Duolar va Zikrlar 🤲🏻


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


۝ وَقَالَ رَبُّكُمُ ٱدْعُونِىٓ أَسْتَجِبْ لَكُمْۚ ۝
«Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман» 40 | 60
©️Канал ҳолис Аллоҳ йўлида очилган.
Bogʻlanish: Reklama xizmatimiz: @rek_tilovattv
Kanallarimiz:
@tilovattv
@quronxatmtilovati

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter




🕷ЎРГИМЧАК ТУШГАН СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ МУМКИНМИ?

❗️ #CАВОЛ:

Ассолому алайкум. Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади дейишади. Шу тўғрими❓

ЖАВОБ:👇👇


📌 Эълон: 🏡 Уй сотилади

Уйнинг номи: Жаннат
Эшикларининг сони: саккизта
Калити: Лаа илаҳа иллаллоҳ
Манзили: Фирдавсул аъло
Қурилиш анжомлари: Тилло ва кумуш ғиштлардан
Майдони: Осмонлару Ер кенглигича
Баҳоси: Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаслик
Қўлга киритиш вақти: Қиёмат куни
Махсус: Тақводорлар учун

🤲 Аллоҳим бизга ҳам шундай уйларни насиб қил.

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


#YANGILIK

Куришни 7 кун ичида тикланг! Буни қул-лаган инсон очки тақмайди...😍

"Зрение" си паст дўстларга юборамиз
🔔БАТАФСИЛ
http://dexpress24.tilda.ws/kristall/6html
http://dexpress24.tilda.ws/kristall/6html
(Батафсил малумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)

▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг


Forward from: Duolar va Zikrlar 🤲🏻
ЯШАШ ҚИЙИНЛАШГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангизнинг яшаши қийинлашиб қолса, уйидан кўчага чиқаётиб қуйидаги дуоларни айтишдан нима ман қилади?» дедилар:

بِسْمِ اللهِ عَلَى نَفْسِي وَمَالِي وَدِينِي، اَللَّهُمَّ رَضِّنِي بِقَضَائِكَ وَبَارِكْ لِي فِيمَا قُدِّرَ لِي حَتَّى لاَ أحِبَّ تَعْجِيلَ مَا أخَّرْتَ وَلاَ تَأْخِيرَ مَا عَجَّلْتَ

«Бисмиллаҳи ъалаа нафсий ва маалий ва диний. Аллоҳумма роззиний биқоз'ооика ва барик лий фийма қуддиро лий ҳатта лаа уҳибба таъжийла маа аххорта ва лаа та`хийро маа ъажжалта».

Маъноси:
Нафсим, молим ва динимга Аллоҳнинг исмини айтаман. Эй Роббим, қазои қадарингдан мени рози эт. Ва тақдир қилган нарсангни мен учун баракали қил. Токи кечиктирган нарсангни шошилтиришни ва шошилтирган нарсангни кечиктиришни яхши кўрмайин.

Ибн Сунний ривояти.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

5k 0 98 2 23

👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍
🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴
🔠🔠🔠🔠🔠🔠
        🔠🅰️  🅱️🔠🔠🅰️🔠🅰️🔠
     🔠🔠🅰️🔠🔠🔠

🟢Sizni qaysi muammo qiynayapti ko'k yozuvni ustiga bosing muammolardan qutuling:

  TOKSIKOZ
✅ QABZIYAT
✅  STRESS
✅ SHISHLAR
✅ YUZDAGI DOG'LAR,SEPKILLAR,AJINLAR
✅  SEMIRISH
✅ OZISH
✅ SOCH TO'KILISHI
✅ TUG'RUQDAN KEYIN QORIN OSILISHI
✅ BOLALARDA GIJJA VA IMMU
NITET PASTLIGI
✅Bel oĝrigii va bòĝimlar oĝrigi
✅Davleniya


✔️Kansultatsiya bepul👩‍💻
@MADINA_KIYAMOVA_04_02
 
📌9989001304

https://t.me/nl_mahsulotlari_madina_900130402
https://t.me/nl_mahsulotlari_madina_900130402


