Duolar va Zikrlar 🤲🏻


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


۝ وَقَالَ رَبُّكُمُ ٱدْعُونِىٓ أَسْتَجِبْ لَكُمْۚ ۝
«Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман» 40 | 60
©️Канал холис Аллоҳ йўлида очилган.
Bogʻlanish: Reklama xizmatimiz: @rek_tilovattv
Kanallarimiz:
@tilovattv
@quronxatmtilovati

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


ZINO QILGAN BANDA USHBU AMALLARNI QILSA UNI GUNOHI ÒCHIRILADI VA 2  JANNAT ESHIGI OCHILAR EKAN😳

BU QAYSI AMAL EKANLIGINI BILIB OLING👇




☪️ Рўзадор деб кимни айтилади?

💐 Рўзадор – тана аъзоларини гуноҳдан тийган киши.
💐 Тилини ёлғон, фаҳш ва сохта нарсалардан сақлаган киши.
💐 Қорнини овқат ва ичимликлардан, фаржи(жинсий аъзоси)ни жинсий қовушишдан сақлаган киши.
💐 Гапирса, рўзасига жароҳат етказадиган сўзни сўзламайди.
💐 Бирор ишни бажарса, рўзасини бузадиган ишга қўл урмайди.
💐 Сўзларининг барчаси фойдали ва яроқли бўлади.
💐 Шунингдек, бажарган барча ишидан шундай бир ифор таралсинки, суҳбатдоши унинг ҳидидан баҳраманд бўлсин.
💐 Ким рўзадор билан бирга ўтирса, унинг суҳбатидан манфаат олсин.
💐 Ўтирган киши сохталик, ёлғон, бузуқлик ва зулмдан омонда бўлсин.
💐 Мана шу фақат таом ва ичимликдангина тийилинмаган ҳақиқий рўзадир.
💐 Рўза аъзоларнинг гуноҳдан тийилишидир.
💐 Қориннинг таом ва ичимликдан тийилишидир.
❗️ Таом ва ичимлик рўзани очиб, бузгани каби, гуноҳлар ҳам унинг савобидан маҳрум қилади. Оқибатда уни рўза тутмаганлар қаторига қўшиб қўяди.

"Рамазонга оид ҳикматлар"дан.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг


🥇 - Sizga   botimizdan  1,5 MLN SO'M PUL  yutish imkoniyati chiqdi😱🥳

🎁 Yutuqni olishingiz uchun pastdagi botga kirishingiz va to'liq ro'yhatdan o'tishingiz kerak. To'liq ro'yhatdan o'tmasangiz pul ololmaysiz faqat ro'yhatdan o'tib ko'p do'stlarini taklif qilganlarga yutuq beriladi.

❗️Ro'yhatdan o'tish uchun ✅ START ✅ tugmachasi bosing sovg'alarga ega bo'ling🎁👇  


​​РАМАЗОНДА ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШНИ 9 ТА ОЛТИН ҚОИДАСИ!

Рамазон ойида тўғри овқатланиш муҳим аҳамиятга эга.
Узоқ соатлик очликдан сўнг, турли таомларга бой ифторлик дастурхони бизнинг Рамазонда соғлом овқатланиш ҳақидаги орзуларимизни йўққа чиқариши мумкин. Рамазон ойида рўза тутиш соғлигимизни яхшилаши мумкин, агар у тўғри тутилган бўлса, акс ҳолда инсон соғлиғига зарар етказиши мумкин. Рамазонда тўғри овқатланиш ҳақида билиш, овқатни фақат янги маҳсулотлардан тайёрлаш жуда муҳимдир!

Ушбу Рамазонда соғлом овқатланиш ва ошқозон ичак тизими саломатлигини сақлаш учун қуйидаги маслаҳатлардан фойдаланинг:

1. Таомланишни хурмодан бошланг. 
Хурмо - бу рўза пайтида кун давомида энергия билан таъминлайдиган углеводларнинг манбаи ҳисобланади. Хурмо меваси толалари овқат ҳазм қилиш трактини ишлашини тартибга солади. Бундан ташқари, хурмо магний ва калийга бой. 

2. Кўп миқдорда сув ичинг.
Рамазон бу йил ҳам кунларнинг иссиқ пайтига тўғри келади, шунинг учун иссиқ ҳавода танангизни сув билан таъминлаш учун етарли миқдорда сув ичиш жуда муҳимдир. Кун давомида чанқамаслик учун оғиз очилгандан кейин ва саҳарликдан олдин етарлича сув ичинг. Овқатланиш учун рухсат берилганда 8 стакан сув ичишга ҳаракат қилинг.

