#Takror
"Масжидга қалби боғланган" бу амакининг суратларига қараб, у кишининг ўзига хос ҳаётлари ҳаёлимда гавдаланди.
Амаки мен билган пайт тоғамнинг новвойхоналарида бозорга аравада нон таширдилар. Бу кам ҳақ тўланадиган ҳалол меҳнат. Ишҳақига қаноат қилиб, аравани тортар, намоз вақти бўлганда уни нонвойхонага ташлаб, масжидга ошиқар эдилар. Унга бориб-келгунча катта-кичикка баробар биринчи бўлиб салом берар ва табассум қилар, йўлларида учраган ёш болаларга қанд ё қурт улашар эдилар. Кийимлари бир хил ва униққан бўлар, белларида таҳорат олганда артиниш учун белбоғлари бўлар эди.
Нонвойхонвда биров билан тортишганларини ёки оғринганларини кўрмас эдим. Вазифаларини индамай бажарар, тушликлари ўзлари ташиётган нон ва сув бўлар эди.
У кишининг олами ўзгача олам эди. Мен кузатиб доим у кишига ҳавас қилар эдим. Фақр, зуҳд, қаноат, ҳалимлик, обидлик мужассам эди у кишида. Комментларда бирида ҳали ҳам масжидга қатнаётганларини ёзишди. Аллоҳ умрларини узоқ қилсин!
@MubashshirAhmad