НАМОЗГА УЙҒОТИШДА ЁРДАМ БЕРУВЧИ ДУО.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ухлаш олдидан: «Аллоҳумма лаа туамминнаа макрока, валаа тунсинаа зикрока, валаа таҳтик ъаннаа ситрока, валаа тажъалнаа минал ғофилийн. Аллоҳумма ибъаснаа фий аҳаббис сааъаати илайка, ҳаттаа назкурока фатазкуронаа, ва нас'алака фатуътиянаа ва надъувака фатастажийба ланаа, ва настағфирока фа тағфиро лана», деб айтса, Аллоҳ унинг учун энг маҳбуб бўлган пайтда уйғотиш учун бир фариштани жўнатади. Агар турса турди, бўлмаса, фаришта кўтарилади-да, юқорида Аллоҳга ибодат қилади. Кейин бошқа фаришта келиб, уни уйғотади. Агар турса турди, бўлмаса, фаришта кўтарилади-да, юқорида Аллоҳга ибодат қилади. Кейин бошқа фаришта келиб, уни уйғотади. Агар у киши туриб, дуо қилса ижобат этилади. Агар турмаса, Аллоҳ азза ва жалла унинг учун ўша фаришталарнинг савобини битади», дедилар.
Ибн Нажжор ва Дайламий ривояти.
Маъноси: «Аллоҳим макрингдан бизни хотиржам қилиб қўйма. Зикрингни биздан унуттирма. Биздан сатр пардангни очиб шарманда қилма. Бизларни ғофиллардан қилма.
Аллоҳим! Бизларни, Ўзингга энг маҳбуб бўлган вақтда уйғотгин, токи биз сени эслаб зикр қилайлик, Сен ҳам бизни эслагин. Ва Сендан сўрайлик, уни бизга ато қилгин. Сенга дуо қилайлик дуоларимизни ижобат қил. Сенга истиғфор айтайлик бизни мағфират қил».

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇


🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

4.8k 0 110 3 24



Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

👉Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Инсонлардаги жами аъзолар учун қуёш чиқадиган
ҳар бир кунда садақа мавжуд: икки киши ўртасида адолат қилишинг – садақа. Бировнинг уловга минишига ёрдам бериб, уни чиқариб қўйишинг ёки нарсасини олиб беришинг – садақа. Яхши сўз – садақа. Йўлдан азиятли нарсани олиб ташлашинг ҳам садақадир”

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


#кун_эслатмаси

🌙 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Жума муборак! Бу кунни хойр барокатидан барчамизни баҳраманд қилсин.

Салавотнинг арабча матни:
أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

Саловотнинг ӯқилиши:
«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад.

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!»

«Эй, иймон келтирганлар! Жума кунида, намозга нидо қилинган пайтда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир».
(«Жума» сураси, 9-оят)

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


Аллоҳим, қайта тирилтирадиган кундаги азобингдан сақла.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Мўминлар онаси Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар ётишни хоҳласалар, ўнг қўлларини чаккаларининг тагига қўйиб, сўнгра: 

اللهُمَّ قِنِي عَذَابَكَ يَوْمَ تُبْعَثُ عِبَادَكَ

«Аллоҳумма қиний ъаз'аабака йавма тубъас'у ъибаадак», деб уч марта айтар эдилар.

Маъноси: Аллоҳим, бандаларингни қайта тирилтирадиган кундаги азобингдан сақла.
(Абу Довуд ривоятлари.)

Қалбимизни динингда собит қил.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шом намозидан фориғ бўлсалар, уйларига кириб, икки ракъат намоз ўқир, сўнгра: 

يَا مُقَلِّبَ القُلُوبِ ثَبِّتْ قُلُوبَنَا عَلَى دِينِكَ

«Йаа муқоллибал қулууби, с'аббит қулуубана ъала дийник», деб дуо қилардилар.

Маъноси: Эй қалбларни ўзгартирувчи Зот, қалбимизни динингда собит қил.
(Ибн Сунний ривоятлари.)

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


❗️Салавот айтинг! Ҳар дуонинг аввали ва охирида.

❗️Салавот айтинг! Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини айтганда ва эшитганда.

