Ўзбек жамияти ва давлатчилигинг муаммолари кўп. Коррупция, монополия, ўғирлик ва ҳоказолар. Буларни биладиганлар ҳам, ечимлар ҳам кўп. Аммо натижа йўқ. Аҳвол ўнгланмаяпти. Чунки биз ишни бошидан бошламаяпмиз. Муаммонинг сиртини сийпалаб, бошқа рангга бўяб-бежаб, уни ҳал қилгандек бўляпмиз.
Муаммо ё хасталикни муолажа қилиш учун аввало унга ташхис қўйиш керак. Касаллик аниқ бўлиши, хаста уни эътироф қилиши ва ҳолат оғирлигини билиб ундан қутилиш ва даволанишга унинг иштиёқи бўлиш керак. Бўлмаса натижа бўлмайди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Тавба пушаймонликдир” деганлар. Тавба ўзини ислоҳ қилишнинг биринчи бекати саналади. Усиз инсон ҳаёти ислоҳ бўлмайди, ўнгланмайди. Тавбанинг асоси бўлмиш пушаймонлик эса кишида гуноҳдан дарҳол қочиш ва унга қайтиб яқинлашмаслик азму қарорини юзага келтиради.
Агар буни тушунган бўлсангиз бир нарса айтаман. Кишида пушаймонлик ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Чунки ҳамма ўзининг ишини тўғри санайди. Бу эса пушаймонлик, пировард тавба ва унинг натижаси бўлган ислоҳотга монелик қилади.
Ҳақиқий ўнгланмоқчи бўлган одам, ислоҳ бўлмоқни истаган жамият ва давлат аввало ўзидаги иллатларни аниқлаши, уларни тан олиши ва натижада пушаймон бўлиши керак. Ислоҳотлар шундан бошланади. Аммо ташхис қўймай хасталикни даволаш соя билан урушишдек бефойда, ислоҳ қилиш эса чала ва бесамар ислоҳ бўлади. Буни ҳозирги ҳолатимизда кўриб турибмиз.
Бизнинг шароитимизда ҳаммамиз қайсидир маънода коррупционер, монопол, ўғри ва ҳоказомиз. Қариндош ва таниш-билишга суянамиз, фойдали иш фақат бизга тегишли бўлишини хоҳлаймиз, одамларнинг, жамиятнинг ва ё давлатнинг чўнтагидан ўғирлаймиз. Бойлик, мансаб, обрў учун ҳамма нарсамизни тикканмиз. Энг тақводоримиз ҳам жаннатни ўзиники деб ўйлаймиз, бошқалардан қизғонамиз. Шу билан бирга ҳаммамиз ислоҳот хоҳлаймиз.
Тўхтанг! Тўхтаб ҳаммамиз ўзимиздаги иллатларни излайлик. Улар ойдек равшан ва аниқ. Уларни кўрайлик ва тан олайлик. Давлат ҳам, жамият ҳам шундай қилсин. Излансин. Чунки ўнгланишнинг боши дардни аниқлаш ва унга тўғри муолажа белгилаш. Қолгани Аллоҳнинг муваффақият беришига боғлиқ.
Биз эса хасталигимизни билмаймиз, бинобарин тан олмаймиз. Шундан бошқанинг ўнгланиши ва ислоҳ бўлишини хоҳлаб юраверамиз. Натижа эса доимгидег 0 га тенг қолаверади.
Бу фикрларим фақат оддий одамлар учун эмас, жамият ва давлат учун ҳамдир. Ташхисни тўғри қўя олсак, кейинги муолажа йўлларини консилиум билан ҳал қилсак бўлади.
@MubashshirAhmad