3. Чанқатадиган овқатлар ва маҳсулотлардан сақланинг.
Тузли овқатлар, консервалар, тузланган ёнғоқлар, бодринглар, балиқлардан сақланинг. Бундан ташқари, зираворларга бой овқатлардан сақланинг, чунки улар сизда чанқоқ ҳиссини чақиради. Кўпроқ мева ва сабзавотларни истеъмол қилинг, улар организмнинг сув захираларини янгилайди ва тўлдиради. 

4. Секин, шошмасдан ифторлик қилинг. 
Узоқ муддатли очликдан сўнг, танага катта миқдордаги озиқ-овқат тушиши – стрессдир. Мўътадил бўлишга ҳаракат қилинг, ифторни хурмо, сув билан бошланг, кейин шўрва, салат ейишингиз мумкин. Бир мунча вақт ўтгач, асосий таомга ўтинг. Ортиқча овқатланиш овқат ҳазм қилишда муаммолар ва ошқозон оғриғига сабаб бўлиши мумкин.
Ифторни илиқ шўрва билан бошлаш рўза тутгандан кейин энг яхши овқат бўлиб, организмнинг озуқавий моддаларини тўлдиради ва танани оғирроқ овқатлар учун тайёрлайди. 

5. Таомингизда барча керакли моддалар гуруҳлари мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг. 
Ифторда оқсиллар, сабзавотлар, ёрмалар, мевалар ва фойдали ёғлар каби овқатлар бўлиши керак.

6. Соғлом овқатларни танланг.
Рационингизда дон, ёрмалар, товуқ гўшти, ёғсиз гўшт, балиқ, зайтун мойи ва мевалар бўлиши керак. Қовурилган, шўр ва ёғли овқатлардан сақланинг. Гўшт, дуккаклилар, тухум ва сут маҳсулотлари оқсилга бой. Ушбу озиқ-овқат маҳсулотларидан камида биттасини ҳар куни истеъмол қилишингиз керак. 

7. Ширинликлардан сақланинг.
Ифтордан кейинги ширинликлар қоринда газ тўпланишига сабаб бўлади ва овқат ҳазм қилишни бузади. Бундан ташқари, у қондаги глюкоза миқдорини оширади, бу эса ширинликларга бўлган эҳтиёжни янада оширади. Шунинг учун ифторликдан 2–3 соатдан кейин ширинликларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Ширинликларни фойдалироқ маҳсулотларга – хурмо, қуритилган мевалар, ширин мевалар билан алмаштириш керак.

8. Қаҳва (кофе) ичишдан тийилинг.
Рамазон ойида бош оғриғи ва уйқусизликка йўл қўймаслик учун кофе истеъмол қилишни камайтиришга ҳаракат қилинг. 

9. Кунига уч марта овқатланиш. Рамазон ойида ҳам кунига уч маҳал овқатланиш муҳим аҳамиятга эга, бунда ифторлик, саҳарлик ва улар орасида енгил тамадди қилиб олиш керак. Асосий овқатланишингизни уч қисмга бўлинг. Учдан бир қисми мураккаб углеводлар, учдан бири ёғсиз гўшт ёки балиқ, қолганлари эса сабзавот. Бу соғлом мувозанатли овқатланиш бўлади.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
СИЗНИ КАЙСИ МУАММО КИЙНАЯПТИ

🍀СТРЕСС

🍀СЕМИРИШГА

🍀ОЗИШГА

🍀ЮЗДАГИ ХАР ХИЛ МУАММОЛАРГА

🍀АЁЛЛАРДАГИ МУАММОЛАРГА

🍀БОЛЛАРНИ ГИЖЖАЛАРИ ВА ИММУНИТЕТИ ПАСЛИГИГА

🍀БЕЛ ВА БУГИМ ОГРИКЛАРИ

🍀ДАВЛЕНИЯ

🍀КАБЗИЯТ

🍀ЭНДИ БУЛАРГА ЕЧИМ БОР
СОГЛОМ БУЛАЙ ДЕСАНГИЗ БИЗГА МУРОЖААТ КИЛИНГ......
✍Катта карера
🍀🍀500хилга якин экологик табииий махсулотлари✅✅✅
😊Хуш сиз нима дейсиз?

