Hasan Temirov ёзмоқдалар:
Демократияда бир хусусият бор экан: Агар ишлар яхши кетаверса бу демократиянинг ютуғи, агар ахмоқона ишлар қилинса бу демократиянинг айби эмасда, ўша хато қилган одамнинг айби бўларкан.
Масалан Доналд Трамп куракда турмайдиган нарсалар қилиб ташлаяпти ва унинг бу ишларида ҳамма унинг ўзини айблаяпти, ҳеч ким демократияни айблаётгани йўқ. Ваҳоланки у ҳақиқий демократия билан президент бўлди ва бу ишларида демократиядан четга чиқаётгани йўқ, ҳамма ишини демократияга асосланиб қиляпти. Ҳеч ким унга демократияга қарши иш қиляпсан дея олмаяпти.
Унинг ахмоқона ишларига демократиянинг ўзи йўл очиб берганку.
Бундай мисоллар жуда кўп. Бир вақтлар Европада фашистлар ҳам ҳақиқий демократия билан ҳукуматга келишган эди ва ҳозир ҳам уларнинг кўпгина Европа давлатларида ҳукуматга келиши жуда яқин бўлиб турипти....
Демак демократия зулм ва босқинчиликка ҳам йўл қўйиши, ахмоқона ишларга ҳам йўл очиши мумкин экан. Қип-қизил ахмоқ, безорилар ҳам демократия билан ҳукуматга келавериши ва истаган ишларини қилавериши мумкин эканлигини ҳамма кўриб туриптику. Нега бу томонларини гапирмайсизлар...
Агар бирор мусулмон хато қилиб қўйса дарров уни динига ёпишасизлар, ваҳоланки унинг иши исломда қораланган бўлади.
Ёки бирор мусулмон юрт раҳбари зулм ва адолатсизликлар қилса, мана исломий юртлар мана бунақаку деб исломга урғу берасизлар. Ваҳоланки у ислом билан юртни бошқармаётган ва унинг ишлари исломда ҳам қораланган бўлади...
@MubashshirAhmad