Таълимни талаб қилиб, тарбиядан сесканадиганларни тушунса бўлади. Тарбия нафсни қийнаш эвазига юзага келади. Унинг бетизгин ҳаракатини ақл доирасига киритиш тарбия дейилади. Бу эса нафси ҳакалак отганлар учун ўта оғир жараён.
Тарбиясиз илм ва таълим инсониятни ҳалокат сари етаклайди. Атом ва биологик қирғин қуроллари ихтироси, экологияни абгор қилиш эвазига иқтисод юксалиши, мисли кўрилмаган ахлоқий таназзул воситалари.. ва ҳоказолар мисол.
Демак, таълим ва тарбия эт ва тирноқ каби. Бу ҳақиқатдан сесканиш тарбиясизлик ёки ҳақиқатдан кўз юмиш холос.
@MubashshirAhmad