Forward from: Raqobat qo‘mitasi
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ЕТКАЗИБ БЕРИШ СОҲАСИДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҚОНУНИЙ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИНМОҚДА
🌫 Рақобат қўмитаси электр энергия етказиб бериш соҳасида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ҳудудлар кесимида тизимли ишлар олиб бормоқда.
Жумладан,
🔝 Батафсил
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X
🌫 Рақобат қўмитаси электр энергия етказиб бериш соҳасида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ҳудудлар кесимида тизимли ишлар олиб бормоқда.
Жумладан,
Сирдарё вилояти мисолида
Сирдарё вилоятида фаолият олиб борувчи “NEW YORK CENTER CO” МЧЖ хорижий корхонаси раҳбарининг электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан корхонада энергоаудит текшируви ўтказилган бўлиб, мазкур текширув хулосаларига кўра электр таъминотидан 370 млн сўмга яқин қарздорлик ҳисобланганлиги ва натижада ортиқча тўловлар олинганлиги маълум қилиниб, ушбу қарздорликни қонун доирасида қайта кўриб чиқилишида ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Мазкур мурожаат юзасидан ҳудудий бошқарма олиб борган ўрганишлари натижасида, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали томонидан “NEW YORK CENTER CO” МЧЖ ХКга нисбатан асоссиз ҳисобланган қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.
Тошкент шаҳар мисолида
М.Улуғбек туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг, Электр таъминотидан асоссиз равишда 14 млн сўм қарздорлик мавжудлиги ҳақида мурожаати келиб тушди.
Мазкур ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида, ҳудудий бошқарма томонидан, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Тошкент шаҳар бўлинмасини жалб этган ҳолда ўрганиб чиқилди.
Натижада, истеъмолчига асоссиз ҳисобланган қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.
Самарқанд вилоят мисолида
Фуқаро А.Ахадов яқинда уй сотиб олганлиги ҳамда олган вақтида коммунал тўлов (электр энергия)дан қарзи йўқлиги маълум бўлсада, коммунал тўлов (электр энергия)дан 1 ой вақт ўтиб 10 млн сўм асоссиз қарздорлик мавжуд эканлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарманинг ўрганишлар натижасига кўра, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Самарқанд вилоят ҳудудий филиалига керакли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва истеъмолчининг асоссиз қарздорлиги бекор қилиниши таъминланди.
🔝 Батафсил
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X