❗️Салавот айтинг! Таҳорат олгандан сўнг.

❗️Салавот айтинг! Жаноза намозининг иккинчи такбиридан кейин.

❗️Салавот айтинг! Масжидга кираётганда ва чиқаётганда.

❗️Салавот айтинг! Бошга мушкул тушганда ва хурсандчиликда

❗️Салавот айтинг! Ҳар намоздан сўнг.

❗️Салавот айтинг! Уйқудан турганда ва уйқуга ётишдан олдин.

❗️Салавот айтинг! Қуръони каримни хатм қилгандан кейин.

❗️Салавот айтинг! Тонг отганда ва қуёш ботганда.

❗️Салавот айтинг! Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни соғинганингизда... Демак, ҳар кун, ҳар сония, ҳар нафасда салавот айтинг!

🤲
Аллоҳумма, солли ва саллим ъала Набиййина Муҳаммад.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

8.8k 0 173 5 74

Ҳусайн Воиз Кошифий бундай ёзади:

👉 «Агар «Саломга жавоб бериш одоби қайси?» деб сўрасалар, «Бунинг еттита шарти бор», деб айт.
🔹Биринчидан, саломга хурсанд бўлиб алик олиш.
🔹Иккинчидан, салом берганга «Раҳмат», дейиш.
🔹Учинчидан, Ислом миллатига мансуб бўлмаган одам салом берса ҳам алик олиш.
🔹Тўртинчидан, саломга алик олувчининг ҳам таҳоратли, пок бўлиши.
🔹Бешинчидан, кўп киши турган бўлса, ораларидан бир одам саломга жавоб қайтарса кифоялиги.
🔹Олтинчидан, саломга ишорат ёки имо билан эмас, овоз чиқариб алик олиш.
🔹Еттинчидан, саломга алик олганда салом берган кишининг эшитиши зарурлиги».

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


Forward from: Duolar va Zikrlar 🤲🏻
TURMUSH QURMAGAN YIGIT VA QIZLAR UCHUN DUO:

اللَّهُمَّ ارْزُقنِي حُبَّكَ، وَحُبَّ مَنْ يَنْفَعُنِي حُبُّهُ عِنْدَكَ

O’qilishi: «Allohummarzuqnii hubbak, vahubba may yanfaʼunii hubbuhu ʼindak».

Abdulloh ibn Yaziyd rodiyallohu anhu aytadilar:
Rosululloh sollallohu alayhi vasallam duolarida:

«Allohim! Meni muhabbating ila va muhabbati Sening dargohingda menga manfaat beradigan shahsning muhabbati ila rizqlantirgin» der edilar».
(Termiziy rivoyati)

«Hadis va Hayot 35-juz» kitobidan

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙
@Kunlik_Duolarim 🤲🏻 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

7.8k 0 140 1 36

ГУНОҲЛАРНИНГ МАҒФИРАТ ҚИЛИНИШИГА САБАБ БЎЛУВЧИ ДУО ВА АМАЛЛАР.

1. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бирор янги кийим кийиб, «Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувваҳ», деса, Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради», дедилар.
Абу Довуд ривояти.
2. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимки таом еб, «Алҳамду лиллаҳиллазий атъаманий тоъама ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувваҳ», деса, Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради».
Абу Довуд ривояти.
3. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким менинг ушбу таҳоратимдек таҳорат қилиб, орқасидан икки ракат намоз ўқиса, ўша намозида ўзи билан гаплашмаса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади» дедилар».
Бухорий ва Муслим ривояти.
4. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким таҳорат олса, таҳоратни чиройли қилса, сўнгра фарз намозини адо қилиш учун (масжидга) борса, имом билан бирга намозни адо қилса, унинг гуноҳлари кечирилади» дедилар».
5. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким муаззинни эшитган пайтда, «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ. Розийту биллаҳи роббан, ва бил Ислами дийна ва би Муҳаммадин росула» деса, гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
6. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар бир намоз сўнгида ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ», ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар», деб юзинчисини «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
7. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Лаа илааҳа иллаллоҳу вахдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува алаа кулли шай'ин қодир, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи, субҳаналлоҳи вал ҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» деса, гуноҳлари денгиз кўпиги қадар кўп бўлса ҳам кечирилади», дедилар.
8. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ер юзида бирор киши «Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи» деса, албатта, унинг хатолари каффорат қилинади, агар денгизнинг кўпигича бўлса ҳам», дедилар.
9. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бир кунда юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» деса, унинг барча гуноҳлари, ҳатто денгиз кўпигидек бўлса ҳам кечирилади, дедилар».
Имом Муслим ривояти.
10. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким астағфируллоҳал азийм аллазий лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атуубу илайҳ», деса, мағфират қилинади. Ҳатто урушдан қочган бўлса ҳам», дедилар.
Имом Термизий ривояти.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

