайти ҳамма иш,
Томорқа,дала,бозор,
Ҳўжаликда кўп ташвиш,
Юмушлар қатор, қатор.
Эски токни ўрнига,
Темир ток ўтқазамиз,
Чала уйни,чаласин,
Таътилда битқазамиз.
Таътил,таътил деймизу,
Таътилда дам қаёқда,
Далада сабзи, пиёз,
Маккалар ҳам ўроқда.
,, Париж, Сочи, Гаваи''
Ўтар шундай ҳаёллар,
Саҳардан то шомгача,
Ғимирлайди аёллар.
Сув сепилар ўзбекнинг,
Ҳовлисига азонда,
Олчадан кампот,қиём,
Қайнатилар қозонда,
Ўғил уйла,чиқар қиз,
,,Унақамас,бунақа''
Ўзбекмизда,ўзбекмиз,
Ўзлигимиз шунақа.
Ёзнинг соз чивинлари,
Уйқидан қолдиради,
Жазираманинг ўзи,
Одмани толдиради,
Ёз барибир сержило,
Дилни ҳушнуд этади,
Икки ой ҳам шу асно,
Ўтади-ю,кетади.
Таътилни ўтказамиз,
Шундай югур,югурда,
Не бўлса ҳам,таътилнинг,
Борига минг шукурда.
Таътил,таътил деймизу,
Таътилда дам қаёқда.
✍Хуршид Карим
Ойлик ҳисоблаш учун бот:
✈️ @Oylik_hisoblovchibot
👩🏻🏫 @Oqituvchi | Обуна булинг👇
https://t.me/+ngRPMExoXBU2ZDcy
https://t.me/+ngRPMExoXBU2ZDcy