⚡️
Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан бериладиган мукофот пули оширилдиВазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг
29-бандида умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат
"1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг
50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкинлиги қайд этилганди.
Бунда мукофот пули миқдорини ҳисоблашда ўқитувчининг ойлик маоши эмас, балки
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2024 йил 12 августдаги ПФ-108-сон Фармони билан
2024 йил 1 октябрдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига
1 млн 155 минг сўм этиб белгиланган.
Бунда педагог ва раҳбар ходимларга бериладиган мукофот пули миқдори
577 минг 500 сўмни ташкил этарди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-51-сонли фармони билан педагог ва раҳбар ходимларга бериладиган мукофот пули миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг
75 фоизигача этиб белгиланди.
Яъни, эндиликда педагог ва раҳбар ходимларга
"1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан
577 минг 500 сўм эмас, балки
866 минг 250 сўм миқдорида мукофот пули берилади.
📝
Imtihon javoblar 👉
✔️ Shu kanalda E'lon qilinadi 👉 @MANDATLAR_UZОйлик ҳисоблаш учун бот:
✈️ @Oylik_hisoblovchibot
@Abituriyentga_yordam_robot Barcha savollarga javob 🇺🇿
👩🏻🏫 @Oqituvchi | Обуна булинг👇https://t.me/+ngRPMExoXBU2ZDcyhttps://t.me/+ngRPMExoXBU2ZDcy