✅Хозирок батафсил малумотга эга булинг☺️👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+Xj3rvXhFTgRjOWIy

https://t.me/+Xj3rvXhFTgRjOWIy

✅Мурожаат учун тел:991211744

@kumush_84


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Боязид Бистомий ва Мажусий

Боязид Бистомий ҳазратлари Жума намозига бориш учун уйларидан чиққан вақтларида ёмғир оҳиста ёғаётган эди. Йўлнинг ярмига етганларида жала қуйиб юборди. Ҳазрат шошганча йўл четидаги уйлардан бирининг деворини пана тортдилар. Пойабзалларига лой ёпишганини кўриб, уни девор четига суртиб тозаладилар. Ёмғир шиддати пасайгач, масжид сари юрдилар. У даргоҳ остонасига етиб, пойабзалларини ечаётган вақтларида нимадир эсларига тушиб, тўхталиб қолдилар. Пойабзални қайта кийиб, шошиб ортга қайтдилар. Боя деворини пана тортган уйнинг яқинига бориб, намозга кетаётган одамлардан бу уйнинг соҳиби ким эканини суриштирдилар. «Бу бир мажусий кишининг уйи», - деган жавоб бўлди. Бистомий ҳазратлари уй дарвозасини тақиллатдилар. Дарвозани уй соҳиби очди. Ҳазрат уни бағирларига босиб кўришдилар.
- Сиздан узр сўрагани келдим, - дедилар.
Уй эгаси ҳайрон бўлди.
- Ҳайрон бўлманг, - дедилар Бистомий ҳазратлари.
– Мен намозга шошиб кетаётган вақтим, жала қуйиб юборди. Сизнинг деворингизни пана тортиб, жала тинишини кутдим. Шошганимдан пойабзалимдаги лойни деворингиз четига суртиб тозалабман... Масжидга оёқ қўйганимда, ақлим бошимга келди. Э воҳ, бир одамнинг деворини лойлатиб ўқиган намозим қабул бўлармиди, дея надомат қилдим! Бир банданинг деворини кирлатиб келиб, қайси юз билан Аллоҳнинг ҳузурида покман деб намоз ўқиш мумкин?! Шунинг учун, узр сўраб келдим, биродар! Мен одобсизни авф айланг...
Уй эгаси ҳам ҳайрат, ҳам хижолат ичида қолди.
- Узр сўрашга ҳеч ҳожат йўқ, тақсир, - деди ўнғайсизланиб. – Ўзи шундоқ ҳам кўча деворлари ёмғирлар туфайли лойланиб ётибди. Менинг деворимга Сиздан ҳеч қандай зарар етгани йўқ, хотиржам бориб, ибодатингизни адо этаверинг...
Бистомий ҳазратлари қувониб, уни дуо қилдилар. Хайрлашиб ортга бурилганларида, уй эгаси у зотни тўхтатди.
- Тақсир, одамларга бу даражада ҳурмат кўрсатмоқни Сизга динингиз ўргатганми? - деди.
- Ҳа, динимиз ва пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатганлар.
Мажусийнинг кўзларида ёш айланди. Ҳазратнинг қўлларига ёпишиб, «Унда мен ҳам сизнинг динингизни қабул қиламан», деди.
Шаҳодат келтириб, мусулмон бўлди...

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📢 Lola Aslanovadan Ramazon tuhfasi! 🤩

🌙 Muqaddas Ramazon oyi munosabati bilan sizlarga eksklyuziv masterklass taqdim etaman!

📌 Ushbu videoda ko‘rsatilgan libosni noldan tikish texnologiyasigacha bo‘lgan jarayonni o‘rgataman!
📌 Bu masterklass faqat Ramazon oyida va yiliga bir marotaba o‘tkaziladi!

🎁 Ramazon oyida sizga maxsus sovg‘alar:
Kostyum shim – noldan tikish texnologiyasi 👔
Oqshom libosi – noldan tikish texnologiyasi 👗
Karsetli oqshom libosi – noldan tikish texnologiyasi ✨
✅ Va boshqa qimmatbaho darsliklar mutlaqo bepulga berib boraman! 🎁

📲 Masterklassga qatnashish va darsliklarni tekinga qo‘lga kiritish uchun quyidagi havola orqali o‘ting:
👉https://t.me/+cAEiF8jWs9QxNWNi
👉https://t.me/+cAEiF8jWs9QxNWNi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيم💾

Бу ойда дунёга кўзингни юмгин.
Банд эт Қуръон деган ажиб саройни!
Охирги Рамазон бўлиши мумкин,
Беҳуда ўтказма муборак ойни.