9k 0 230 1 48

Суннатларни ўрганамиз ва амал қиламиз

5-суннат
: Йўлдаги озор берадиган нарсаларни олиб ташлаш

عَنْ أَبِي بَرْزَةَ الْأَسْلَمِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ:
قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ ﷺ ، دُلَّنِي عَلَى عَمَلٍ يُدْخِلُنِي الْجَنَّةَ. قَالَ:
«أَمْطِ الْأَذَى عَنْ طَرِيقِ النَّاسِ».
رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي «الْأَدَبِ الْمُفْرَدِ».

Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Мени жаннатга киритадиган амалга йўллаб қўйинг», дедим.
«Одамларнинг йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла», дедилар».
Бухорий «Ал адаб ал муфрад»да ривоят қилган.

Бу ҳадиси шарифдаги буюк маънони қаранг. Бир саҳобий Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ўзини жаннатга киритадиган амални ихлос билан сўраяпти. «Менга жаннат йўлини кўрсатинг, шуни қилсам, жаннатга кирадиган бўлай», деяпти.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: «Одамларнинг йўлидаги озор берувчи нарсаларни олиб ташла», деяптилар.
Демак, шу ишни қилсанг, жаннатга кирасан, деяптилар.
Одатда одамлар эринчоқлик қилиб, йўлдаги озор берадиган нарсаларни олиб ташлашни унчалик хуш кўришмайди ёки «уни олсам, уст-бошим, қўлим кир бўлади, кўрганлар нима дейди» каби ҳар хил андишаларга боришади.
Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг йўлидаги озор берувчи нарсаларни олиб ташлашни «жаннатга сабаб бўладиган амал», деб айтганлар. Бу каби ишларни «Мен ҳам шу ишни қилиб, жаннатга кирай», деган эътиқодда қилиш нақадар буюк, улуғ иш эканини бир ўйлаб кўринг.
Агар ҳамма мусулмонлар ушбу ҳадиси шарифдан бохабар бўлсалар ва ҳаммалари шу ҳадисга ихлос қилсалар, ҳаммалари жаннатга кириш пайидан бўлсалар, нима бўлишини тасаввур қилиб кўраверинг.
Агар шундай бўлса, кўча-кўйларимизда, майдонларимизда, юрадиган йўлларимизда ахлат, хас-чўп, тош ёки бошқа шу каби озор берувчи нарсалар ётармиди?
Бу ҳадисни мўмин-мусулмонларнинг ҳар бири билса, унга ихлос билан амал қилса, мусулмонлар яшайдиган ерлар, кўчалар дунёдаги энг покиза, энг шинам, энг гўзал, ҳеч қандай озорсиз, кўнгилни хира қиладиган нарсаларсиз бўлур эди.
Бироқ минг, миллион афсуслар бўлсинки, аслида бунинг тескарисини кўриб турибмиз. Мусулмон бўлмаган ўлкаларнинг кўчалари, майдонлари, хоналари, одамларининг кийим-боши, маркабларини кўринг – улар худди ушбу ҳадиси шарифни билиб, тушуниб, унга амал қилаётганмикан, деган фикрга бориб қоласиз.
Аксинча, бизнинг кўчаларимиз, ҳовли-жойларимизга қарасак, бу ҳадисни ҳеч ким эшитмаган бўлса керак, эшитса ҳам, ихлос қилмаса керак, ёки амал қилмаса керак, деган гумонга бориш мумкин.
Аксинча, одамлар юрадиган йўлларга озор берадиган нарсаларни ўрнатадиган, қўйиб қўядиган ҳолатлар кун сайин кўпайиб бормоқда. Аллоҳ таоло Ўзи асрасин!.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


