Талбияни айтишда унга машаққат бўлмаса, овозини баландлатади. Лекин аёллар овозини кўтармайди. Талбия ҳар гал уч мартадан қайтарилади. Унинг ораси гап билан бўлинмайди. Агар бирор киши салом берса, жавоб қайтаради. Лекин талбия айтаётган кишига салом бериш кариҳ амалдир. Агар бирор ажабланарли нарса кўрса: «Лаббайка иннал ъайша ъайшул ахироти», деб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилган ҳолда айтади. Маъноси: Тоатингдаман, ҳақиқий яшаш охиратдаги яшашдир.
Ана шу талбияни наҳр куни Ақабада тош отгунча ёки ифода тавофини адо этгунича айтади. Мана шу амаллардан бирортасига киришса, талбияни тўхтатиб, такбир билан машғул бўлади.
Агар эҳромдаги киши Маккадаги ҳарамга етса (Аллоҳ унинг шарафини зиёда қилсин), қуйидаги дуони ўқиши мустаҳабдир:
اللهُمَّ هَذَا حَرَمُكَ وَأَمْنُكَ فَحَرِّمْنِي عَلَى النَّارِ وَأَمِّنِّي مِنْ عَذَابِكَ يَوْمَ تَبْعَثُ عِبَادَكَ وَاجْعَلْنِي مِنْ أَوْلِيَائِكَ وَأَهْلِ طَاعَتِكَ
«Аллоҳумма ҳаза ҳаромука ва амнука фаҳарримний ъалан нари ва амминий мин ъазабика йавма табъасу ъибадака важъалний мин авлийаика ва аҳли тоъатик».
Маъноси: Эй Раббим, бу Сенинг ҳараминг ва омонлик ерингдир. Дўзахни менга ҳаром эт. Азобингдан мени омон сақла. Мени авлиёларинг ва тоат аҳли қаторида қил.
Ким Маккага киргач, кўзи Каъбага тушса, қуйидаги дуони ўқийди. Чунки Каъбани кўрганда мусулмоннинг қилган дуоси ижобат этилади, дейилган:
اللهُمَّ زِدْ هَذَا البَيْتَ تَشْرِيفًا وَتَعْظِيمًا وَتَكْرِيمًا وَمَهَابَةً وَزِدْ مَنْ شَرَّفَهُ وَكَرَّمَهُ مِمَّنْ حَجَّهُ أَوْ اعْتَمَرَهُ تَشْرِيفًا وَتَكْرِيْمًا وَتَعْظِيمًا وَبِرًّا
«Аллоҳумма зид ҳазал байта ташрийфан ва таъзийман ва такрийман ва маҳабатан ва зид ман шаррофаҳу ва карромаҳу мимман ҳажжаҳу ав иътамароҳу ташрийфан ва такрийман ва таъзийман ва биррон», дейди.
Маъноси: Эй Раббим, бу уйнинг шарафини, улуғлигини, ҳурматини, ҳайбатини зиёда қил. Ва уни шарафлаган, ҳурматлаган, ҳаж қилган, умрани бажарган кишиларнинг шарафини, улуғлигини, яхшилигини зиёда эт.
Яна:
اللهُمَّ أَنْتَ السَّلاَمُ وَمِنْكَ السَّلاَمُ حَيِّنَا رَبَّنَا بِالسَّلاَمِ
«Аллоҳумма антас саламу ва минкас саламу ҳаййина роббана биссалам», деб айтади.
Эй Раббим, Сен салом сифатли зотсан, саломатлик Сендан. Бизни саломатлик ила тирилтир, деб айтади.
Сўнгра дунё ва охират яхшиликларини сўраб, хоҳлаганича дуо қилади. Масжидга кирганда эса, масжидга кириш дуосини ўқийди.
Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
Анвар Аҳмад таржимаси
🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг!

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