Қуръонга бағишла бедор тунингни,
Жамики гуноҳларга ниҳоя қилсин.
Шундай ўтказгинки ўттиз кунингни,
Қолган ойларга ҳам кифоя қилсин!

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу хайрли сахарликлар диндошларим...

Кун бўйи рўза тутдингиз,

Кечаси қоим бўлдингиз,

Қуръонни хатм қилдингиз,

Аллоҳни зикр қилдингиз,

Закот ва садақалар бердингиз,

Инсонларнинг ҳожатини чиқардингиз,

Турли савобли амалларни қиламан деб ўзингизни қийнадингиз,

Сўнгра бир киши келиб барча савобингизни эгаллаб олди.

Рамазонда ҒИЙБАТ қилишнинг қисқа таърифи ана шу!

©️Абдулқодир Полвонов саҳифасидан.


➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Диққат_савол 😳❗️

Қайси жонзот фариштани кўрганда овоз чиқаради?🤔

Саволни жавоби нима?
Бу саволни жавобини 99% инсонлар топа олмаган! 🤯👇👇


НАФС ВА ИНСОН!

● Нафс: - "Мана сенга керак бўлса тахт".
○ Инсон: - "Йўқ керакмас. Исломим бор! Мен учун бу бахт".

● Нафс: - "Балки ёқар ойсулув қизлар?".
○ Инсон: - "Йўқ ёрим бор, бахтлимиз бизлар".

● Нафс: - "Балки сенга керакдир бойлик?".
○ Инсон: - "Қаноатла холим чиройлик".

● Нафс: - "Ундан кўра сен ўйнаб кулгин...".
○ Инсон: - "Қиёмат бор сен хаё қилгин".

● Нафс: - "Бу дунё беш кунлик билгин".
○ Инсон: - "Хақни айтдинг. Сен тақво қилгин".

● Нафс: - "Балки сенга ёқар кайф сафо?".
○ Инсон: - "Ҳалолга хўп, қолгани жафо".

● Нафс: - "Шароблар бор. Маст бўлиб кўргин!".
○ Инсон: - "Уни қўй. Иймон лаззатин туйгин".

● Нафс: - "Кўзингни оч дунё макрдир...".
○ Инсон: - "Макрларга тўсиқ зикрдир".

● Нафс: - "Ахмоқсан сени ҳаётинг ғурбат".
○ Инсон: - "Йўқ умидим абадий Жаннат".

● Нафс: - "Мен нафсингман енгилдим сенга".
○ Инсон: - "Кел Ҳақ йўлда ёрдам бер менга".

● Нафс: - "Розиман ҳўп. Иймон шартларин билдир".
○ Инсон: - "Махлуқ борки Роббига қулдир".

● Нафс: - "Қуллик қандай бўлади айтгин?".
○ Инсон: - "Амрига юр. Наҳийдан қайтгин!".

● Нафс: - "Гуноҳларим кечарми Қаҳҳор?!".
○ Инсон: - "У меҳрибон раҳмли Ғаффор!"

💪БУ ОЙ НАФСНИ ЕНГАДИГАН ОЙ
Рамазон ойида кўпроқ ибодат қилиб, нафсимизни тарбия қилайлик! Бу кунлар ғанимат.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


​​​#муножаат

​​АЛЛОҲ, МЕНИ ҲАЖГА ЧАҚИР

Мен бир ожиз  бандаман,
Битта мискин, битта фақир.
Ва ле орзум- осмондаман ,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...

Меҳнатдадир кунда бошим,
Гоҳи малол ютар ошим,
Ёлвораман, кўзда ёшим,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир ...

Орзуимни гулга ўрай,
Байтуллоҳинг бир бор кўрай,
Сендан бошқа кимдан сўрай,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...

Бажармоқ-чун фарзларимни ,
Узмоқ учун қарзларимни ,
Айтмоқ учун арзларимни,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир ...

Ҳаж-ибодат ! Қани қилсам,
Ўзимни чин муслим билсам,
Минг розиман анда ўлсам,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...

Аллоҳ! Мени мукофотла!
Ҳожилар исмида ёдла ,
Қанча кутай қаноат-ла ,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...