Forward from: Duolar va Zikrlar 🤲🏻
ЁШ БОЛАЛАРГА ДАМ СОЛИШ ДУОСИ:

أُعِيذُكُمَا بِكُلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ

مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَ هَامَّةٍ

وَ مِنْ كُلِّ عَيْنٍ لَامَّةٍ

“Уъийзукумаа бикалимаатиллааҳит-тааммаҳ, мин кулли шайтоонив-ва ҳааммаҳ,
ва мин кулли ъайнил-лааммаҳ!”


Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқиб, икки набиралари Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларга дам солардилар ва "Бу дуо билан Отангиз (Иброҳим) алайҳиссалом икки ўғиллари Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломларга ёмонликдан паноҳ тилаб дам солар эдилар”, дедилар.
Дуонинг маъноси: “Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашоратлардан ва ёмон кўздан сизларга паноҳ тилайман”.

(Имом Бухорий ривояти)

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙
@Kunlik_Duolarim 🤲🏻 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

9k 0 242 3 45

Сенинг розилигинг ила ғазабингдан паноҳ тилайман

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам витрларининг охирида: 
اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِرِضَاكَ مِنْ سَخَطِكَ، وَأَعُوذُ بِمُعَافَاتِكَ مِنْ عُقُوبَتِكَ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْكَ، لاَ أُحْصِي ثَنَاءً عَلَيْكَ أَنْتَ كَمَا أَثْنَيْتَ عَلَى نَفْسِكَ
«Аллоҳумма инний аъузу биризока мин сахотика ва аъузу бимуъафатика мин ъуқубатика ва аъузу бика ла ухсий сана`ан ъалайка анта камаа аснайта ъала нафсик», деб айтардилар.
Маъноси: Аллоҳим, Сенинг розилигинг ила ғазабингдан паноҳ тилайман, офиятинг ила уқубатингдан паноҳ тилайман, Сендан хавф қилган ҳолда сенга илтижо қиламан. Сенинг саноингни ҳисоблай олмайман. Сен ўзингга сано айтганингдексан.

Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоятлари. Термизий ҳасан ҳадис дедилар.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

9k 0 66 2 33

ТАҲЛИЛ, ТАСБЕҲ, ТАКБИР, ТАҲМИД ВА ИСТИҒФОР АЙТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Таҳлил бу “Лаа илааҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш. 

Тасбиҳ бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш. 

Такбир бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш. 

Таҳмид бу “Алҳамдулиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш. 

Истиғфор бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир. 

Бунинг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларда шундай марҳамат қиладилар:  “Биродарим Юнус алайҳиссаломнинг дуоси ажойибдир, аввали таҳлил, ўртаси тасбиҳ ва охири гуноҳга иқрор бўлиш – Сендан ўзга илоҳ йўқ, (ҳар қандай айбу-нуқсондан) поксан, албатта мен золимларданман.
– Ғам-ташвишли ёки балоланган, ёки қарздор бирор кимса бир кунда уч марта шу дуони ўқиса, албатта, унга ижобат бўлади.”
Дуонинг арабча матни:

لَا إِلَٰهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

Ўқилиши: «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳанака, инний кунту миназ золимийн» (Анбиё сураси, 87-оят).
Ушбу дуони доим айтиб юрайлик
«Ал-ҳизбул Аъзам вал-вирдул афхом» китобидан.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

✅«Сиздан бирор киши (уйга киришга) изн сўраса, уч марта сўрасин, изн берилмаса, ортига қайтсин», деганлар.

👉Чунки уй эгалари бировни қабул қила олмайдиган ҳолатда бўлишлари ёки айнан изн сўраётган шахсни қабул қилиш имконлари йўқ бўлиши мумкин.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

20 last posts shown.