#Наманган_вилояти
#НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
🌐 Рақобат қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Ўзэнергоинспекция” вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда бензин маҳсулотининг сифати ва нархини барқарорлаштириш мақсадида вилоятда фаолият олиб бораётган автомобилларга ёқилғи қўйиш шаҳобчаларида ўрганиш ишлари ўтказилмоқда.
⛽️ Шунингдек, олиб борилган ўрганиш ишлари давомида бугунги кунда савдода бўлган ҳамда истеъмолчиларга тақдим қилинаётган бензин маҳсулотидан белгиланган тартибда намуналар олиниб, сифат таҳлилларини ўтказиш учун кимё-назорат лабораторияларига юборилди.
❗️Шу билан бир қаторда, Ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан АЁҚШЛАРда бензин маҳсулотларини сотилишида, нархларни сунъий равишда оширмаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
🔝 Бошқарма томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Каналга уланиш 👉
https://t.me/ NamRaqobat