Бахтнинг таъмини тотгани,
Зам-замни  кафтда тутгани,
Ва шайтонга  тош отгани,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...

Айтай десам сўзим бисъёр,
Орзуим ҳам якка такрор,
Ҳолим бўлмасидан абгор,
Аллоҳ, мени Хажга чақир ...

Мен бир ожиз бандаман,
Битта мискин, битта фақир.
Ва ле орзум - осмондаман,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир ...

Хазонрезги

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


#Раййон_эшиги #Рамазон
🌱 МУҲТАРАМА МУСЛИМА ОПА-СИНГИЛЛАРИМИЗГА ХУШХАБАР! 🌱

  Кўпчилик муслима опа-сингилларимизни Рамазонда бир ўй ташвишга солади. Турмуш ўртоғи, қайнона-қайнотаси, умуман, яқинларининг хизматини қилиб, одатий уй юмушлари билан овора бўлиб, Қуръон тиловатига кам вақт ажратаётганларидан ёки нафл ибодатларни ўзлари хоҳлаганчалик адо эта олмаётганларидан сиқилишади.
  Сўзсиз, эрнинг, ота-онанинг кўнглини олиш, уларга хизмат қилиш, чиройли муомалада бўлиш, фарзандларга ғамхўрлик қилиш, уларнинг тарбияси билан машғул бўлиш ҳам савоб жиҳатдан кам бўлмаган ибодат саналади. Фақатки, бунда Аллоҳ таолонинг розилиги мақсад қилинган, шу ниятда ҳаракат қилинган бўлса...
  Зеро, Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қайси аёл вафот этсаю эри ундан рози бўлса, жаннатга киради», деганлар», дейилади (Ибн Можа, Термизий ривояти).
  Яна бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: «Аёл беш вақт намозини ўқиса, (йилда) бир ой (фарз) рўзасини тутса, ўз фаржини ҳаромдан сақласа ва эрига итоат қилса, унга: «Жаннатнинг истаган эшигидан кир!» дейилади» (Имом Табароний ривояти).
  Эътибор беринг-а, ҳурматли муслима опа-сингиллар! Сизларга хушхабар берилмоқда!  Модомики холис ният-ла, Аллоҳнинг розилигини истаб, яқинларингизнинг хизматида шай турар экансиз, сизларга мужда бўлсин!
  Яратганнинг ризолиги йўлидаги ушбу ибодатларингизни хурсандчилик билан адо этинг, асло ташвишланманг!
  Ҳурматли мўмин биродарлар, оила посбонлари бўлмиш беклар, шу ўринда, сизларга ҳам яна бир масъулият тушади. Аёлларимиз ҳар икки ибодатларини (Қуръон тиловати, нафл намозлар ва оила хизмати) баробар амалга ошира олишлари кўп жиҳатдан сизларга ҳам боғлиқ. Уларга Рамазонни кўнгилдагидай ўтказишлари учун ёрдам берайлик, шарт-шароитларини яхшилайлик, қулайликлар, енгилликлар қилиб берайлик! Шу тарзда, иншааллоҳ, биз ҳам ибодатнинг савобига эришамиз!
  Аллоҳ таоло оилаларимизга саодат, тотувлик, меҳр-шафқат берсин, Рамазонни гўзал тарзда ўтказишимизни насиб айласин!

"Рамазон соғинчи" китобидан.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

9k 0 84 3 61

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيم💾

Сени Аллоҳ суйсин...
Шу ўзи етар...
Гарчи тоғлар тоши бошингга ёғса,
Гарчи осмон сенинг устингга оғса,
Кипригинг гард кўрмагай, 
Агар у суйса!

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу хайрли сахарликлар..

Сабрли биродарларим, ҳолис ниятла қилаётган ибодатларингиз Аллоҳ таолонинг даргоҳида қабул бўлсин!

Амалларингизга баракот тилаб Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг бир умидбаҳш сўзларини эслатиб қўймоқчиман:

"Агар Аллоҳ бу умматни азоблашни хоҳлаганида эди, уларга Рамазон ойи ва Ихлос сурасини ато этмас эди!"

Эй Аллоҳ, сендан рўзанинг яхшисини ва қиём (ибодат) нинг яхшисини сўраймиз.
Бизни Рамазон ойида зиён кўрувчилардан қилмагин.

Аллоҳим, бизни раҳмат, мағфиратга эришиб, дўзахдан озод бўлишга эришганлардан қилгин...

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

17.7k 1 434 10 60

РАМАЗОНИЙ ТАВСИЯЛАР

• ҒАНИМАТ

• Рамазон кириши билан:
1. Беҳуда гаплар ўрнига зикрни кўпайтиринг!
2. Аллоҳ берган неъматларига шукрни кўпайтиринг!
3. Кўп еманг!
4. Кўп ухламанг!
5. Кўчага зарурат бўлмаса чиқманг!
6. Ҳаромдан сақланинг!
7. Ғийбат қилманг!
8. Тил ва қўл билан инсонларга озор бериб қўйманг!
9. Телефонингизга ажратган вақтингизни бу ойда Қуръонга ажратинг!
10. Намозларни вақтида адо қилинг!
11. Нафл ибодатларни кўпайтиринг!
12. Аллоҳга тавба қилинг!
13.  Қариндошларингизга силаи раҳм қилинг!
14. Ҳар куни иложи борича садақа қилинг!
15. Ота-онангиздан хабар олинг!
16. Ёлғон гапирманг!
17. Кунингизни интернетда, телевизор қаршисида бекорчи нарсалар билан ўтказманг!
18. Барча мусулмонларни, яқинларингизни дуода эслашни унутманг!
19. Яхшилик қилинг, ёмонликдан узоқлашинг!
20. Аллоҳ таолонинг яратган нарсалари борасида тафаккур қилинг!
21. Намозларингизни жамоат билан ўқинг!
22. Азон ва иқомат орасида дуони кўпайтиринг!
23. Ҳар кун Қуръон ўқинг! Қуръон ўқишни билмасангиз тингланг ва ўрганинг!
24. Таровеҳ ва таҳажжуд намозини қолдирманг!
25. Доим таҳоратли бўлинг!
26. Ейиш-ичиш ва таом пиширишда исроф қилманг!
27. Сабрли бўлинг!
28. Умид қилинг!
29. Ниятингиз холис Аллоҳ учун бўлсин!
30. Ҳар куни битта янги ҳадис ўрганинг!

© Аброр Мухтор Алий


➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


РЎЗАНИ ОЧМАЙДИГАН АМАЛЛАР

Рўзани очмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар

САВОЛ:
Рўзани очмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар қайсилар?

ЖАВОБ:

1. Сурма қўйиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида сурма қўяр эдилар;

2. Мўйлаб, соқолларига ёғ суртиш;

3. Бадан, бошларга ёғ суртиш;

4. Рўзадор таҳоратдан ташқари оғиз-бурунларини чайиш, салқинлаш мақсадида ғусл қилиш, бошидан сув қуйиши, сувнинг ичига тушиб олиши, нам латтани баданига ёпиб олиши. Абу Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ наздларида макруҳ эмас, фатво ҳам шунгадир. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида чанқоқ босгани ва иссиқлик туфайли бошларидан сув қуяр эдилар. Ибн Умар розиаллоҳу анҳумо рўзадор ҳолатида латтани намлаб баданига ўраб олар эдилар. Бу амалларни ибодатга кўмак бўлсин учун, фитрий бетоқатликни кетказишлик учун қилишликда зарар йўқ.

Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ бу ишларни макруҳ санаганлар. Лекин макруҳлиги рўзани бузишга олиб борувчилиги эътиборидан эмас, балки ибодатни адо қилишда сабрсизликни изҳор қилганлиги эътиборидандир.

Бир киши салқинлаш мақсадида сувга шўнғиса рўза очилмаслигига учала имом ҳам иттифоқ қилганлар;

5.    Рўза ҳолатида, заволдан аввал бўлсин ёки кейин мисвак ишлатиш макруҳ эмас. Имом Аҳмад, Имом Молик, Имом Шофеъий наздларида заволдан кейин мисвак ишлатиш макруҳдир;

6.    Рўзадор мушк, атир ҳушбўйликларни ҳидлаши макруҳ эмас (исириқ, тутунларни ичига ютиш билан рўза очилади);

7.    Заифлаштирмаса қон олдириш;

8.   Қасддан ейилмайдиган ва ундан сақланиш қийин бўлган нарсаларни  ҳалқумдан ўтиши билан. Масалан: ҳавода учиб юрадиган майда ҳашоротлар, тутун, чанг: 

9.   Эркаклар сийдикни тўхтатиш, даволаниш мақсадида жинсий аъзосига бирор нарса киргизиб олсалар (аёллар шу каби ишни қилсалар рўзалари очилади);

10.  Саҳарликдан сўнг тишнинг ораларида қолган нарса нўхат миқдоридан кичикроқ бўлиб, уни ютиб юборса зарари йўқ. Лекин оғиздан ташқарига чиқариб сўнг оғизга қайта солиб ютса рўза очилади. Нўхат миқдорича ё каттароқ бўлса рўза очилади.

Эсдан чиқариб одатий ёки ғайри одатий ишларни бажаришлик. Масалан: еб-ичиш, яқинлик қилиш ёҳуд клизма қилдириш, қулоғига дори томизиш. (Эсига тушиши билан бу амаллардан тўҳталиш зарур).

Қари, заифҳол рўзадор киши эсидан чиқиб овқатланаётган бўлса, уни огоҳлантирилмайди. Агар ёш, қувватга эга бўлса, огоҳлантирилади. У эса огоҳлантирувни эшитгач оғзидаги нарсаларни ютмаслиги, дархол ташқарига чиқариб юбориши лозим бўлади. Ютиб юборса рўзаси очилади.  Қазоси вожиб, каффороти хусусида эса уламолар бир неча қавллар айтганлар.

11.   Эркагу аёл тушида булғаниши;

12.   Жунуб ҳолда субҳи содиқни қарши олиш;

манба: Фиқҳ.уз

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيم💾

Кимнидир яхши "Хотира"  ларида борсан!
Кимнидир "Юраги"  да...
Кимнидир  эзгу "Дуо" ларида борсан...

Кимнидир эслаганингда жилмаясан...
Кимдир юрагингда жилмаяди...
Кимнидир исмини тилинг кафтларингдаги дуога ишониб топширади...

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошлаб олган кунингиз хайрли бўлсин..

Рамазон ойида жидди жаҳд ва тиришқоқликка қодир бўлолмаслигинг остида бутун Рамазонни шу тарзда зое қилиб,  ўтказиб юбормаслик керак.

Камгина бўлсада амал қилишинг умуман амал қилмаганингдан яхшироқдир.

Аллоҳ таоло сени бир ракат намозингни ҳам қабул қилади.

Албатта у биргина саждангга ҳам розилик назари ила боқади.

Албатта сенинг дуоингни ижобат этади.

Албатта садақанг сабабли сени жаҳаннамдан озод қилади.

Биргина йиғинг сабаб сенга кенглик, барака ва бахтиёрлик ато этиши мумкин.

Асло дангасалик қилма. Чунки Роббинг сенинг сўровларингни рад этишдан олий ва карамлидир. 

Доктор Умар Абдулкафий..


➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


Эртага 2-март Рамазоннинг иккинчи куни

🌙Саҳарлик вақтлари барча вилоятлар учун.

Аллоҳ барча биродару муслималаримизга бир ой мобайнида Рўзани тўлиқ тутиб олишларини насиб қилсин🤲

Яқинларга улашинг👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲🏻 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг!

11k 0 32 5 48

Рамазон - Қуръон ойи

1. Суфёни Саврий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойи кириши билан бошқа ишларни қуйиб, Қуръон тиловати билан машғул бўлар эдилар.
2. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойи кириши билан ҳадис айтиш ва илм мажлисидан узулиб, мусҳафдан Қуръон тиловатига киришардилар.
3. Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойида намоздан ташқари олтмишта хатм қилардилар.
4. Имом Зуҳрий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойи кирса: "Албатта бу ой Қуръон тиловат қилиш ва мискинларга таом улашиш ойидир", деб айтардилар.
5. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойида ҳар куни кундузи битта хатм, Рамазондан сўнг эса ҳар уч кунда хатм қилар эдилар.
6. Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойи келиши билан ўзларига вазифа қилиб олган вирдларини тўхтатиб, Қуръон тиловат қилиш билан машғул бўлардилар.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


Имом Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Ёмонликнинг асоси учтадир:
1) ҳасад;
2) ҳирс;
3) дунёга меҳр қўйиш.

Ёмонликнинг шохобчалари олтитадир:
1) уйқуни; 2) бошлиқ бўлишни; 3) тўқликни; 4) мақтовни; 5) роҳатни; 6) фахрни яхши кўриш.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

20 last posts shown.